Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил меҳр ойининг 1-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил муҳаррам ойининг 2-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 23- сентябрь
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!
"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.
Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил меҳр ойининг 1-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил муҳаррам ойининг 2-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 23- сентябрь.
Бундан 1378 йил олдин, ҳижрий-қамарий 61 йилнинг 2 муҳаррам ойида Ислом Пайғамбари (с) нинг неваралари ҳазрат Имом Ҳусейн (а) оила аъзолари ва ёронлари билан бугунги Ироқ ҳудудида жойлашган Карбало юртига бориб етадилар. Ўша кундан бир неча вақт олдин ул ҳазрат Муовия ўғли Язиднинг лаёқатсиз ва золим ҳукуматига қарши эътироз билдириб, у билан байъат қилишдан бош тортган эдилар. Имом Ҳусейн (а) ушбу эътирозлар вақтида Мадинадан Маккага ва кейин Куфага йўл оладилар. Куфа аҳолиси ул ҳазратни қўзғолонларини ҳимоя этиб, Имом Ҳусейн (а)ни Куфага таклиф қилишган эди. Бироқ Язид ҳукуматидан қўрқиб, Куфа ҳокимининг ёлғон ваъдаларига ҳам ишониб, улар Имом Ҳусейн (а)ни ҳимоя қилишмайди. Язид қўшинининг бошлиқларидан бири Ҳурр бин Язид Рияҳий Карбалода Имом Ҳусейн (а) ҳаракатларининг олдини олади. Ул ҳазратнинг карвони ҳаракат қилишдан тўхтайди. Айтиш лозимки, кейинчалик Ҳурр тавба қилиб, Имом Ҳусейн (а) қўзғололарига қўшилади.
Бундан 115 йил олдин, яъни шамсий 1281 йилнинг 1 меҳр ойида Инқилоб раҳбари ва Эрон Ислом Жумҳурияти асосчиси Оятуллоҳилузмо Саййид Руҳуллоҳ Мусавий Хумайний ҳазратлари таваллуд топганлар. Кўдаклик чоғида ул ҳазратнинг оталари шаҳид бўлган ва шу сабабдан оналари ва аммалари қўлида тарбия топганлар. Бошлангич ва ўрта маълумот олганларидан кейин ул ҳазрат Оятуллоҳ Шайх Абдулкарим Ҳоирий Яздий олдида таҳсил оладилар ва истеъдодлари билан устознинг ҳайратига сабаб бўладилар. Қумда илмий ҳавза ташкил этилганидан кейи ул ҳазрат ўша ҳавзага бориб, Шайх Алиакбар Яздий ва Муҳаммадали Шоҳободий каби устозлардан ҳайъат, ирфон, ҳикмат ва фалсафа илмларини олий даражада ўрганадилар. Имом Хумайний (р) кейинчалик ўзлари таълим бериш доирасини ташкил этадилар ва кўплаб шогирдларга таълим берадилар. Имом Хумайний (р) Паҳлавий режимининг Исломга қарши ҳаракатларига исломий жараёнларни бошлайдилар.Натижада ул ҳазрат ҳукумат томонидан Туркия, Ироқ ва Парижга сургун қилинадилар. 15 йиллик ҳижратдан кейин Имом Хумайний ватанга қайтадилар ва шамсий 1357 йилнинг баҳман ойида Ислом жумҳурияти тузумини яратадилар. Ўн йил давом этган раҳбарликлари вақтида ул ҳазрат Инқилобни оғир бўлган ҳолатларда, уруш ва зўравон қудратлар қаршисида ҳимоя этадилар. Имом Хумайний (р) шамсий 1368 йилнинг 14 хурдод ойида, 88 ёшларида вафот этадилар.
Бугунги кундан 85 йил олдин, милодий 1932 йилнинг 23 сентябрида Саудия Арабистони юрти таъсис этилади. Арабистон яриморолининг Макка шаҳрида Ислом Пайғамбари Муҳаммад Мустафо (с) дунёга келганлар. Арабистон ҳижрий учинчи, милодий тўққизинчи асрда Аббосийлар ҳукумати ҳукмронлигининг остидан чиқади ва нотинчликлар бир неча аср давом этади. Милодий 16 асрда Усмонийлар давлати Арабистонни ишғол этади. Милодий 18 асрнинг ўрталарида Оли Сауд Арабистонда ҳукмронлик қилиш ҳаракатларни бошлайди ва 20 асрнинг бошларида шиддат олади. Биринчи Жаҳон уруши вақтида саудийлар инглислар билан яхши алоқада эга эдилар. Уруш тамом бўлганидан кейин ва Усмонийлар империяси парчаланганидан кейин Арабистон ҳам мустақил бўлади ҳамда Абдулазиз бин Сауд ва Макка шарифи Ҳусейн бин Али ўртасида бўлган урушда Абдулазиз ғалаба қозонади ва ўзининг ҳукуматини Арабистонда мустаҳкамлайди.
Саудия Арабистони 2240000 квадрат километр бўлган масоҳатга эгадир ҳамда Осиёнинг жануби-ғарбида, Форс кўрфази ва Қизил денгиз ўртасида жойлашган. Бу мамлакат Ироқ, Иордания, Яман, Уммон, Қувайт, Қатар , БАА ва Баҳрайн билан чегарадошдир.
Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.