сентябр 16, 2017 11:42 Asia/Tashkent

Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил шаҳривар ойининг 25-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил зилҳижжа ойининг 25-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 16- сентябрь

Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!

"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

Бугун  шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил  шаҳривар    ойининг 25-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил  зилҳижжа  ойининг 25-си ва милодий ҳисоб билан 2017  йил  16- сентябрь.

Бундан 86 йил олдин, милодий 1931 йилнинг 16-сентябрида Ливия халқининг раҳбари Умар Мухтор Италия мустамлакачилигига қарши курашгани учун  ўлимга ҳукм қилинади.  У милодий 1859 йилда туғилган.  Умар Мухтор диний бир олим эди. У 1895 йилда Суданга боради ва инглисларнинг мустамлакачиликларига  қарши  бошланган Маҳдий Суданий қўзғолонига  қўшилади.  Ушбу қўзғолон мағлубиятга учраганидан  кейин  Ливияга  қайтади. Милодий  1911 йилда  Италия  Ливияни ишғол этиш учун Усмонийларга қарши уруш бошлайди ва ғалаба қилади.

Умар Мухтор ливиялик қабилаларнинг жангчилари билан Италия босқинчиларига қарши урушади ва уларга кўплаб зарарлар етказади. Италия ҳарбийлари Умар Мухтор ва унинг тарафдорларига  қарши  яхши қуролланган ва сони кўп бўлган аскарлардан фойдаланиб, уни ўраб олишади ва 16-сентябрда  дорга осилади.

Бугунги кундан 24 йил олдин, яъни шамсий 1372 йилнинг 25-шаҳривар ойида  эронлик етук адиб ва ёзувчи Саййид Қосим Анжуий Шерозий оламдан ўтган. У шамсий 1300 йилда Шероз шаҳрида таваллуд топган.  Олий маълумот олганидан кейин у   сиёсий фаолиятларини бошлайди. Саййид Қосим Анжуий Шерозий кейинчалик Мусаддиқ ҳукумати билан ҳамкорлик қилади. 28-30 мурдод ойида амалга оширилган  давлат тўнтариши натижасида ҳукумат раҳбари билан бирга қамоққа олинади. Устод Саййид Қосим Анжуий Шерозий шамсий 1327 йилда эса журналистик  фаолиятларини  бошлайди ва  қатор танқидий мақолалари учун  давлат томонидан қўлга олинади ва сургун қилинади. У қирк ёшидан бошлаб халқ маданий меросига  оид материаллар йиғишни бошлайди. Сўнгра радио эшиттиришларида  фаолият бошлаб, халқ маданиятини  тарғибот қилади. Ушбу дастурлар натижаси ўн жилдан иборат  китобларни  чоп бўлишига сабаб бўлади.

Тамсил ва масаллар, саҳна асарлари, ғазал мажмуаси ҳам унинг ижодий маҳсулларидан ҳисобланади. Саййид Қосим Анжуий Шерозий  шамсий 1372 йилнинг 25 сентябрида 72 ёшида вафот этган.

16 сентябр Азон қатламини ҳимоя этиш халқаро куни эълон қилинган.

Ушбу халқаро кун бошқа муҳим  саналар билан қиёслаганда унчалик узоқ тарихга эга эмас. Бу мавзуга 1994 йилда эътибор қаратилган.  Ўша йили БМТ Бош Ассамблеясига аъзо давлатлар Азон қатламини ҳимоя этиш халқаро куни эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилишади.  Ўша кундан бошлаб барча мамлакатлар Азон қатламига таъсир этувчи фаолиятларни  камайтиришга  келишиб оладилар. Ушбу фаолиялардан мақсад биз ва келажак авлод  учун муҳим  бўлган  Азон қатламини ҳимоя этишдир.

 Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.