Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати
Кэмп Дэвид шартномасининг оқибатлари
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Суҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Таъкидлаб ўтганимиздек, Эрон Ислом Жумҳурияти асосчиси Имом Хумайний (р) шамсий 1358 йилнинг 5-фарвардин ойида Миср ва Исроил ўртасида имзоланган шартномага доир жаҳон мумсулмонларига баёнот беради ва ушбу шартномани кескин қоралайди. Ушбу баёнотда, қуйидаги сўзлар мавжуд: “ Мен 15 йилдан бери босқинчи Исроилнинг хатари борасида огоҳлантирдим ҳамда араб давлатлари ва халқларига ушбу ҳақиқатни эълон қилдим. Эндиликда Миср ва Исроилнинг мустамлакачиликка асосланган тинчлиик лойиҳаси ушбу хатарларни кўпроқ, яқинроқ ва янгрироқ қилган. Эрон ўзини араб биродарлари билан ҳамқадам ва уларнинг қарор қабул қилишларида шерик деб ҳисоблайди. Эрон Содотнинг Исроил билан тинчлигини Ислом, мусулмонлар ва араб биродарларимизга хиёнат ҳисоблайди ва ушбу шартномага қарши бўлган мамлакатларнинг сиёсий позицияларини ҳимоя этади.”
Миср ва Исроил ўртасидаги шартномадан бир неча кун ўтгач, Эрон Ислом Жумҳурияти Миср республикаси билан ўзининг дипломатик алоқаларини узади.
Мазкур шартноманинг натижаси араб мамлакатлари ўртасида ихтилофларни юзага келтирди. Бу шартнома имзо этилишидан олдин барча араб мамлакатлари Исроилга душман эдилар. Бироқ Мисрнинг ушбу қатордан чиққани араб мамлакатларини уч гуруҳга тақсимлади.
Биринчи гуруҳга Кэмп Дэвид тинчлик келишувига қарши бўлган мамлакатларни киритиш мумкин. Ушбу гуруҳ “пойдорлик фронти” билан ҳам ном чиқаришган. Ливия, Ироқ, Жанубий Яман, Сурия, Ал-Жазоир ва Фаластинни озод этиш ташкилоти ушбу гуруҳга аъзо эдилар. Иккинчи гуруҳга аъзо мамлакатлар эса ушбу тинчлик келишувини ҳимоя этишарди. Марокаш, Судан ва Уммон иккинчи гуруҳга аъзо мамлакатлар ҳисобланишади. Учинчи гуруҳга аъзо мамлакатлар бетарафлик позицияни эгаллашган эди. Саудия Арабистони, Иордания ва Форс кўрфази ҳошиясидаги мамлакатлар
Фаластинни озод этиш ташкилоти милодий 1978 йил 19 сентябрда бир баёнот чиқариб, Кэмп Дэвид келишуви ва Анвар Содотни кескин танқид қилади. Мазкур баёнотда Исроилнинг собиқ бош вазири Бегин лойиҳалари баробарида Мисрнинг собиқ президенти Содот комил тарзда таслим бўлгани ва унинг оқибатида босқинчи сионистларнинг ишғолгарликлари Фаластин юрти, Жавлон тепалиги ва Синодаги айрим минтақаларда мустаҳкамланиши таъкидланган.
Фаластин миллий конгресси ҳам 1978 йилнинг 1-октябрида бир баёнот чиқариб, Миср ва Исроил ўртасида амалга оширилган музокара ва имзо этилган Кэмп Дэвид шартномасини қоралаб, ушбу музокараларда Фаластин халқининг тақдир белгиловчи ҳақлари кўрмасликка олинганига урғу беради.
Сурияда Ҳофиз Асад ҳам ушбу келишув ва музокаралар борасида фикр билдиради ва Дамашқда Пойдорлик фронтига аъзо давлатлар бошлиқларининг учинчи конференциясида Кэмп Дэвид келишувини кескин қоралайди.
Мазкур конференция якунида чиқарилган резолюцияда Содотнинг таслим бўлгани ҳамда душман бўлган сионистлар ва империалистлар билан ярашгани араблар иттифоқига қарши фитна эканлиги ҳамда Миср, араб олами ва Африка қитъасида америкаликлар ва сионистларнинг нуфузи ва ҳукмронлиги учун амалга оширилган кенг кўламли амалиётнинг бир бўлаги ва Фаластин халқининг сиёсий ютуқларига катта зарба берилгани сифатида кўрилади ва Кэмп Дэвид шартномаси кескин қораланади.
Ливияда ҳам унинг раҳбари Муаммар Қаззофий Мисрнинг собиқ президенти Содотни ушбу келишувни имзо этгани ва мамлакатини араб мамлакатлари иттифоқи сафидан чиқаргани ва Фаластин юртини ишғол этган душманни расман тан олгани боис кескин танқид қилади.
Ҳозир эса ваҳдатга оид таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбатини биргаликда тинглаймиз. Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” унвонли туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Ироқ инқилоби қўмондлиги кенгаши ҳам баёнот чиқариб, Кэмп Дэвид келишувида бўлган фитна ва хиёнатларни кескин қоралайди ҳамда шимол ҳарбий фронтида Ироқ сионистлар билан тўқнашувда эканлиги ва Сурия фронтига ҳам ҳарбийларини юборишга тайёр эканлигини эълон қилади.
Кэмп Дэвид йиғилиши бошлангани ва унинг имзо этилгани вақти давомида, яъни 1978 йилда бошланган ушбу жараён Вашингтонда 1979 йилда имзо этилишигача чўзилган эди ва мазкур давргача бўлган вақтда ушбу келишувга қарши бўлган иккинчи муҳим аксиламал араб оламида Пойдорлик фронти қаршиликларидан кейин амалга оширилади. Бағдод шаҳрида араб раҳбарлари иштирокида 1978 йилда барпо этилган йиғилишда Араб иттифоқининг маркази Қоҳирадан Тунисга кўчирилишига оид қарор қабул қилинади.
Мазкур йиғилишда Мисрга қарши бир қатор санкциялар ҳам жорий этилади. Қоҳира ҳукуматига буларнинг барчаси Кэмп Дэвид келишувидан воз кечиши учун қилинган эди. Бироқ Содот Оқ уйда АҚШ президенти Жими Картер иштирокида сионистик режим бош вазири Бегин билан ушбу келишувни имзолайди. Араб мамлакатлари ушбу келишув имзо этилганидан кейин Қоҳирадаги элчихоналарини ёпадилар ва Миср билан савдо-иқтисодий ва сиёсий алоқаларини узадилар.
Қадрли тингловчилар, " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.