сентябр 12, 2017 14:35 Asia/Tashkent

Нажрон масиҳийлари мубоҳала қилишдан қўл тортишди ва қаршилик кўрсатишдан истиҳола қилишди.

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.

 Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Нур диёридан" туркум эшиттиришнинг бугунги сонини  эътиборингизга ҳавола этамиз.                 

 Азиз тингловчилар, ривоятимизни шу жойига келган эдикки кекса ёшда бўлган киши деди: Эй Абу Ҳориса! Сен Нажрон халқининг руҳонийларидан бирисан. Биз барчамиз сенинг ақлу заковатинга ишонамиз ва буйруқингни Исои Масиҳ бўйруғи деб биламиз. Энди нима қилишимизни айтгин. Пайғамбар (с) билан мубоҳала қилиш таклифини қабул қиламизми?

Р) Абу Ҳориса Пайғамбарлар пайғамбарига чин дилдан ишонарди ва шундай деди: Агар у ўз ёронларини мубоҳала қилиш учун келтирган бўлса билингларким ў танлаган ўз йўлига имони йўқ. Бас у билан мубоҳала қилишдан  қўлларингизни тортманг. Аммо агар ўз қавм қариндошларини лаънатлашиш учун келтирган бўлса бу унинг ҳақгўйлик нишонасидир ва бу ҳолатда ҳеч вақт унга қарши турманг.

Р) Қўёш чиқиши билан Мадина шаҳрининг меҳмон ва мизбонлари ўз ўйларидан чиқишди ва гуруҳ-гуруҳ бўлиб  Пайғамбар (с)-нинг масеҳийлар билан лаънатлашиш учун аниқланган макони томон йўл олишди.

Пайғамбар (с) ўйларидан ёлғиз чиқдилар. Ул ҳазрат ўзлари билан бирон-бир  оила аъзолари ёким саҳобаларини олмаган эдилар. Пайғамбар (с)-ни бу ҳолатда кўрганлар ҳайратда қолишди. Бир оз вақт ўтди ва Пайғамбар (с) лаънатлашиш қароргоҳида етиб келишдилар.   Ислом тарихида иккинчи бир ўрнаги бўлмайдиган бу тарихий ҳодисада ўзининг оиласидан ҳам бир аъзонинг иштирок этаётгани ҳазилакам гап эмасди! Унинг устига, буларни Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ўзлари танлаганлар!

Пайғамбар (с.а.в.) неваралари Ҳасан ва Ҳусейнни қўлларидан тутиб олганлар. Ортларида Фотима (саломуллоҳи алайҳо) билан Ҳазрати Али (р.а.). Ҳамма қаттиқ ҳаяжон ичида. Бир оздан кейин Нажрон ҳайъати ҳам келажак ва Улуғ Мавло ўзи белгилаган шартлар   асосидаги буюк лаънатлашма ижро этилажак.  

  Расулуллоҳ (с.а.в.) оила аъзолари билан ҳозир бўлишгани ҳақидаги хабар нажронликларга етказилди. Улар ҳам келишди. Аммо кечаги мағрурлик ва кескинликлардан нишона ҳам йўқ, боқишлари сўлғин. Кечаги қайсарлик ва билағонлик ҳолати кетган, тарвузи қўлтиғидан тушган одамларга ўхшашар эди.  

 Мусулмонлар Пайғамбар (с) билан бирга келаётган шахсларни танийган эдилар ва қай даражада бу шахслар Расули Акрам (с) учун энг азиз шахслар бўлганларидан хавардор эдилар. Аммо масиҳийлар бу шахсларни танимасдилар.  Шунинг учун улар Мадина аҳолийсидан бу аёл, эркак ва икки фарзандлари ким эканликларини сурадилар.

Р) Улардан, биринчиси Пайғамбар (с)-нинг амакивачалари  ва ул ҳазратнинг  ҳамдам ва ишончли шахсларидан бири Али алайҳисалом , бу аёл ул ҳазратнинг севимли қизлари Фотима саломуллоҳи алайҳо ва икки уғил эса уларнинг азиз фарзандлари  Расули Акрам (с)-нинг оила аъзолари ҳисобланади.

Пайғамбар (с) билан бирга келган шахсларга алайтириб қараган масиҳийларнинг эсига Абу Ҳориса айтган сўзлар келди. Ва улар бирон- бир чора тадбир топиш учун Абу Ҳорисага мурожаат этишди.

Абу Ҳориса айтди: Менинг кўз олдимдаги бу шахслар пайғамбарлар мубоҳала этиш учун ўзлари билан бирга олиб келадиган шахслар ҳисобланишади.

Р) Абу Ҳорисага, агар ҳақиқатан ҳам ўз сўзларинга ишонсанг, бирон-бир чора тадбир пайида бўлгин деб, айтишди.

Абу Ҳориса деди: “Афсўс агар мен уларга қарши турсам, Парвардигор билан қасам ичаманки менинг кўз олдимдаги чеҳралар, агар хоҳласалар Аллоҳ таоло улар учун тоғни ҳам ағдаради.

Р)Нажрон масиҳийлари мубоҳала қилишдан қўл тортишди ва қаршилик кўрсатишдан истиҳола қилишди.

Ҳайъат номидан биттаси сўз бошлади:

 Эй Муҳаммад, биз лаънатлашишдан воз кечамиз. Динингга кирмаймиз, аммо сенга жизъя бериб туришга розимиз. Ишончли бир одамингни қўшиб бер, бирон масалани тушуна олмасак, бизга ёрдамчи бўлади. Бу гаплар кўнгиллардаги тарангликни бир онда бўшатди. Ҳаяжондан гўё тўхтаган нафаслар яна олина бошлади. - Сизлар билан бирга ҳақиқий маънода ишончли бир одамни жўнатаман, - дедилар Расулуллоҳ (с.а.в.). Бу жавоб масжиддаги ҳаяжонни бошқа ўзанга солиб юборди, ким экан бу толели инсон?.. Ҳар юракда бир арслон бор эди. «Бу вазифага қанийди мен танлансам!» демаган одам қолмади.