Исломий яшаш тарзи
Она ва оиланинг бошқа аъзолари ӯртасидаги муносабат жуда мустаҳкам бӯлади ва онанинг ҳис -туйғуси, хулқ -атвори бевосита оила аъзоларига таъсир етказади.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар.
Мен, Адиба Қодирий "Исломий яшаш тарзи" дастуримизнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!
Диний таълимотларда бахтли ва саодатли оилага эга бӯлиш учун тавсиялар берилган. Муштарак ҳаётнинг бошланишида турмуш уртоқлар оилавий муносабатларда иймон, табассум, кӯлгу меҳр -муҳаббат ва очиқ кунгил билан қараш каби хусусиятларга эга бӯлишлари лозим бӯлади.
Албатта айрим одамлар шу даражада бадбахт бӯлишадиким уларга бирон -бир ёрдам бериш ҳеч қандай натижа бермайди. Улар учун ҳаётнинг вазъияти, мақсадларига мувофиқ бӯладими ёки аксинча мувофиқ бӯлмайдими ҳеч қандай фарқ қилмайди.
Ахлоқсиз ёки ёмон хулқ -атворга эга бӯлишлари ҳам уларнинг қӯлида эмас. Мутахассисларнинг фикрига кӯра бундай одамлар бахтли ва қувончли ҳаётнинг таъмини татиб кӯрмаган ва катта оилаларда тӯғилиб вояга етганлар.
Ота хурсандчилик ва кӯлги маҳоратига эга эмас ва она ҳам оилада қувонч ва шодоблик ҳукумрон бӯлиши учун лозим бӯлган шароитни яратиб бермаган. Тажриба шуни кӯрсатадиким бахтли оилаларда тарбия топган болалар барча нуқтаи назардан муваффақиятли бӯлишади.
Бугунги дастуримизда оилада хурсандчиликни яратиш омиллари ҳақида сӯҳбатлашамиз. Биз билан бирга бӯлинг!
Психологлар нуқтаи назардан қувонч билан яшайдиган инсонлар мақсад билан ҳаёт кечиришади ва ӯз мақсадларига эришиш учун сайъ -ҳаракат қилишади. Улар вақт ва умрнинг қадр -қийматига етадилар ва ҳаётнинг фурсатларидан унумли баҳраманд бӯлишади.
Улар келажакка оптимизм билан қарашади. Улар ӯз ҳаётларида ӯз дастурларига эга бӯлишади, ҳамда вақтнинг қадрига етиш ва уни мудирият этишга ишонишади. Улар ҳаётда сайъ-ҳаракат қилиш ва ишлаш учун ӯзига хос куч -қудратга эга бӯлишади. Ҳамда Парвардигорнинг неъматларига шукроналар айтишади ва ҳамиша шодоб руҳияга эга бӯлишади. Кӯлги ва табассум одамнинг хурсандчилиги ва саодатини ийжод этишда, шунингдек уларнинг бошқалар билан узаро алоқада бӯлишларига кӯзга куранадиган таъсир етказади ва руҳшунослик манбаларида кӯлги билан даволашни табобат қилишнинг бир техникаси унвонида фойдаланишади.
Она оиланинг фаъол аъзоси бӯлиши ва жамиятда муваффақиятли оиланинг вужудга келиши, оила аъзоларининг ривож -равнақ топишида муҳим урин эгаллаши боис оилада хурсандчилик ва қувончни ижод этишда муҳим рол ӯйнайди.
Она ва оиланинг бошқа аъзолари ӯртасидаги муносабат жуда мустаҳкам бӯлади ва онанинг ҳис -туйғуси, хулқ -атвори бевосита оила аъзоларига таъсир етказади. Она ӯз фарзандлари учун муносиб фазони ийжод этиши билан осойишта ва тинч муҳитни яратиши мумкинким фарзандларнинг ижтимоий муаммоларга гирифтор бӯлишлари учун тусиқлик яратади.
Яхши урганганлари сабабли бу меҳр -муҳаббат ҳаёт давомида уларнинг хатти -ҳаракатларида мушоҳада этилади. Шу сабабдан ота ва фарзандлар бундай аёлларнинг ёнида осойишталик ва тинчлик ҳис -туйғусига эга бӯлишади.
Оилалар ӯз вақтларини, фарзандлари ва ӯзларининг дам олиш ва хурсандчилик қилишга ихтисос беришлари мақсадга мувофиқдир. Инсон табиатнинг чиройли манзаралари, рангли гулларни, яшил дарахтларни чиройли шаршараларни янги усиб чиққан ғунчаларни тоғлар ва бошқа гӯзал манзараларни куриши билан ҳаяжонга келади.
Арасту бу заминада шундай айтади: “Хурсандчилик энг яхши нарсадир ва шу даражада аҳамиятни касб этадиким инсоният орзу қиладиган бошқа мақсадлар ҳам шодликни касб этиш билан амалга оширилади. Ӯз қавм қариндошлар билан яхши муносабатларда бӯлиш оиланинг хурсандчилигида таъсир етказадиган бошқа муҳим жиҳатлар жумласидандир.
"Усули кофи " китобида Расули Акрам (с) -дан шундай ривоят қилинади: " Сиззларни ӯзимга ухшаган инсонлар билан таништирайми?”
Улар ҳа, деб жавоб беришди.
Расули Акрам (с) шундай марҳамат этдилар: "Энг эзгӯ хулқ -атворга эга бӯлган, мулойим харатерли бӯлган ӯз қавм қариндошларга энг яхши муносабатда бӯлган диний ӯз биродарларига энг яхши дӯст бӯлган, ҳақиқатга ишонадиган, ӯз ғазабини назорат қиладиган энг кечиримли бӯлган, ҳамда ғазаб ва хурсандчиликка энг инсофли бӯлган шахслардир.
Эзгӯ хулқ -атвор ва яхши характерга эга бӯлмоқ бу шахс ва унинг атрофида бӯлган шахслар учун хурсандчилик ва саодатни армуғон этади. Ҳақиқатан ҳам яхши ва эзгӯ хулқ -атвор на фақат шахсни хурсанд ва саодатга етказади, балки оиланинг барча аъзоларига ҳам хурсандчилик ва хотиржамликни совға этади. Аммо эзгӯ хулқ -атвор нима?
Имом Жаъфар Содиқ (а) "Ғурар -ул ҳикам " китобида бу саволнинг жавобига шундай марҳамат этадилар: "Меҳрубон ва эзгӯ хулқ атворга эга бӯлгин. Сӯзлашинг пок ва одобли бӯлсин ва ӯз биродарингга нисбатан очиқ юз билан муносабат қилгин.
Қуръони карим мўъминларни хурсандчиликка даъват этади ва Юнус сурасининг 58-чи ояти каримада шундай келтиради: “Сен:«Аллоҳнинг фазли ила ва Унинг раҳмати ила. Бас, ана шу билан хурсанд бўлсинлар. У улар жамлайдиган нарсалардан яхшидир», деб айт. (Бир умматга икки дунё бахтига эриштирувчи илоҳий китоб берилиши ўша миллатга Аллоҳнинг фазли ва марҳаматидир. Бу миллат ушбу оятга амал қилиб, қанча хурсанд бўлса, арзийди. Аллоҳ таолонинг фазли ва марҳамати бўлмиш Қуръони Каримга иймон келтириб, уни ўзига дастур қилиб олган зотлар ўша энг улуғ фазл ва раҳматга эришган кишилар сифатида қанчалик хурсанд бўлсалар, шунчалик оз. Қуръонга эришиш дунёдаги бошқа ҳамма нарсаларни жамлаб, ўшаларга эга бўлишдан кўра яхшироқдир.)
Аллоҳ таоло Раъд муборак сурасининг 28 ояти каримада шундай марҳамат этади: “ Иймон келтирганлар ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топганлар. Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасми? (Ҳа иймон келтирганларнинг қалблари Аллоҳнинг зикри ила ором топади. Чунки у қалблар ўзларининг Аллоҳга доимий боғлиқ эканларини ҳис этадилар. Чунки бу қалблар дунёдаги ҳамма нарса Аллоҳдан эканлигини яхши биладилар.