Ҳаётий муаммолар калиди
Қизларга алоҳида ҳурмат ва меҳр билан муносабатда бўлиш ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмалари ҳам бор. Чунки, қизлар меҳрга муҳтож, ўзлари ожиза бўлишади. Шу боис улар тарбиясида эътибор, меҳр-мурувват ва эҳтиёткорлик кўпроқ зарур бўлади.
Болага меҳрибонлик кўрсатиш ота-онанинг вазифаси ва боланинг ҳаққидир.
Инсон зоти доимо меҳр-муҳаббатга эҳтиёжли бўлади. Айниқса, болалар бу нарсага жуда ҳам муҳтожлар. Аслида, меҳр-муҳаббат дини бўлмиш Ислом, шунинг учун ҳам, болаларга меҳр-муҳаббат кўрсатишни ота-оналарга вазийфа этиб юклаган.
Демак, бола тарбияси учун қилинадиган ҳар бир ҳаракат ажрсиз, савобсиз қолмас экан. Боланинг бошини силашда одамнинг ўзи роҳат топади. Лекин шу нарса болага ҳам яхши таъсир қилганидан, Аллоҳ таоло бунинг учун ота-онага ажр-савоб берар экан. Ота-она боласининг бошини силагани учун ҳам ажр олар экан, уни едириб-ичиргани, кийдиргани, ўқитгани, Қуръон ёдлатгани, одоб-ахлоқдан тарбия бериб қийналгани учун оладиган савоблари қанча бўлишини ўзингиз тасаввур қилаверинг.
Демак, ота-онанинг бола учун қиладиган ҳеч бир ҳаракати савобсиз, ажрсиз кетмас, дунёю охиратнинг бахту саодатига сабаб бўлмай қолмас экан.
Қизларга алоҳида ҳурмат ва меҳр билан муносабатда бўлиш ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмалари ҳам бор. Чунки, қизлар меҳрга муҳтож, ўзлари ожиза бўлишади. Шу боис улар тарбиясида эътибор, меҳр-мурувват ва эҳтиёткорлик кўпроқ зарур бўлади.
Шакк-шубҳасиз биологик эҳтиёжлардан сўнг инсон учун меҳр-муҳаббатга эҳтиёж сезиш энг муҳим нарсалардан бири саналади.
Табиийким, бола ҳаётининг давом этишида меҳр-муҳаббат жуда зарурий куч-қудрат саналиб, меҳр-муҳаббатдан унинг руҳи осойишталикга эга бўлади. Оила боланинг тарбия-таълим беришда масъул бўлишини эътиборга олган ҳолда шуни таъкидлаш жойизким, ота-оналар боланинг ана шу эҳтиёжига махсус эътибор қаратишлари лозим. Ота-оналар шуни яхши билишлари лозимки ушбу эҳтиёжларга аниқ ва тўғри жавоб бериш бола тарбиясининг пойдевори ва асосини ташкил этади. Болага нисбатан меҳр-муҳаббат зоҳир этиш ота-онага нисбатан ишонч ҳосил қилиш, ўзининг куч-қудратига ишониши, хотиржамлик ва руҳий осойишталик ва ҳатто жисмоний саломатлигининг сабабига айланади. Ва болага нисбатан меҳр-муҳаббатнинг йўқлиги ўзоқ муддат давомида руҳий осойишталигининг барҳам топиши, ўзига ва бошқаларга нисбатан ишончсизлик, таҳқирланиш ва ожизликни ҳисс этиш, руҳий ва жисмоний касаллик ва кўп ижтимоий йўлдан чалғиниш сабабларига айланади.
Ислом нуқтаи назаридан меҳр-муҳаббат кўрсатиш бола шахсиятининг устуни ва асоси саналади. Диний пешволарнинг амалий сийратлари ва уша бузургворлардан бизга етиб келган ривоятлар эса ислом дини таълим-тарбия мактабининг ушбу асосий эҳтиёжга махсус эътибор қаратишининг нишонаси саналади.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон Ислом жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ҳаётий муаммолар калиди” эшиттиришини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили [email protected]
Болаларга муҳаббат ва меҳрубонлик кўрсатиш катта таъсирга эгадир. Жумладан, биринчи навбатда меҳр-муҳаббатга бўлган боланинг табиий эҳтиёжини таъминлайди ва уни руҳий ва психологик мўътадиллик ҳолатига қарор беради. Шунингдек боланинг ўзига ишониш сабабига айланади. Табиийки ижтимоий ва шахсий ҳаётда инсоннинг муваффақиятга эришиш омилларидан бири бу ўзига ишониш хусусияти саналади. Чунки болага меҳр-муҳаббат кўрсатиш билан у қадр қийматга эга бўлишини ҳисс этади.
Акс ҳолда унга нисбатан меҳрубонлик кўрсатилмаса бола қадр-қийматга эга бўлмаганини сезади ва ўзи ва бошқаларга ишонч ҳосил қилмайди. Бошқа томондан болага меҳр-муҳаббат билан муносибатда бўлиш унинг бошқаларга бўлган ишончини мустаҳкамлайди. Ҳатто ота-онанинг бўруғига итоат қилишга ундайди.
Болага меҳр-муҳаббат зоҳир этиш билан унинг эҳтимолий йўлдан адашиб қолишининг олдини олиш мумкун. Чунки меҳр-муҳаббатнинг етишмовчилиги одатда бола ва ёшларни гуноҳ содир этишга етаклайдиган жуда кучли омиллардан бири саналади. Бинобарин болани таълим- тарбия беришда меҳр-муҳаббат муҳим рол ўйнайди.