сентябр 20, 2017 11:46 Asia/Tashkent

Бугун  пайшанба,  ҳижрий-шамсий   1396  йил шаҳривар  ойининг 30-чиси,  ҳижрий қамарий 1438 йил зулҳижжа  ойининг  30- чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил сентябр  ойининг 21- кунидир.

Бундан 151 йил аввал милодий 1866 йилнинг 21  сентябр куни  Англиялик тарихшунос ва ёзувчи Герберт Джордж Велз туғилди. У ӯзининг хаёлий –фантастик ва тарихий ҳикоялари билан машҳурдир. “Замон машинаси”, “Доктор Монро ороли” ва ”Дунёлар уруши”  асарлари унинг қаламига мансуб  . Ёзувчи 1946 йилда оламдан ӯтди.

Ххххххххххххххххххххххх

Бундан 23 йил илгари милодий 1994 йил сентябрь ойининг 21-куни Франциянинг миллий паламенти  мамлакат  мактабларига ҳижоб билан келишни манъ этди. Франция давлати эркинлик ва демократия бешиги деб иддао қилинишига қарамасдан шундай шармандали қонунни қабул қилди. Бу қонун асосида мусулмон болалар исломий ҳижоб билан мактабларда таҳсилни давом эттира олмайдилар.

 Бу қонун кейинчалик янада ривожлантирилиб, мамлакатнинг бошқа илмий марказлари ва олий ўқув юртларини ҳам қамраб олди.  Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон деклоратсияси ва Франциянинг конституциясида    ҳар бир инсон  ўзининг диний ақидаларини ӯрганиш ва амалга оширишда эркиндир, дея аниқ ёзиб қӯйилганига қарамасдан Франсия мусулмонларнинг ҳуқуқларини поймол этувчи бундай қонунни қабул қилди.

Ххххххххххххххххххххххх

Бундан 26 йил бурун Арманистон собиқ Шӯролар иттифоқидан ажралиб чиқиб, ӯз мустақиллигини эълон қилди ва бу кун мамлакат тарихида "Арманистон миллий куни" сифатида қайд этилди.

Арманистон узоқ асрлар давомида Эрон ва Усмонийлар давлатининг зиддиятларига сабаб бӯлиб келган ҳудуд ҳисобланарди.  1918 йили амалга оширилган коммунистик инқилоб натижасида  Арманистон ӯз мустақиллигини эълон қилди. Аммо бу мустақиллик узоққа чӯзилмади. Орадан икки йил ӯтгач бу мамлакат Шӯролар ҳукуматига қӯшиб олинди.

Ӯтган аср  90-йилларининг ибтидосида ӯтказилган референдумда мамлакат аҳолисининг 90 фоиздан кӯпи мустақиллик учун овоз бердилар.  Натижада 1991 йилнинг 21 сентябр куни Арманистон ӯзининг мустақиллигини эълон қилди.

Мустақилликка эришган Арманистон Қорабоғ минтақасини ӯзига қӯшиб олмоқчи бӯлди. Бу нарса Озарбайжон билан урушни келтириб чиқарди. Бу жанг 35 минг инсоннинг  ёстиғини қуритди.

Эслатиб ӯтамиз: Арманистон Республикаси   — Закавказенинг жанубий  қисмида жойлашган мамлакат. Шимолда Гуржистон, шарқда Озарбайжон, жанубда Эрон, ғарбда Туркия билан чегарадош.   Майдони 29,8 минг км².  Пойтахти — Ереван шаҳри.