Нур диёридан
Бу ҳақиқат Роббингдандир, бас шак келтирувчилардан бўлма . Сенга келган илмдан кейин ким сен билан у ҳақида тортишса: “Келинглар бизнинг болаларимизни ва сизнинг болаларингизни, бизнинг айёлларимизни ва сизнинг айёлларингизни , биз ўзимизни сиз ўзингизни чақирамиз-да , сўнгра ёлбориб ёлғончиларга Аллоҳнинг лаънати бўлишини сўраймиз”, деб айтинг. “(Оли Имрон сураси 60, 61 оятлар)
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар.
Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Нур диёридан" туркум эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Азиз тингловчилар, ўтган дастуримизда айтган эдикки бир оз ўтиб Пайғамбар (с.а.в.) Нажроннинг уч нафар бузургворларига Оли Имрон сурасидан индирилган бир неча оятни ўқиб бердилар.
Унинг отасиз дунёга келиши мавзуида қийин аҳволга тушиб қолган насронийларга қарата бундай хитоб қилинди: «Албатта, Исонинг (отасиз туғилишининг) мисоли Оллоҳ наздида худди Одамнинг (а.с.) мисоли кабидирки, уни тупроқдан яратиб, сўнгра «Бўл!» деди. Бас, (у жонли одам) бўлди. (Эй Муҳаммад, бу) Парвардигорингиздан бўлган ҳақ «сўз»дир. Бас, шубҳа қилгувчилардан бўлманг!
Р) Нажронликлар жоҳил кишилар эмасди, сўзнинг тўғрисини янглишидан айира оладиган қобилиятлари бор эди. Ёпишиб олган фикрлари ўтмаслиги очиқ-ойдин кўрсатилди, ўзлари ҳам буни англаб етишди. Онадан туғилган, ҳамма болалар каби катта қилинган, инсоннинг ҳамма хусусиятини ташиган бир вужуднинг илоҳ бўлмаслигини англайдиган даражада эдилар. Аммо бир қайсарликлари, ичларига ўрнашиб олган ботил инончлари бор эди, бу иккаласини ҳам ёмонлаб-итқитиб юбора олишолмас ва натижа ўлароқ қусурни Пайғамбар (с) ахтаришар эди.
“Бу ҳақиқат Роббингдандир, бас шак келтирувчилардан бўлма . Сенга келган илмдан кейин ким сен билан у ҳақида тортишса: “Келинглар бизнинг болаларимизни ва сизнинг болаларингизни, бизнинг айёлларимизни ва сизнинг айёлларингизни , биз ўзимизни сиз ўзингизни чақирамиз-да , сўнгра ёлбориб ёлғончиларга Аллоҳнинг лаънати бўлишини сўраймиз”, деб айтинг. “(Оли Имрон сураси 60, 61 оятлар)
Бир қарорга келишди: бу кеча мук тушиб ўйлашади, Пайғамбаримиз билан охирги марта кўришишади, юзма-юз ўтиришади ва ҳақиқатни кўра-билатуриб инкор этганнинг тепасидан лаънат ёғдиришини сўраб Оллоҳга дуо қилишади. Шу қарор билан бугунги баҳс тўхтатилди ва ҳайъат Пайғамбиримиз ҳузурларидан чиқди. Нажронликлар яхшигина хавотирга тушиб қолишди. Чунки оқибатлари фалокат бўлишини ҳис қилишар, ўт билан ўйнашаётганларининг фарқига боришган эди. Билатуриб фалокатга отилишга рози бўладиган сиёқлари йўқ. Аммо бошдан динларини ва даъволарини қаттиқ туриб ҳимоя қилишган, ўзларини худди ҳақнинг ва ҳақиқатнинг ҳимоячиси каби тутишган эди. Бу даража жиддият билан ёпишиб олган даъволаридан бирданига қайтиш ҳам осон эмас.
Биз барчамиз сенинг ақлу заковатинга ишонамиз ва буйруқингни Исои Масиҳ бўйруғи деб биламиз. Энди нима қилишимизни айтгин. Пайғамбар (с) билан лаънатланувчи бўлиш таклифини қабул қиламизми?
Р) Абу Ҳориса Пайғамбарлар пайғамбарига чин дилдан ишонарди ва шундай деди: Агар у ўз ёронларини лаънатланиш учун келтирган бўлса билингларким ў танлаган ўз йўлига имони йўқ. Бас у билан лаънатлашиш учун қўлларингизни тортманг. Аммо агар ўз қавм қариндошларини лаънатлашиш учун келтирган бўлса бу унинг ҳақгўйлик нишонасидир ва бу ҳолатда ҳеч вақт унга қарши турманг.
Р) Қўёш чиқиши билан Мадина шаҳрининг меҳмон ва мизбонлари ўз ўйларидан чиқишди ва гуруҳ-гуруҳ бўлиб Пайғамбар (с)-нинг масеҳийлар билан лаънатлашиш учун аниқланган макони томон йўл олишди.
Пайғамбар (с) ўйларидан ёлғиз чиқдилар. Ул ҳазрат ўзлари билан бирон-бир оила аъзолари ёким саҳобаларини олмаган эдилар. Пайғамбар (с)-ни бу ҳолатда кўрганлар ҳайратда қолишди. Бир оз вақт ўтди ва Пайғамбар (с) лаънатлашиш қароргоҳида етиб келишдилар. Ислом тарихида иккинчи бир ўрнаги бўлмайдиган бу тарихий ҳодисада ўзининг оиласидан ҳам бир аъзонинг иштирок этаётгани ҳазилакам гап эмасди! Унинг устига, буларни Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ўзлари танлаганлар!
Пайғамбар (с.а.в.) неваралари Ҳасан ва Ҳусейнни қўлларидан тутиб олганлар. Ортларида Фотима (саломуллоҳи алайҳо) билан Ҳазрати Али (р.а.). Ҳамма қаттиқ ҳаяжон ичида. Бир оздан кейин Нажрон ҳайъати ҳам келажак ва Улуғ Мавло ўзи белгилаган шартлар асосидаги буюк лаънатлашма ижро этилажак.
Расулуллоҳ (с.а.в.) оила аъзолари билан ҳозир бўлишгани ҳақидаги хабар нажронликларга етказилди. Улар ҳам келишди. Аммо кечаги мағрурлик ва кескинликлардан нишона ҳам йўқ, боқишлари сўлғин. Кечаги қайсарлик ва билағонлик ҳолати кетган, тарвузи қўлтиғидан тушган одамларга ўхшашар эди.