Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун жума, ҳижрий-шамсий 1396 йил мурдод ойининг 27-си, ҳижрий қамарий 1438 йили зулқаъда ойининг 25-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йили август ойининг 18- кунидир.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. Ассалому алайкум ҳурматли тингловчилар .Тарихнинг ӯчмас кунлари дастуримизнинг бугунги сонини мен Рахшона эътиборингизга ҳавола этаман.Радио тӯлқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз.
Бугун жума, ҳижрий-шамсий 1396 йил мурдод ойининг 27-си, ҳижрий қамарий 1438 йили зулқаъда ойининг 25-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йили август ойининг 18- кунидир.
Бундан 1428 йил олдин ҳижрий-қамарий 10-чи йили зулқаъда ойининг 25-сида:
Худо Расули (с.а.с) ҳажжнинг унинчи йилида худо уйини зиёратқилишга қарор қилдилар ва халқни ҳажжга боришга даъват этдилар ва натижада бир гуруҳ бўлиб Мадинага келдилар токи иллоҳий таклифни амалга ошириш учун ул ҳазратга ҳамроҳлик қилсинлар., Пайғамбар Мадинага муҳожират қилганларидан сўнг бу ягона ҳажжлари эди. Ва ундан кейин бошқа ҳажж сафарини амалга оширмадилар.
Бу ҳажж сафарини турли номлар билан, жумладан Ҳажжатул Вадоъ, Ҳажжатул-Ислом, Ҳажжатул Балоғ, Ҳажжатул-Камол, Ҳажжатут-Тамом номларбилан тилга олишади. Расули Акрам икки эҳром кийими, бирини белларига боғлаб иккинчисини баданларига ташлаб шанба куни 24 ё 25 зилқаъда ойида Мадинадан чиқиб ҳажж сафарига бел боғладилар ва ўз хонадонлари, муҳожирлар, ансорлар, араб қабилалари билан биргаликда ҳажж сафарига чиқдилар.
Бундан 149 йил олдин милодий 1868 йили август ойининг 18-сида:
Машҳур инглиз шарқшунос ва мутаржим Рейналд Николсон дунёга келган. У болалигидан бобосининг таъсиридан араб тили ва ислом тарихига қизиқадиган бӯлди. Улғайгач Николсон шу йӯналишда илм олишга киришди. Доктор унвонлигини қӯлга киритиш замони машҳур Эроншунос Эдвард Браун билан танишди ва у орқали форс тилини ӯзлаштирди. У шу даражагача тилни ӯргандики дарслари тугагач форс тилидан дарс берарди. Браун ӯлимидан сӯнг Николсон Лондоннинг Кембридж Университетида араб тили факултетининг раиси бӯлиб таинланди. Бу шарқшунос муҳим асарларидан Мавлоно Жалолиддин Румийнинг “Маснавий” асарининг таржимасидир. У шунингдек бу асарга 8-жилдлик шарҳ асарини ҳам таълиф этган. Николсон шунингдек Шайх Аттор Нишопурий “Тазкиратулавлиё” асарини ҳам таржима қилган. Николсон милодий 1945 йили оламдан кӯз юмди.
Бундан 77 йил илгари ҳижрий-шамсий 1319 йили мурдод ойининг 27-сида:
Камолулмулк лақаби билан машҳур бӯлган эронлик машҳур рассом Муҳаммад Ғаффорий оламдан кӯз юмди. У Теҳрон Дорулфунунида таҳсил олди. Рассомлик санъатига таважжуҳ қилган Муҳаммад бу йӯналишда катта муваффақиятларга қӯл топди. Камолулмулк бир муддатдан сӯнг Қожор даврининг Носируддиншоҳ дарборида ишга кириб. У ерда арзигули асарлар яратди. Унинг рассомлик асарлари сони 170 гӯзал таблоларга етиб боради.
Бундан 29 йил илгари ҳижрий-шамсий 1367 йили мурдод ойининг 27-сида:
Ироқнинг Эронга қарши тажовуз қилиши ва 8-йиллик урушдан кейин Саддом режимининг тажовузкор кучлари Эрон қуролли қўшунлари томонидан кетмакет зарба кўришлари ва мағлуб бўлишларидан сўнг белгиланган халқаро чегараларига орқага чекинишди ва ҳижрий- шамсий 1367 йил мурдод ойнинг 29-чисида БМТ- нинг 598 резолюцияси асосида икки мамлакат ўртасида оташкесим эълон қилинди.
Қайд қилиш жоизким Собиқ Ироқ режими армиясининг ер ва ҳаво кучларининг кенг ҳужумлари билан Эрон ҳудудларига ушбу режимнинг ҳарбий тажовузлари 1359 йил шаҳривар ойининг ўттиз биринчисида бошланди. Кенг ушбу тажовузкорлик бошланишидан олдин Ироқ армияси Эрон чегараларидаги минтақаларда ўз тажовузларини бошлади.
Оташкесим эълон қилингач, Коалитсия давлатлари ҳамда Ироқ ӯртасида музокаралар бошланди ва Саддом БМТ Хавфсизлик кенгашининг 12 моддадан иборат резолютсиясини тан олишга мажбур бӯлди. Шунингдек, Америка босими остида БМТнинг Хавфсизлик кенгаши томонидан Ироққа нисбатан жуда кӯп халқаро чекловлар жорий қилинди. Бу чекловлар Ироқ халқини кӯплаб муаммоларга юзлантирди.
Азиз тингловчилар! “Тарихнинг ӯчмас кунлари” дастури шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Радиомиз ҳаво тӯлқинларидан йироқлашманг. Дастурларимиз давом этади.