Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати
Мисрга қарши ҳаракатлар
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Суҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Олдинги эшиттиришимизда таъкидлаб ўтганимиздек, Миср ва Исроил ўртасида имзо этилган тинчлик шартномасига қарши кўплаб исломий мамлакатлар раҳбарлари баёнот бериб, уни кескин қоралайдилар. Сурияда Ҳофиз Асад ҳам ушбу келишув ва музокаралар борасида фикр билдиради ва Дамашқда Пойдорлик фронтига аъзо давлатлар бошлиқларининг учинчи конференциясида Кэмп Дэвид келишувини кескин қоралайди. Жумладан, Ироқ инқилоби қўмондлиги кенгаши ҳам баёнот чиқариб, Кэмп Дэвид келишувида бўлган фитна ва хиёнатларни кескин қоралайди ҳамда шимол ҳарбий фронтида Ироқ сионистлар билан тўқнашувда эканлиги ва Сурия фронтига ҳам ҳарбийларини юборишга тайёр эканлигини эълон қилади.
Кэмп Дэвид йиғилиши бошлангани ва унинг имзо этилгани вақти давомида, яъни 1978 йилда бошланган ушбу жараён Вашингтонда 1979 йилда имзо этилишигача чўзилган эди ва мазкур давргача бўлган вақтда ушбу келишувга қарши бўлган иккинчи муҳим аксиламал араб оламида Пойдорлик фронти қаршиликларидан кейин амалга оширилади. Бағдод шаҳрида араб раҳбарлари иштирокида 1978 йилда барпо этилган йиғилишда Араб иттифоқининг маркази Қоҳирадан Тунисга кўчирилишига оид қарор қабул қилинади.
Мазкур йиғилишда Мисрга қарши бир қатор санкциялар ҳам жорий этилади. Қоҳира ҳукуматига буларнинг барчаси Кэмп Дэвид келишувидан воз кечиши учун қилинган эди. Бироқ Содот Оқ уйда АҚШ президенти Жими Картер иштирокида сионистик режим бош вазири Бегин билан ушбу келишувни имзолайди. Араб мамлакатлари ушбу келишув имзо этилганидан кейин Қоҳирадаги элчихоналарини ёпадилар ва Миср билан савдо-иқтисодий ва сиёсий алоқаларини узадилар.
Исроил Миср билан Кэмп Дэвид шартномасини имзо этилганидан кейин унга озор бериш қудратига эга бўлган фронтларнинг биридан халос бўлади ва милодий 1982 йилда уч мақсадига эришиш учун Ливанга ҳужум қилади. Ушбу мақсадлар фаластинлик партизанларни Ливандан чиқариш, суриялик ҳарбий кучларни ҳам у ердан чиқариш ва Исроилни расман тан олувч ва ўзининг тарафдори бўлган бир ҳукуматни ташкил этишдан иборат эди.
Миср Исроил билан тинчлик шартномасини қабул қилиш орини қабул қилишга тайёр бўлганидан кейин барча исломий мамлакатлар унга қаршилик қилишади. Бир неча йил ўтганидан кейин Иордания ва ҳатто Фаластинни озод этиш ташкилоти раҳбари Ясир Арафот ҳам Исроил билан тинчлик тузиш сафини узайтирадилар.
Маълумки, Фаластин масаласи ислом умматининг ваҳдати ва унга душман бўлган сионистик режим учун ҳам муҳим ҳисобланади. Фаластинликларнинг ҳақ-ҳуқуқларини қайтариш мавзуси мусулмонларнинг кўплаб йиғилишларига сабаб бўлган ва мусулмонларнинг боғланиш ҳалқасига айланган. Бироқ ислом ва мусулмон муслиҳларига қарши Исроилнинг зотий душманлигидан исломий мамлакатлар огоҳ бўлмас экан, ушбу муаммоларни ҳал этиш қийин кечади. Муштарак душманга эга бўлиш фақат бирлашишлар ва мувофиқлаштиришларга сабаб бўлмайди, балки душманнинг хусуматларидан огоҳ бўлишлар шундай ўзаро яқинлашишларни шакллантиришида бир зарурат ҳисобланади ва ваҳдатнинг маёғидир.
Ислом олами қарийб етмиш йил олдин ушбу душман билан юзма-юз бўлган эди. Аммо бу душман муайян ва кам бўлган бир ҳолда ваҳдатга сабаб бўлган. Зеро мусулмонлар ва хусусан, исломий мамлакатлар масъулларининг ўртасида муштарак бўлган ушбу душмандан етарлича огоҳ бўлишлар мавжуд эмас.
Ҳозир эса ваҳдатга оид таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбатини биргаликда тинглаймиз. Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” унвонли туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Халқаро Қудс кунида ташкил этиладиган кўча намоишлари ғофил бўлган давлат масъулларига ислом умматининг садоларини етказишга яхши фурсатдир. Мазкур нидолар шариф Қуддусни озод ва фаластинликларнинг ҳақ-ҳуқуқларини қайтадан тиклаш ҳамда муштарак душман, яъни Исроилга қарши курашиш учун исломий бирлашишни таъмин этиши мумкин.
Шак-шубҳасиз, ислом уммати уйғонган ва Фаластин исломий бедорликда ўзининг муносиб ўрнини топажак ва яқин келажакда минтақага мусулмонлари исломий мамлакатлар масъулларига ислом оламида ваҳдатни барқарорлаш ва мустаҳкамлаш йўлида тўғри қарор қабул қилишларга ҳидоят этишади. Акс ҳолда ушбу ҳаракатларга қўшилмайдиган давлатлар яккаланиб қолишади.
Азизлар, келгуси эшиттиришларимизда бўладиган суҳбатларда исломий мамлакатларнинг иқтисодий имконият ва иқтидорлари борасида сизга кенгроқ маълумот бермоқчимиз.
Қадрли тингловчилар, " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.