Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун чоршанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил меҳр ойининг 5-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил муҳаррам ойининг 6-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил сентябрь ойининг 27-чи кунидир.
Сентябр ойининг 27 куни халқаро теуризм куни билан туғри келади. Туризм бугунги кунда маданий муносибатни ўрнатиш ва муомала қилишнинг энг муҳим воситаларидан бири саналади. Ҳақиқатан ҳам туризм турли ният ва мақсадлар билан амалга ошириладиган хорижий ва ички саёҳат қилиш ва сафар қилишнинг мажмўасидир. Туризм янги шаклда милодий 16 асрнинг бошларидан бошланди. Ҳозирги кунда алоқаларнинг кенгайиши, халқларнинг ўзаро бирбирлари ҳақидаги маълумотларининг ортиши, транспорт воситаларининг кенг ривожланиши, дунё аҳлининг бошқа миллатларнинг тарихий мерослари билан танишиш учун қизиқиш зоҳир этишлари ва туризм саноатининг иқтисоджий катта даромад келтиришини давлатларнинг тушуниб етиши сабабли бу саноат иқтисодий нуқтаи назаридан дунёда учинчи поғонани эгаллайди.
Бундан 1378 йил илгари қамарий 61йил муҳаррам ойининг 6-чисида:
Имом Ҳусейн алаҳиссалом ўз укаси Муҳаммад Бин Ҳанафия ва Мадинадаги бир гуруҳ шиалар номига қисқа ва айни ҳолда муҳим бир мактуб ёздилар. Мактубнинг мазмуни шундан иборат эди: "Бисмиллоҳир –раҳмонир-раҳим: Мен билан бирга бўлган шахс шаҳодатга етади ва агар хиёнат қилса фатҳ ва ғалабага эришолмайди". Бу мактуб бир нечита паёмга эгадир. Биринчи паём шундан иборатким, Имом Ҳусейн алайҳиссалом ислом йўлида золим ва мустабид Язид ҳукумати билан қарши кўраш олиб боришда ўзи ва ёронлари шаҳид бўлишларидан огоҳ эканлигини намойиш этади. Иккинчиси, вужудга келган вазъиятнинг охирида ҳамма ҳалок бўлишлари барчаларга аниқ эди ва бошқа мақсад билан келган шахс бу йўлдан қайтиши лозим. Имом алайҳиссалом турли босқичларда ҳар ким қаерга боришни хоҳласа борсин деб, ёронларининг байъатини бекор қилди. Имом алайҳиссаломнинг ўз укаси Муҳаммад Бин Ҳанафияга йўллаган мактубининг учинчи паёмида шу нарса таъкидланадиким, Имом Ҳусейн алайҳиссалом шаҳодат топганидан сўнг бирон кишида ғалаба қозониш ва фатҳ этишнинг умиди қолмайди. Чунончи, Карбало воқеасидан кейин амалга оширилган кўп ҳаракатларни мушоҳида этамиз, аммо бу ҳаракатлар бирон бир муваффақият олиб келмади.
Бундан 1033 йил олдин ҳижрий-қамарий 406 йил муҳаррам ойининг 6-чисида:
Мусалмон халқининг буюк шоири ва донишманди олим Сайид Ризо номи билан танилган Сайид Муҳаммад Ҳусейн Мусавий Бағдодий 47 ёшида вафот этди. Мусалмон халқининг ушбу буюк донишманди Қуръон тафсири, фиқҳ, тарих, араб адабиёти ва ислом пешволарининг тарихи ҳақида 20 -тадан ортиқ китоб ёзиб мерос қолдирган. Бу асарлар жумласидан “Ҳақоиқ-ут-Танзил” ва “Мужозотул-Қуръон” асарларига ишора этиш мумкин. Аммо шак-шубҳасиз Сайид Ризонинг муҳим асари бу “Наҳжул-Балоға” китобини йиғиб нашр этишидир.
Бундан 36 йил илгари ҳижрий-шамсий 1360 йил меҳр ойининг 5-чисида:
Исломий Инқилоб асосчиси Имом Ҳумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг фармони билан Саддом армияси пазоцияларига қарши ҳамжиҳатлик ва тезлик билан амалиёт ўтказишда Эроннинг шужоатли ва жасоратли аскарлари Ободон шаҳрининг қамалини синдиришга муяссар бўлишди. Эрон аскарлари “Соминул-Аима” деб номланган мазкур амалиётда устуворлик ва матонат билан ушбу қуршовни синдириб, юклатилган уруш тарихида Эроннинг биринчи маротаба катта ғалабасини намойиш этишди.