Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун чоршанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил шаҳривар ойининг 29-чиси Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил зил-ҳижжа ойининг 29-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил сентябрь ойининг 20-чи кунидир.
Бундан 186 йил муқаддам милодий 1831 йил сентябрь ойининг 20-чисида:
Дунёда биринчи маротаба буғ кучи билан ҳаракатланадиган автобус ишлаб чиқарилди. Буғ кучи билан ҳаракат қиладиган бу янги автобусга 30 киши сиғарди ва унинг тезлиги эса жуда кам эди. Уни Гордон Бронз номли англиялик бир шахс ишлаб чиқарди. Ривожланган тажҳизотлар ва бензиндан фойдаланадиган бугунги автобуслар мусофир ташувчи асосий таранспорт воситасига айланган.
Бундан 100 йил илгари қамарий 1338 йил зилҳижжа ойининг 29-чисида:
Конституцион тузум учун кўраш олиб бориш давраси пешволаридан бири ва кўрашувчи руҳонийси Шайх Муҳаммад Хиёбоний шаҳодатга етди. У ҳижрий-қамарий 1297 йилда Эроннинг Озарбойжон вилоятининг Шабистар туманидаги Хоманада дунёга келди. Конституцион тузум учун кўраш олиб боришдан сўнг Шайх Муҳаммад Хиёбонийнинг ҳаёти янги босқичга кирди ва “Вилоят анжумани” номли кўраш ташкилотининг таъсис этилиши билан Табризда конституцион тузум ғалаба қозониши учун муҳим ишларни амалга оширди. Бу қўзғолонда Табриз ишларини бошқариш Хиёбоний ва унинг дўстлари қўлига ўтди. Бу қўзғолон 5 ой давом этди. Ниҳоят ишончли ва миллий шахсият бўлган Мухбир ус-Салтананинг хиёнати билан Хиёбонийнинг тарафдорлари ва дўстлари қатл этилдилар ёки қуролсизлантирилдилар. Бундан сўнг айрим кишиларнинг хиёнати билан Шайх Муҳаммад Хиёбоний ҳижрий-қамарий 1338 йил зул-ҳижжа ойининг 29-сида шаҳодатга етди.
Бундан 15 йил олдин ҳижрий-шамсий 1381йил шаҳривар ойининг 29-чисида:
Ислом дунёсининг буюк фақеҳшуноси Оятуллоҳ Сайид Муҳаммад Али Муваҳид Абтаҳий вафот этди. Бу олимдан фиқҳ, усул, рижол, ҳадис, тарих, калом, фалсафа, тафсир ва бошқа исломий илмларида 110-дан ортиқ китоб мерос қолган. Беш жилддан иборат “Таҳзибул-Мақол фи шарҳир-Рижол”, тўрт жилдли “Усулул-Фиқҳ”, 10 жилдли “Ахборур-Руввот”, икки жилдан иборат “Ал-Меърож” ҳамда “Ҳаётур-Расул” китоблари уларнинг жумласидандир.
Бундан 6 йил илгари ҳижрий-шамсий 1390 йил шаҳривар ойининг 29-чисида:
Афғонистон тинчлик олий кенгашининг раиси Бурҳониддин Раббоний террор қилинди. Бурҳониддин Раббоний шамсий 1319 йил шаҳривар ойининг 29 -чисида (милодий 1940 йил сентябр ойининг 20) таваллуд топди. У Афғонистон исломий жамият партиясининг раҳбари ва Афғонистонда мужоҳидин ҳукумати расмий республикасининг биринчи президенти эди. Раббоний Кобулнинг Акбархон вазири маҳалласида ўз уйида худкўшлик бир портлаш оқибатида 1390 йил шаҳривар ойининг 29-чисида қатл этилди. Бомба портлаши вақтида унинг манзилида Афғонистон тинчлик олий кенгашининг аъзоларидан бир неча нафари ва Толибон гуруҳидан икки нафар музокара олиб боришлари пайтида Толибон гуруҳининг намояндаларидан бири ўз салласида яшириб олиб кирган портловчи моддани портлаб юборди.