сентябр 25, 2017 10:34 Asia/Tashkent

Бугун душанба Ҳижрий- шамсий 1396-чи йил меҳр ойининг 3-чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил муҳаррам ойининг 4-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017-чи йил сентябрь ойининг 25-чи кунидир.

 

Бундан 1378 йил олдин ҳижрий-қамарий 61 йил муҳаррам ойининг 4-чисида:

Куфа шаҳрининг ҳокими Абдуллоҳ бин Зиёд Куфа масжидида суханронлик қилди. Абдуллоҳ ушбу суханронлигида Карбало сарзаминида Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам навераси Имом Ҳусейн алайҳиссаломга халқ кўмак берса қатл этиш ва ўлим жазосига маҳкум этиши билан таҳдид солди.  Ибн Зиёд Имом Ҳусейн алайҳиссаломнинг қони мубоҳ эканлигига тегишли қозийнинг фатвосини ўқиди ва Куфа шаҳрининг чиқиш ва кириш йўлларини бекитиш дастурини содир этди. Кейин минбардан тушиб Куфа шаҳрининг халқига совғалар беришни белгилаб бериб ҳамда халқ ислом дини пайғамбари саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг навераси билан уруш қилиш ва Карбало томон ҳаракат қилишга тайёр бўлишлари учун барча шаҳарларда хабар тарқатишга дастур берди.  

Бундан 83 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1313 йил меҳр ойининг 3-чисида:

Буюк фақеҳшунос Оятуллоҳ Мирзо Абулқосим Кабир Қумий вафот этди. Оятуллоҳ Мирзо Абулқосим Кабир Қумий ҳижрий-шамсий 1262 йилда таваллуд топди ва Қумда бошланғич маълумотларини олганидан сўнг, Нажафда Оятуллоҳил Узмолар Мирзо Халил Теҳроний Нажафий, Охунд Мулло Муҳаммад Козим Хуросоний, Сайид Муҳаммад Козим Яздий ва Теҳронда Мирзо Муҳаммад Ҳасан Оштиёний илмларидан кенг баҳраманд бўлди. Оятуллоҳил-Узмо Имом Хумайний, Сайид Муҳаммад Ризо Гулпойгоний, Охунд Мулло Али Ҳамадоний, Сайид Мустафо  Сафои Хонсорий каби машҳур шахсиятлар ва бошқа унлаб фазилатли олимлар бу олимнинг шогирдларидан эдилар. Оятуллоҳ Кабир Қумий охири ҳижрий-шамсий 1313 йил меҳр ойининг учинчисида (қамарий 1353 йил жумодиюс-сони ойининг 15-чисида) 73 ёшида оламдан ўтди ва Қум шаҳрида дафн этилди. 

Бундан 48 йил муқаддам милодий 1969 йил сентябрь ойининг 25-чисида:

Исломий конфренция ташкилоти ташкил этилди. Исломий ҳамкорлик ташкилоти номи билан маълум бўлган исломий конфренция ташкилоти Бирлашган Миллатлар Ташкилотидан кейин давлатлараро икккинчи ташкилот ҳисобланади ва тўрт қитъадан 57-та мамлакат ушбу ташкилотга аъзо бўлишган. Бу ташкилот ислом дунёсининг умумий садосини дунё аҳлига етказиш, халқаро тинчликни сақлаш руҳиясида ислом дунёсининг манфаатларини муҳофазат этиш ва дунёнинг турли халқлари орасида ҳамдиллик ва ҳамжиҳатликни барқарор этиш учун кафолат берувчи ташкилотдир. Бу ташкилот милодий 1969 йил сентаябрь ойининг 25-чисида Мағриб подшолигининг Работ шаҳрида ўтказилган тарихий йиғилишнинг қарорига асосан Байтул-Муқаддасни ишғол этишда Масжидул-Ақсони жиноий тарзда ёндиришнинг бир натижаси унвонида ташкил этилди.