Исломда соғлом оила
Глобаллашув жараёни ҳаётимизга тобора тез ва чуқур кириб келаётганининг асосий омили ва сабаби хусусида гапирганда шуни объектив тан олиш керак – бугунги кунда ҳар қайси давлатнинг тараққиёти ва равнақи нафақат яқин ва узоқ қўшнилар, балки жаҳон миқёсида бошқа минтақа ва ҳудудлар билан шундай чамбарчас боғланиб боряптики, бирон мамлакатнинг бу жараёндан четда туриши ижобий натижаларга олиб келмаслигини тушуниш, англаш қийин эмас.
Глобаллашув жараёни ҳозирги замоннинг энг долзарб ва шиддат билан оммалашаётган муаммосига айланиб бормоқда. Глобаллашувнинг салбий оқибатлари унинг ижобий кўринишларини тобора йўқолишига сабаб бўлмода.
Ҳозирги даврда глобаллашув ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий жараён сифатида кенг ўрганилмоқда. Ҳаммамизга маълумки, глобаллашув жараёнидан икки хил мақсадда фойдаланилади: эзгулик ва ёвузлик. Эзгуликни мақсад қилган ҳаракатлар давлат ва жамият тараққиёти учун хизмат қилади. Ёвузлик мақсадида қилинган ҳаракатлар эса давлат ва жамият таназзулига хизмат қилади.
Глобаллашув жараёни жамиятнинг барча соҳаларига бирдек ўзининг кескин таъсирини ўтказмоқда. Даставвал иқтисодий соҳада намоён бўлган ушбу тушунча дунёда ахборот алмашинувининг ўсиши билан маданият, илм-фан соҳасига ҳам кириб келди. Глобаллашувнинг авж олиши миллат «чегараларини» йўқ қилиб юбормоқда, оммавий маънавиятни шакллантиришга олиб келмоқда.
Бунинг натижасида ҳар бир миллатга хос бўлган урф-одат, анъана, қадриятлар ўз аҳамиятини «йўқота» бориш хавфи юзага келмоқда. Бу миллатнинг маънавий қашшоқлашуви содир бўлишга, уларнинг ўзлигини англамайдиган манқуртларига олиб келувчи таҳдидларни юзага келтирмоқда.
Ахборот глобаллашуви ва ёшлар маънавияти, ахборот оқимининг ёшлар маънавиятига таъсири хусусида сўз юритганимизда эса аввало бу масала замирида жамиятимизнинг, давлатларнинг миллий хавфсизлиги ётганини назарда тутишимиз лозим. Зеро бу мавзуда сўз юритар эканмиз аввало икки масала мавзунинг долзарб нуқтасига айланади: биринчиси ахборот оқими-мафкуравий таҳдид; иккинчиси - ёшлар маънавияти, яъни турли хилдаги ахборотларга нисбатан ёшларимизда шаклланган иммунитет масалаларидир. Буни биз барча учун кенг оммалашиб улгурган интернет мисолида ҳам кўришимиз мумкин.
Глобаллашув жараёни ҳаётимизга тобора тез ва чуқур кириб келаётганининг асосий омили ва сабаби хусусида гапирганда шуни объектив тан олиш керак – бугунги кунда ҳар қайси давлатнинг тараққиёти ва равнақи нафақат яқин ва узоқ қўшнилар, балки жаҳон миқёсида бошқа минтақа ва ҳудудлар билан шундай чамбарчас боғланиб боряптики, бирон мамлакатнинг бу жараёндан четда туриши ижобий натижаларга олиб келмаслигини тушуниш, англаш қийин эмас.
Ҳар бир ижтимоий ҳодисанинг ижобий ва салбий томони мавжуд. Глобаллашувнинг ҳам худди шундай жиҳатлари кейинги пайтда яққол сезилиб бораётир.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон Ислом жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Исломда соғлом оила” эшиттиришини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили [email protected]
Давлатлар ва халқлар ўртасидаги интеграция ва ҳамкорлик алоқаларининг кучайиши, хорижий инвестициялар, капитал ва товарлар, ишчи кучининг эркин ҳаракати учун қулайликлар вужудга келиши, кўплаб иш ўринларининг яратилиши, замонавий коммуникация ва ахборот технологияларининг, илм-фан ютуқларининг тезлик билан тарқалиши, турли қадриятларнинг умуминсоний негизда уйғунлашуви, турли маданиятлар орасидаги мулоқотнинг янгича сифат касб этиши – буларнинг барчасига глобаллашув оқибатида эришилмоқда.Маълумки киши кўп китоб ўқиши, ўз мамлакати тарихини ўрганиши, урф-одатларга нисбатан ҳурмат руҳида тарбия топиши, бир сўз билан айтганда, унда миллий эътиқод - миллий фахр шаклланиши инсон маънавияти шаклланишида муҳим ўрин тутади. Ўз миллати қадриятларини қадрлаган, ўз тарихини билган, Ватанга эътиоди шаклланган ёшларнинг ахборот оқимларининг таъсирига тушиб қолиш эҳтимоли кам.
Чунки бундай ёшларда ўзига хос психология ва масалага ўзига хос ёндашув пайдо бўлган бўлади. У ҳар қандай ахборот замирида маълум бир мақсадни эзгу мақсадни кўзлаган бўлади.Фарзандларимизни бугунги беқиёс имкониятлардан оқилона фойдаланган ҳолда, оиламизга, эл-юртимизга ҳизмат қиладиган баркамол шахс қилиб вояга етказиш бош мақсадларимиздан экан, ёшларнинг қизиқиш ва имкониятларини тўғри баҳолаб уларни ўз мақсадлари сари тўғри йўналтириш биз ота-она ва устозларнинг шарафли бурчимиздир.Умумбашарий қадриятларга даъвогарлик қилиб келаётган глобаллашувнинг кенг таъсир доирасини айланиб ўтиш ёки уни тақиқлаб қўйиш, рад этиш орқали турли хил таъсирларнинг олдини олиш мумкин эмас.