Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати
Исломий мамлакатларнинг бойликлари
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Суҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Олдинги эшиттиришимизда таъкидлаб ўтганимиздек,
Фаластин масаласи ислом умматининг ваҳдати ва унга душман бўлган сионистик режим учун ҳам муҳим ҳисобланади. Фаластинликларнинг ҳақ-ҳуқуқларини қайтариш мавзуси мусулмонларнинг кўплаб йиғилишларига сабаб бўлган ва мусулмонларнинг боғланиш ҳалқасига айланган. Бироқ ислом ва мусулмон муслиҳларига қарши Исроилнинг зотий душманлигидан исломий мамлакатлар огоҳ бўлмас экан, ушбу муаммоларни ҳал этиш қийин кечади.
Ислом олами қарийб етмиш йил олдин ушбу душман билан юзма-юз бўлган эди. Аммо бу душман муайян ва кам бўлган бир ҳолда ваҳдатга сабаб бўлган. Зеро мусулмонлар ва хусусан, исломий мамлакатлар масъулларининг ўртасида муштарак бўлган ушбу душмандан етарлича огоҳ бўлишлар мавжуд эмас.
Халқаро Қудс кунида ташкил этиладиган кўча намоишлари ғофил бўлган давлат масъулларига ислом умматининг садоларини етказишга яхши фурсатдир. Мазкур нидолар шариф Қуддусни озод ва фаластинликларнинг ҳақ-ҳуқуқларини қайтадан тиклаш ҳамда муштарак душман, яъни Исроилга қарши курашиш учун исломий бирлашишни таъмин этиши мумкин.
Шак-шубҳасиз, ислом уммати уйғонган ва Фаластин исломий бедорликда ўзининг муносиб ўрнини топажак ва яқин келажакда минтақага мусулмонлари исломий мамлакатлар масъулларига ислом оламида ваҳдатни барқарорлаш ва мустаҳкамлаш йўлида тўғри қарор қабул қилишларга ҳидоят этишади. Акс ҳолда ушбу ҳаракатларга қўшилмайдиган давлатлар яккаланиб қолишади.
Суҳбатимиз давомида исломий мамлакатларнинг иқтисодий имкониятлари ва иқтидорлари борасида сизга маълумот бермоқчимиз. Амалга оширилган таҳлиллар кўрсатмоқдаки, исломий мамлакатларда иқтисодий қашшоқлик мусулмонлар иймонининг сусайиши ва ваҳёний қадриятлардан узоқланишларга сабаб бўлган. Иқтисодий ночорлик мазкур мамлакатлар раҳбарларини бегоналар ҳукмронликларини қабул қилишга ундаган. Тарих кўрсатмоқдаки, иқтисодий жиҳатдан заиф бўлган кўплаб мамлакатлар қудратли бўлган ва илғор технологияларга эга давлатларга қарам бўлишади. Агар бирон мамлакат иқтисодий жиҳатдан бошқа мамлакатга қарам бўлса, сиёсий ва маданий жиҳатдан ҳам унга қарам бўлади. Бу нарсалар эса ислом оламида низо солиш омилига ҳам айланиши мумкин. Афсуски, бугунги кунда исломий мамлакатлар энг кўп моддий ва инсоний имкониятлар ҳамда йирик ер ости манбаларга эга бўлсаларда, дунёнинг иқтисодий ҳаракатларида оғир юкни елкаларида ташишмоқда.
Исломий мамлакатлар дунёдаги нефт ва газнинг асосий қисмига эгалар ва чиндан ҳам жаҳон иқтисодий ҳаракатининг мотори ҳисобланишади. Исломий мамлакатларга, жумладан, қишлоқ хўжалигининг маҳсулотлари бўлган буғдой, гуруч, пахта ҳамда саноат учун керак бўлган хом ашёнинг катта қисми тўғри келади. Шундай бўлсада ушбу мамлакатлар жаҳон миқёсида муносиб иқтисодий мавқега эга эмаслар. Уларнинг иқтисодий фаолиятлари қудратли давлатлар, хусусан, Ғарб томонидан ғорат қилинади.
Исломий мамлакатлар экватор чизиғидан 20 даражли ғарбий, 140 даражали шарқий, 10 даражали жанубий ва 50 даражали шимолий узунликдаги ерларда жойлашишган.
Дунёдаги нефт ва газ захираларининг бирдан уч қисми, яъни қарийб 70 фоизи, жумладан, фосфатнинг 40 фоизи, қалъа металининг 38 фоизи, ураннинг 15 фоизи, хром, мис, қўрғошим ва айрим бошқа металлар ва қурилиш тошларининг 12 фоизи исломий мамлакатларда жойлашган.
Ҳозир эса ваҳдатга оид таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбатини биргаликда тинглаймиз. Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” унвонли туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларидан бўлган пахта, хурмо, узум, гуруч, тамоки ва буғдойнинг кўплаб қисми ҳам жаҳонда исломий мамлакатларда етиштирилади. Аммо кўплаб исломий мамлакатлардаги иқтисодий аҳвол ва ривожланишлар қуйи даражада қарор топган. Унда яшовчи аҳолининг аҳволи ҳам ачинарли даражади. Ҳолбуки, қудратли мамлакатларда исломий мамлакатлардаги табиий бойлик ва имкониятлар мавжуд эмас. Ғарб давлатлари исломий мамлакатлардаги ушбу бойликларни ғорат қилиб, уларни сиёсий ва маданий жиҳатдан итило қилишган.
Исломий мамлакатлар ушбу азим бўлган табиий бойликлар ва бошқа мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш учун ўзаро ҳамкорлик қилиш ўрнига бир-бирларига душман қилишади. Исломий мамлакатлар масъуллари тез ўтувчи сиёсий ва иқтисодий мақсадларига эришиш учун турли заминаларда исломий мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш ўрнига Ғарб давлатлари билан кўпроқ ҳамкорлик қилишни афзал кўришади. Муштарак манфаталарни кўзлаган ҳолда исломий мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик Ислом оламида бирлашиш имкониятларини яратиши мумкин. Ушбу узоқланишларни бартараф этиш ва иқтисодий муаммоларни ечишда иуштарака исломий бозорни ташкиллаштириш ҳам муҳим ва самарали омиллардан ҳисобланади.
Қадрли тингловчилар, " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.