сентябр 23, 2017 15:34 Asia/Tashkent

Марказий Осиёга доир муҳим янгиликлар шарҳи

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

Марказий Осиё  ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини  эфирга узатамиз.Унда  мазкур минтақада жойлашган  мамлакатларга доир сиёсий, иқтисодий, ижтимоий,  маданий ва илмий янгиликлар борасида сўз юритилади. Бизни тинглаб боринг.

Муҳим мавзуларнинг қисқача сатрлари:

  1. Остона йиғилишида Россия, Эрон ва Туркия намояндалари муштарак баёнот чиқардилар; 
  2. ЕХҲТнинг Душанбе шаҳрида чегара бўйича халқаро офиси очилди;
  3. Ашхабодда Тожикистон, Туркманистон ва Покистон президентлари учрашди;
  4. Қирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбоев ҳам Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида чиқиш қилди. 

Энди ушбу мавзуларнинг тафсилотига ўтамиз.

Сурия бўҳрони мавзусида Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида бўлиб ўтган 6 чи музокараларида Эрон, Россия ва Туркия намояндалари чиқарган муштарак баёнотида Сурия бўҳронига ечим топиш учун саъй -ҳаракатларни давом эттириш зарурлигини таъкидлашди.

Эрон телерадиокомпанияси  хабарига кўра, мазкур баёнотга асосан, Эрон ислом жумҳурияти, Россия федерацияси ва Туркия давлатлари  Сурияда оташкесимни жорий қилишнинг асосий кафиллари ҳисобланади.

Россия , Эрон ислом жумурияти ва Туркия намояндалари шунингдек чиқарган ушбу баёнотида  Суриядаги минтақаларида  кескинликларни камайтириш борасида  келиша олишди. Шунингдек  ушбу 3 мамлакат зўравонлик ва кескинликлар тўхтатилган ушбу минтақаларни назорат этиш учун Суриянинг Эдлеб вилоятига махсус ҳарбий кучларини  сафарбар этишини маълум қилдилар.

Мазкур баёнотда  3 мамлакат намояндалари  кескинликлар ва нотинчликларни олдини олиш мақсадида  ҳамоҳанглик ва мувофиқлаштиришни кучайтириш учун махсус марказни ташкил этишни таъкидладилар.

 Бу қўшма баёнот асосида шунингдек   6 ойга қадар  Сурияда кескинликлар ва зўравонликлардан холи минтақаларни яратиш ҳамда бу муддатни янада узайтиришнинг имкони бор.

Россия, Эрон ва Туркия намояндалари томонидан чиқарилган муштарак баёнотда  Сурияда урушаётган томонлардан  қўлга олганларни озод этиши сўралган.

 Сурия бўҳронини ҳал этиш учун Остона шаҳрида ўтказилган  6 чи йиғилишнинг сўнгида чиқарилган баёнотда  Россия, Эрон ва Туркия намояндалари Остона музокараларининг келгуси босқичини октябрь ойида ўтказиш борасида келишиб олишди.

ЕХҲТнинг Душанбе шаҳрида чегара бўйича халқаро офиси очилди.

Ушбу янги ташкил этилган офис 16 та сектордан иборат бўлиб, Тожикистон сарҳадларини бошқариш бўйича миллий стратегия доирасида фаолият олиб боради. 

Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида Тожикистоннинг Афғонистон билан чегарасини бошқариб туриш учун ушбу ташкилотнинг чегара ва хавфсизликни бошқариб туриш бўйича халқаро офисининг очилгани ҳақида хабар берди.

Форс ахборот агентлигининг ўтган шанба куни тарқатган хабарига кўра, Ушбу Халқаро Офиснинг очилиш маросимида Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Душанбе шаҳридаги идораси ва Тожикистоннинг давлат идоралари иштирок этишди. Ушбу янги ташкил этилган офис 16 та сектордан иборат бўлиб, Тожикистон сарҳадларини бошқариш бўйича миллий стратегия доирасида фаолият олиб боради. 

Тожикистон миллий хавфсизлик комитетининг биринчи ўринбосари Мансур Умаров ушбу Халқаро офиснинг очилиш маросимидан сўнг шундай айтдики, Тожикистон ҳар доим трансчегаравий таҳдидларга жумладан Афғонистон билан чегарадош бўлган минтақаларда терроризм ва хавфсизликка оид муаммоларга учраб туради. 

Ашхабодда Тожикистон, Туркманистон ва Покистон президентлари учрашди.

Имомали Раҳмон ва Қурбонгули Бердимуҳаммедов ўртасида бўлиб ўтган учрашувда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликлар ва алоқаларнинг ҳозирги ва келгусидаги жараёнлари ўрганиб чиқишди. 

Тожикистон республикаси президенти Туркманистон пойтахти Ашхабодда Покистон ва Туркманистон президентлари билан учрашган чоғида икки томонлама алоқаларни ва минтақадаги ўзгаришларни муҳокама этишди.

Тожикистон президенти матбуот сайти тарқатган хабарга кўра, Имомали Раҳмон ва Қурбонгули Бердимуҳаммедов ўртасида бўлиб ўтган учрашувда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликлар ва алоқаларнинг ҳозирги ва келгусидаги жараёнлари ўрганиб чиқишди. 

Шунингдек, ушбу учрашувда Тожикистон ва Туркманистон ўртаси иқтисодий, энерегетика, юк ташиш, қишлоқ хўжалиги ва сайёҳлик соҳасидаги ҳамкорлик кўлами ҳақида баҳс- мунозара ва суҳбатлар бўлиб ўтган. 

Шу билан бирга, Тожикистон ва Покистон президентлари билан бўлиб ўтган учрашувда ҳам икки давлат ўртасида иқтисодий ва тижорий секторга қаратилган келишувларнинг ижро этилиши таъкидланди. 

Қирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбоев ҳам Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида чиқиш қилди. 

Атамбоев ўз нутқида Қирғизистонда 2040 йилгача бўлган даврни ўзида қамраб олган узоқ муддатли Миллий стратегия ишлаб чиқилганини айтиб ўтди.

Кейинги барқарор ривожланиш учун стратегик мақсадлар қуйидагилардан иборат:

- мамлакат иқтисодиётининг тезкор ривожлантирилиши, фуқароларни муносиб иш билан таъминлаш;

- аҳолининг иқтисодий ва ижтимоий фаровонлигини таъминлаш;

- мамлакат фуқароларининг хавфсизлиги ва мақбул турмуш шароитларига эришиш;

- ривожланган парламентли демократия ва кучли фуқаролик жамияти яратиш.

А.Атамбоев минтақадаги сув муаммоларига ҳам сессия қатнашчилари эътиборини қаратди ва жумладан, шундай деди:

«Қирғизистондаги нафақат Марказий Осиёдаги, шунингдек, бутун жаҳон миқёсида ҳам чучук сув шаклланиши ҳудуди ҳисобланувчи музликларнинг шитоб билан эриб бораётгани ҳам бизни жуда ташвишлантирмоқда.

Прогнозларга кўра, 2025 йилга бориб Қирғизистон Республикасидаги музликларнинг умумий майдони 30–40 фоизга қисқаради, ўз-ўзидан Марказий Осиёнинг сув таъминоти ҳам 25–30 фоизга қисқариши мумкин.

2100 йилга бориб Қирғизистондаги музликлар бутунлай йўқ бўлиб кетади. Шу сабабли мамлакатимиз музликларни асраб қолиш борасидаги қўшма лойиҳаларни тўлиқ ёқлайди».

Атамбоев ўз чиқишида, шунингдек, Қирғизистон Республикаси БМТ Хавфсизлик кенгашини такомиллаштириш борасида зарур чораларни ёқлашини билдириб ўтди. 

Қадрли тингловчилар, “Марказий Осиё  ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.

 

Ёрлиқ