сентябр 28, 2017 14:05 Asia/Tashkent

Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил меҳр ойининг 7-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил муҳаррам ойининг 8-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил сентябрь ойининг 29-чи кунидир.

Бундан 1378 йил олдин ҳижрий-қамарий 61 йил муҳаррам ойининг 8-чи кунида:  

Жазирама Карбало даштида Имом Ҳусейн (а) корвонида сув тугади. Хоразмий ӯзининг "Мақтал-ул-Ҳусейн", Хиёбоний эса "Вақойе-ул-Айём" китобларида ёзишларича муҳаррам ойининг 8-кунида Имом Ҳусейн (а) ва ёронлари сувсизликдан танг аҳволда қолишди. Имом ҳазратлари метинни қӯлга олиб, хайманинг ортига ӯтдиларда, қиблага қараб 19 қадам юргач, ерни ковлай бошладилар. Ердан мусаффо сув қайнаб чиқди. Чанқоқликдан азоб чекаётган одамлар тӯйиб-тӯйиб ичишди, машкларни тӯлғозишди. Шундан сӯнг сув ерга сингиб, ғойиб бӯлди. Бу хабар Убайдуллоҳ бин Зиёдга етганида у Умар бин Саъдга чопар юбориб,  шундай мактубни унга етказди: "Мен Ҳусайн чоҳ қазиб,  сув чиқарган, деб эшитдим. Бу мактуб қӯлингга етиши билан уларни сувдан маҳрум қилувчи барча қатъий чораларни кӯр". Умар ибни Саъд унинг кӯрсатмасига тӯлиқ амал қилди

Бундан 1110 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 329 йил муҳаррам ойининг 8-чи кунида:

Эронлик машҳур мунажжим ва математика илмининг билимдони Абусаҳл Куҳий таваллуд топди. У ўз умрининг кўп қисмини уша даврда илм нуқтаи назаридан ривожланаётган Бағдод шаҳрининг илмий марказида тадқиқот олиб бориш ва мутолаа этиш билан ўтказди ва 30 йил давомида юлдузлар ва уларга тегишли бўлган масалаларни ечиш билан шуғулланди. Абусаҳл Куҳий олиб борган ўзининг тадқиқотлари натижасида ундан кейинги донишмандларнинг фойдаланишларига қарор олган расадхонани қуришга муваффақ бўлди. Абусаҳл Куҳийдан кўп китоблар боқий қолган. Ва уларнинг ўртасидан “Санъати Истирлоб” ва ”Девори ҳаммоса” каби китобларга ишора этиш мумкин.    

Бундан  96 йил олдин милодий 1921 йил сентябрь ойининг 29-чисида:

Ўрта Шарқ минтақасидаги араб сарзаминларининг васийлиги Англия ва Франция ихтиёрига топширилди. Париж ва Лондон биринчи жаҳон уруши жараёни ва ундан кейинги йилларда  усмонийлар императорлигини тақсимлаш ҳақида ўзаро келишиб олган эдилар. Дунё жамоатчилигининг васийлик туғрисида милодий 1921 йил июль ойининг 24-чисида   қабул қилган қарори  бу тақсимлашни қонунийлаштирди. Шунингдек васийлик бўйича доимий коммисия халқаро бир марказ унвонида васийлик назорати остида бўлган сарзаминларнинг йиллик ҳисоботларини таҳлил этиш ва кенгашда ўз нуқтаи назарини эълон қилишни ўз зиммасига олган эди. Аммо бу комиссиянинг қарорлари одатда катта ва қудратли давлатларнинг истак-хоҳишига қараб содир этиларди. Бу заминада тақдим этилган лойиҳалардан бири бу Тинч океани ва Африкада ҳаёт кечирадиган қавмларнинг лойиҳаси эди. Аммо Ўрта Шарқ мамлакатлари ҳақида қабул қилинган қарорлар бир неча маротаба муаллақ ҳолатда боқий қолди. Охири бу мамлакатларга тегишли бўлган лойиҳалар милодий 1923 йил сентябрь ойининг 29-чисида кучга кирди. Коммисиянинг қабул қилган қарорига асосан Ливан ва Сурия сарзаминлари Франция васийлиги остида ва Ироқ, Фаластин ҳамда Иордания эса Англия мустамликачилигининг остида қарор олди. Исломий сарзаминларнинг ҳокимияти Англия ва Францияга топширилгани агарчи минтақадаги мусалмон халқларнинг ғазабини келтирган бўлсада, аммо бу икки мамлакат Ливан, Сурия, Ироқ ва Иордания устидан ўз ҳукмронлигини мустаҳкамлади. Айниқса Англия Фаластинда сионистик ноқонуний давлатни ташкил этиш учун керакли заминани яратиб берди.    

Бундан 36 йил олдин ҳижрий-шамсий 1360 йил меҳр ойининг 7-чисида:

 

Эроннинг кўрашувчи ва фаол руҳонийларидан бири Ҳужжатул-Ислом Сайид Абдулкарим Ҳошимийнажод муқаддас Машҳад шаҳрида мунофиқин террористик гуруҳчаси омилларидан бири томонидан шаҳодатга етказилди. Ҳужжатул-Ислом Ҳошимий ҳижрий-шамсий 1312 йилда таваллуд топди. У диний илмларни Оятуллоҳ Буружердий ва Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ каби буюк олимларнинг олдида ўрганди. Ҳужжатул-Ислом Ҳошимийнажод диний имларни ўрганиш зимнида, шоҳ режимига қарши Эрон халқининг инқилобий ҳаракатлари жараёнида ҳам кўрашувчиларнинг биринчи сафида тўриб кўраш олиб борди ва бу йўлда бир неча маротаба қамоққа олинди ва қийноқларга солинди.