сентябр 26, 2017 14:06 Asia/Tashkent

Азизлар, "Қалбга яқин қўшиқлар" дастуримизнинг бугунги сонида сиз азиз тингловчиларга тақдим этадиган   форс,ўзбек, ва тожик тилларида ижро этилган дилрабо қўшиқлар ўрин олган. Бу мусиқий дастуримиз сиз азизларга ёқади ва кунглингизда жой олади деган умиддамиз!

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум азиз тингловчилар!
Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони  ила хонадонингиз меҳмонимиз. 
Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.

 Азизлар, "Қалбга яқин қўшиқлар" дастуримизнинг бугунги сонида сиз азиз тингловчиларга тақдим этадиган   форс,ўзбек, ва тожик тилларида ижро этилган дилрабо қўшиқлар ўрин олган. Бу мусиқий дастуримиз сиз азизларга ёқади ва кунглингизда жой олади деган умиддамиз!

Азизлар, қайд этиш жойизким миллий мумтоз мусиқа инсонларни таъсирчан, атроф-муҳитга, инсонларга меҳр-муҳаббатли  қилиб тарбиялайди. ­ Бундан ташқари, сабр-­қаноатли бўлиш, бошқаларни тинглай олиш ва ҳаётнинг ўткинчилигини англашда мумтоз мусиқа асарларининг ўрни катта. 
Бас шундай экан саломатлик ва ёки кайфиятимизни яхшилаш учун эшитаётган ҳар бир куйимиз инсон сифатида шаклланишимизга ҳам таъсир кўрсатишини унутмаслик лозим.
Яхшиси келинг биргаликда   таҳририятимиз томонидан танлаб олинган Эроннинг  таниқли хонандаларидан бўлмиш  Хожа Амири ижросида,   "Ғарибона номли жуда чиройли ва таъсирчан    қўшиқни эшитайлик.

  Она! Нақадар буюк сўз, муқаддас тушунча! Қанчалар муҳтарам ва азиз сиймо, илоҳий талъат! Бу мўътабар зот ҳақида ўйламаган инсон, мадҳ этмаган шоир, куйламаган ҳофиз бўлмаса керак. Оналарга таъриф берилганда, аввало, уларни меҳридарё деб атайдилар. Дарҳақиқат, Онанинг фарзандига бўлган меҳрини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди. Шу сабабли ҳам фарзандларнинг Она олдидаги қарзи бир умрликдир. Мана шу қарзни узиш мақсадида Она хизматида бўлиш, уни ардоқлашнинг ўзи камлик қилади. Шоир ўз бисотидаги энг сара сўзларни топиб шеър ёзади, рассом Она суврати учун бетакрор ранглар излайди, ҳофиз эса энг авж пардаларда Она тўғрисида қўшиқ куйлайди.

Шундай экан яхшиси келинг бир неча мухлисларимизнинг истак хоҳишларини инобатга олиб Ўзбекистоннинг машҳур хонандаларидан бўлмиш Озодбек Назарбеков  ижросида “Онажоним” қўшиғини биргаликда тинглайлик.

Азиз мухлислар!   Дастуримиз якунида тожикистонлик мухлисларимиз Камила ва Азиза  истак-хоҳишларини инобатга олиб ва мухлисларнинг бизнинг радиомизга эътибор қаратганларига миннатдорчилик билдириб,   “Маъниии Қуръон адаб аст” номли қўшиқни эътиборингизга ҳавола этамиз. Марҳамат тингланг!