сентябр 06, 2017 13:10 Asia/Tashkent

Болалик пайтида энг муҳим ўлчам ва меъёрлардан бири бу диний тарбия ҳисобланади. Болада диний тарбияни ривож-равнақ бериш учун уша болалик давридан бошлаб уни ушбу руҳия билан тарбиялаш лозим бўлади, токим у бу дунёда иллоҳий раҳмат нишоналари билан ошно бўлса. Ва шу билан бирга у Аллоҳ таоло билан алоқа ўрнатиб аста-секинлик билан унинг жону-дилида диний ибодатларни бажо келтириш вазифаси жой олади.

Болалик пайтида энг муҳим ўлчам ва меъёрлардан бири бу диний тарбия ҳисобланади. Болада  диний тарбияни ривож-равнақ бериш учун уша болалик давридан  бошлаб уни ушбу руҳия билан тарбиялаш  лозим бўлади, токим у бу дунёда иллоҳий раҳмат нишоналари билан ошно бўлса. Ва шу билан бирга у Аллоҳ таоло билан алоқа ўрнатиб аста-секинлик билан унинг жону-дилида диний ибодатларни бажо келтириш вазифаси жой олади. 

Болалик чоғида тоат-ибодат амалларини бажо келтириш уларни яхши тарбиялаб ўспиринлик  даврида бу амалларни жуда осон бажо келтиришнинг сабабига айланади.

Жумладан боланинг  диний ва тоат-ибодат тарбиясининг  босқичлари бу йўлни кезиб ўтиши учун боланинг тайёр бўлиши ҳисобланади. Боланинг ички дунёси ва виждони бу чоғда жуда тоза ва пок бўлади.

Ота-оналар, айниқса онаси унга диний кўрсатмаларни ўргатиб шу билан боланинг  ўспиринлик ва ёшлик даврида диндор бўлишига яхши замина яратиб бериши  мумкун. 

Табиийдирким болалик  даври шундай давр ҳисобланадиким, инсон осонлик билан кўрсатмаларни ўрганади ва унинг ўрганган илми бу чоғда жуда  кучли бўлади. Илм олиш учун энг афзал давр бу инсоннинг ёшлик чоғидир. Чунки ёшликда боланинг хотираси кучли бўлади.

Бу вақтда олинган илм бола хотирасида узоқ вақтгача сақланиб қолади. Шунингдек, ёшликда ҳар хил ташвиш ва юмушлардан узоқ бўлган боланинг фикри фақат ўқишда бўлиб, натижада у илмни яхши ўзлаштиради. Болалар дин ҳақидаги, ахлоқий низомлар ва чиройли хулқ тўғрисидаги илк маълумотларни ўз уйи ва оиласида олади.

 Ислом мусулмон оиласини бир қанча одоб ва ахлоқ қоидаларига риоя этишни буюради ва икки дунё саодатига эришиш учун бунга болалар ҳам, катталар ҳам масъуллигини алоҳида уқтиради. Фарзанд энг улуғ неъмат бўлиши баробарида омонат ҳамдир. Бу буюк неъматга сазовор бўлган ота-оналар унинг қадрига етишлари, бунга шукрлар айтиб, фарзанд олдидаги ота-оналик бурчларини пухта адо этишлари, яъни унга чиройли исм қўйишлари, яхши таълим-тарбия беришлари ва охир-оқибатда Аллоҳ розилигини топадиган, ўз миллати, ота-онасига муносиб фарзанд, тенгдошлари ҳурмати ва муҳаббатини қозонган етук бир инсон бўлиши борасидаги масъулиятли вазифаларини чин ихлос ва садоқат билан бажаришлари лозим бўлади.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон Ислом жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан  “Исломда соғлом оила” эшиттиришини  тинглаяпсиз.  Радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили   [email protected]     

Фарзандларнинг ҳис-туйғуларига шерик бўлиш, уларнинг севинчидан севиниш, ташвишларига ҳамдард бўлиш уларни тобора бизларга яқинлашиши, ўз туйғуларини бизлар билан баҳам кўришларига олиб боради. Бу ўз навбатида тарбиявий онгимизнинг ўсиши ва тарбиявий фаолиятимизнинг яхшиланишига сабабчи бўлади.

Шубҳасиз ота-она ва уларнинг тарбия беришдаги тутган ӯринлари болалар шахсиятининг ташаккулланишида катта ророл ӯйнайди. Психологлар фикрига кӯра болаларнинг кӯплаб психик ва шахсий мушкулотларининг илдизи уларнинг олган тарбиялари ва нодуруст тарбия методларига боғлиқ.

Инсоннинг жисмоний, руҳий ва ақлий камолотига асосан болаликда пойдевор қўйилади. Инсон шахсиятини тарбиялаш ҳам асосан унинг болалигидан бошланади.

Фарзанд тарбиясида энг муҳим омиллардан бири эр ва хотиннинг ҳамкорлигидир. Аёл ўз табиатидан келиб чиқиб ўзига юклатилган масъулиятни адо этиш билан бирга фарзанд тарбияси билан машғул бўлади. Шунингдек эр ҳам ўзига юклатилган хос масъулият яъни оиласини ҳар жиҳатдан таъминлаш бирга фарзанд тарбияси билан машғул бўлади. Машаққат ва мусибатларни бартараф қилиш билан бирга, фарзандлар тарбиясида олоҳида аҳамият бериш лозим.

Яхши, гўзал тарбия олган болалар улғайгач хуш ахлоқли, гўзал одобли инсонлар бўлиб етишади ва Аллоҳнинг ҳидоят йўлида юриб, икки дунё саодатини қўлга киритади.