Қалбга яқин қўшиқлар
Мусиқа ва қўшиқ тили, дини ва урф-одатлари турлича бўлган миллат ва элатларни бирлаштирадиган қудратли воситадир.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум азиз тингловчилар.
Бугун якшанба оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони ила хонадонингиз меҳмонимиз
Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман
Мусиқа
Азизлар, бугунги мусиқали дастуримиз давомида сиз азиз тингловчиларнинг истак -хоҳишларингизни инобатга олиб форс, ўзбек ва афғон тилларда ижро этилган дилрабо қўшиқларни эфирга ўзатишга сайъ-ҳаракат қиламиз. Мусиқий дастуримиз сиз азизларга ёқади ва манзурингиз бўлади деган умиддамиз!
Азиз мухлислар, маълумки, мусиқа ва қўшиқ тили, дини ва урф-одатлари турлича бўлган миллат ва элатларни бирлаштирадиган қудратли воситадир. Бошқа соҳа ва тизимлар қатори мусиқа ва қўшиқчилик санъати ҳам муайян мезонларга таянади. Зеро, халқ қадим замонлардан бери қўшиқни севган, унга меҳр қўйган. Қўшиқ, куйлардаги эзгу ғоялар асосида фарзанд тарбиялаган. Бир сўз билан айтганда, аждодлар қўшиқни муҳим тарбия воситаси деб билганлар.
Шундай қилиб сизга тақдим этиладиган дастлабки қўшиқимиз Эрон санъаткорларидан бўлмиш Носир Абдуллоҳи ижросидаги " Меҳри Али ва Заҳро " номланган қўшиқдир.
Азизлар, дастуримиз давом этади.
Кўй-қўшиқ инсон руҳини кутарувчи унга оромбахш этувчи, уни юксак-юксакларга ундовчи воситадир. Турли тилларда кўйланган ёқимли кўй-қўшиқлар қалбларни тасхир айлаб, инсоннинг яшашга бирга муҳаббатини янада зиёда этади.
Азизлар, Тошкентлик мухлисларимиз Азиза ўзбек машҳур хонандалардан бири Озодбек Назарбеков ижросида "Жондан азиз" номли қўшиқни тинглаш истагини билдирган. Биз бу азиз тингловчимиз истак- хоҳишини назарга олиб бу чиройли қўшиқни манзурингизга ҳавола этамиз. Қўшиқ мухлислар кўнглидан жой олади деган умиддамиз.
Мусиқали дастуримиз давом этади.
Дилрабо, дилнишин куй-қўшиқлар инсонни ўз Яратувчиси – Парвардигори каримга, ўз диёрига, ўз халқига, ўз она - ватанига , ўз яқин кишиларига янада муҳаббатли, янада садоқатли айлайди.
Инсон маънавий оламини бойитишда, унга руҳий озуқа беришда мусиқанинг ўрни катта. Кўнгилга етиб борадиган куй-қўшиқ кишига эстетик завқ бағишлаш билан бирга ҳордиқ манбаи ҳамдир. Дилрабо қўшиқларни тинглаганингизда қалбингиз ором олиб, ҳаёт ташвишларидан чалғиб, янграётган куйнинг сеҳрли оламига ғарқ бўлаётганингизни сезасиз.
Азиз тингловчилар, Самарқанд шаҳридан азиз мухлисларимиз Абдулло Соҳибов ва Хурсаной Жабборова Афғонистоннинг машҳур ва севимли хонандалари Аҳмади Вали ижро этилган “Гулизори жаҳон”номли чиройли қўшиқни эфирга ўзатишимизни сўрашган.
Дастуримиз якунида мухлисларимизнинг хоҳиш-истакларини эътиборга олиб, ҳамда бу мухлисларимизга бизнинг радиомизга эътибор қаратишлари учун миннатдорчилик билдириб бу қўшиқни сизларга тақдим этамиз.