октябр 02, 2017 09:27 Asia/Tashkent

Бугун якшанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил меҳр ойининг 9-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил муҳаррам ойининг 10-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил октябрь ойининг 1-чи кунидир.

Бундан 1378 йил муқаддам  ҳижрий-қамарий  61-чи йил муҳаррам ойининг 10-чисида:

Ироқда жойлашган Карбало сарзаминида инсоният ва ислом тарихида юз берган қаҳрамонликлардан бири ҳамда ботил ва ҳақ тўқнашувининг энг асосий ва жиддий ҳодисаси юзага келди.

Исломнинг буюк Пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад (с.а.в)-нинг пок аҳли байтларилардан бўлмиш Имом Ҳусейн алайҳиссалом бу кунда ўзининг 72 нафар ёронлари билан зулмга қарши кўраш олиб бориш ва Худо динини муҳофазат этиш мақсадида катта бир қушун билан тўқнашди. Ҳусейн алайҳиссалом Куфа халқининг даъвати билан Язиднинг мустабид ва золим ҳукуматидан уларни қутқариш учун ушбу шаҳарга сафар қилди. Аммо Язиднинг қушуни Имом алайҳиссаломнинг йўлини бекитди ва Язид билан байъат қилишни сўради. Аммо бу таклиф Имом Ҳусейн алайҳиссаломнинг жиддий мухолифати билан юзмаюз бўлди. Шу тартиб билан муҳаррам ойи 10-чи кунининг эрталаб тонгидан бошлаб бир неча нафарлари ул ҳазратнинг яқин қавм-қариндошларидан бўлмиш Имом алайҳиссалом ёронларининг душман билан тўқнашувлари бошланди ва пешиндан кейингача давом этди. Бу муддат давомида Имом Ҳусейн алайҳиссаломнинг ёронлари тарих саҳифаларида эркинсевар шахсларнинг ибрат-намунасига айланган ўз имомларига вафодорликлари ва Худо йўлида жасорат, фидоийлик ва шаҳодатнинг энг чиройли жилваларини намойишга қуйишди. Имом Ҳусейн алайҳиссалом қиёмининг абадий қолгани ҳамма нарсадан олдин инсоний ва иллоҳий жиҳатга эга бўлишидадир. Ул ҳазрат буюк ўз қиёмларининг мақсадини ямонликдан қайтариш ва яхшиликка ундан ва Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг динини қайта тиклаш деб унвон берган эдилар. Бошқа томондан урушдан олдин ёки урушдан кейин Язид қушунининг қилган раҳмсизлиги ва жиноятлари боис Имом Ҳусейн алайҳиссаломнинг душманлари тарихда зулм, мустабидлик ва жаҳолат тимсоли унвонида маълум бўлди. Айниқса, Язиднинг қушуни уруш якун топганидан сўнг Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг навераларидан бўлмиш болалар ва аёлларни ҳам асоратга олишди.       

Бундан 21 йил олдин ҳижрий-шамсий 1375 йил меҳр ойнинг 9-чисида:

Оқо Нажафий Ҳамадоний номи билан танилган раббоний олим ва иллоҳий ҳаким Оятуллоҳ Сайид Муҳаммад Ҳусейний вафот этди. Оқо Нажафий Ҳамадоний номи билан танилган Оятуллоҳ Сайид Муҳаммад Ҳусейний шамсий 1283 йилда Нажаф шаҳрида таваллуд топди. У болалик даврида ўз отаси билан бирга Ҳамадонга борди ва 21 ёшида ўз таҳсилотини давом эттириш учун Нажаф илмия ҳавзасига борди. Оятуллоҳ Ҳамадоний Нажафда Мирзо Ноиний, Муҳаммад Ҳусейн Ғиравий Исфаҳоний, Сайид Ҳусейн Бодкубеий , Мирзо Али Оқо Қозий Таботабоий ва Мирзо Абдулғаффор Мозандароний каби машҳур олимлар олдида фиқҳ, усул, калом ва фалсафани ўрганди. Бу раббоний олим фиқҳ ва илм нуқтаи назаридан Мирзо Ноинийнинг диққат-эътиборига шу даражада қарор олдиким, унга ижтиҳод гувоҳлигини берди ва Оқо Нажафий ҳам бу буюк олимнинг куёви бўлишига мушарраф бўлди. Оятуллоҳ Ҳамадоний Нажафнинг буюк уламоларидан ижтиҳод даражасини олганидан сўнг ўз ватанига қайтишни мақсад қилди ва 22 йил Нажафда яшаганидан кейин Ҳамадонга қайтиб келди. Бундан сўнг, таълим бериш, китоб ёзиш ва халқни ҳидоят этиш билан шуғулланди. Оятуллоҳ Ҳамадонийдан кўп асарлар мерос қолган. Улардан 18 жилдан иборат ”Дурахшон дар тафсири Қуръон”, олти жилдан иборат “Дурахшон партаве аз усули Кофи” ва “Миоди жисмоний ва руҳоний” номли асарларини тилга олиш мумкин.    

Октябр ойининг биринчи куни (меҳр ойининг 9-чи куни) кексалар халқаро кунидир.

Ота-оналар ва кексаларни ҳурмат-эҳтиром қилиш учун октябр ойининг биринчи куни кексалар халқаро куни деб ном қуйилган. Кексалик даври болалик ва ёшлик давридек ҳаётнинг босқичларидан бири ҳисобланади. Аммо ёшлик ва болалик даври энергия ва сайъ-ҳаракатдан тўла бўлса, кексалик даврида эса жисмоний фаолиятлар камаяди ва куч-қудрат заифланади.  Милодий 21 асрдан олдин умрнинг ўртанча мизони жуда кам эди. Аммо озуқаланиш вазъиятининг яхшиланиши, тиббиёт соҳасининг кенг ривож-равнақ топиши ва соқлиқни сақлаш даражасининг ривожланиши умрнинг ўрта мизони узун бўлиши сабабига айланди. Мамлакатларнинг аксариятида кекса ёшда бўлган одамларнинг кўпайиши давлат расмийлари ва ижтимоий режа тузувчиларнинг бу масалага жиддий эътибор қаратишлари ва уларнинг ижтимоий таъминотларининг вазъиятини янада яхшилаш учун сайъ-ҳаракат қилишлари сабабига айланди. Эрон Ислом Жумҳуриятида ҳам Инқилоб сояси остида жамиятдаги маданий расм-русум ва одобларга асосланиб кекса ёшда бўлган шахслар муҳим ўрин  эгаллайдилар. Албатта бу ҳеч қайси бир кекса ёшда бўлган шахс ўз оиласи муҳитидан маҳрум бўлмайди деган маънода эмас. Шунинг учун бу мамлакатда ҳам бошқа  мамлакатлардек бу кунда кексалар учун махсус маросимлар ўтказилади.