октябр 05, 2017 14:17 Asia/Tashkent

Расмга олиш тарихни ўзида яширадиган бир ҳунар саналади. Инсон ҳаётининг тарихи кўплаб урушларни бошидан ўтказган ва фотоаппарат ихтиро этилган замонидан бошлаб ҳозирги кунгача фотомухбирлар томонидан уруш саҳналари расмга олиниб келинмоқда.

Расмга олиш тарихни ўзида яширадиган бир ҳунар саналади. Инсон ҳаётининг тарихи кўплаб урушларни бошидан ўтказган ва фотоаппарат ихтиро этилган замонидан бошлаб ҳозирги кунгача фотомухбирлар томонидан уруш саҳналари расмга олиниб келинмоқда.  Тарихий воқеаларни фақат эшитиш воситасидан дарк этиш мумкин эмас. Чунки айрим вақтларда бу хабарлар тахминий фарзиялар билан бирга баён этилади. Кўпинча ёзув билан бирга расм ва тасвирни келтириш бир воқеани исботлаши мумкин. Уруш вақтида расмга олинган тасвирлар катта аҳамиятни касб этади. Чунки фотомухбирларнинг аксариятлари доим ҳодиса-воқеаларнинг маҳаллига ҳузур топишади ва ушбу ҳодисадаги муҳим лаҳзаларни қулдан бой беришни хоҳламайдилар. Лаҳзаларни тасвирга тушириш ва намойишга қуйиш гоҳида уруш тақдирини ўзгартириши ҳам мумкин. Уруш кўпайган ва ривожланган дунёда шунингдек миллат ва эллатларнинг осойишталик билан ҳаёт кечиришлари камайгани сабабли инсонлар урушни асрлар давомида осойишталик қаторида қуйиб унинг лаҳзаларини тасвирга олиш ва ёзиб боқий қолдириш фикрига тушишлари лозим бўлади. Уруш муаммоларига гирифтор бўлган мамлакатларда фотомухбирлар томонидан бўҳроний ушбу даврда тўқнашувлар саҳнасидан расм олинмаган ва нашр этилмаган лаҳзалар кам учрайди. Бунинг асосий далили эҳтимол инсонларнинг изтиробга келишларининг олдини олиш ва уларнинг осойишталик билан ҳаёт кечиришларини таъминлаш сабабидан бўлса керак. Чунки ўликлардан тўлиб кетган чўл-биёбон, мағлуб бўлган аскарлар, бомбардимон қилиш ва вайроналарга айланган хоналар мухотабда кўрашни давом эттириш учун тушкинлик ҳиссини вужудга келтиради. Расмлар уруш даврида уруш хизматида қарор олади. Аскарни фронтга ва оилаларни эса сабр-тоқат қилиш ва фронтни ҳимоят этишга чорлайди. Жамият афкорини ўзининг ҳақиқийлигидан огоҳлантиради ёки душманларга қарши унинг ҳис-туйғусини ҳаяжонга келтиради.          

Бунга қўшимча, расм энг тасирчан оммавий ахборот воситаларидан ҳисобланади. Расм урушнинг ҳалокатлари ва майдонда фотомухбирнинг дунёқараши, тафаккури ва дарк этиши билан бирга буюк ҳақиқатларнинг лаҳзаларини намойиш этади. Эронлик мухбир ва фоторепартер Марьям Мазруий Моселни озод этишдан бир ой олдин Ироққа борди ва ушбу сафар жараёнида бошпанаҳсиз қолган болалар, аёллар ва овора бўлганлар жойидан расм олди.  Мосел, Кубоний, Шанголий ва Эзадий овораларини бориб кўриш ва Мосел атрофидаги минтақаларга Маръям Мазруий қилган сафарларининг самараси “Мосел нотинчлик ҳудуди” унвони остида ўтказилган фотосуратлар кўргазмасида намойиш этилган расмлардир.

Фотограф кўргазмадаги ушбу расмларни бир хотирадек ўз зиҳнида сақлаган ва улар ҳақида айтилмаган сўзлари ҳам кўп. У шундай фикр билдиради: “Бундан олдин Афғонистон Туркия ва Суриянинг чегара атрофларига сафар қилиш ва расм олиш тажрибасига эга эдим. Мен бир аёл фотомухбир бўлганим туфайли табиийки аёлларни расмга олишга интиламан ва улар мени расмларимнинг сюжетига айланишади. Мосел фотосуратлар мажмўасида ҳам мен аёллар ва болаларга эътибор қаратган эдим. Аммо осон иш эмасди. Ироқнинг вазъияти тасаввур этганимдан ҳам мураккаб ва оғирроқ эди. Эрбил ёки Мосел атрофида овора бўлган Эзадий, Кубоний ва Шанголийлик аёлларни расмга тушириш учун минтақага сафар қилдим. Аммо қароргоҳларда пешмарга аёллар билан мулоқот қилишга  умидвор бўлган эдим. Лекин қароргоҳнинг эркаклари билан юзмаюз бўлдим.”

Мазруий ўз фикрининг давомида шундай айтади: “Бу сафар чоғида ҳаммадан олдин Эзадийлик ва Кубонийлик аққалиятда яшайдиган халқларнинг мазлумиятларидан катта тасирландим. Араблар қабилалар шаклида лагерларда жойлашган эдилар. Туғрики, овора бўлиш бир фожеадир. Аммо зудлик билан Моселга қайтишга умидвор эдилар. Лекин Эзадийлар ва Кубонийлар эса жуда оғир шароитда ва қул билан тайёрланган чодирларда кун ўтказишарди. Ҳатто таржимон ва кўмак берувчи унвонида у ерда ишлаётган эронлик бир дўстимнинг айтишича, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг кўмаклари ҳам уларга етмасди. Қиш фаслининг совуқида ҳатто исситиш воситаларига ҳам эга эмасдилар”. “Мосел нотинчлик ҳудуди” фотосуратлар кўргазмаси мухотаблар томонидан яхши кўтиб олинди.

      Аммо ўтган ҳафтада Теҳронда муқаддас мудофаа архивининг расмларидан фойдаланиб тасвирий санъаткорларнинг асарлари расм ва плакатлар гуруҳи кўргазмаси ўтказилди. Бу кўргазманинг номи “Ва уша кўк рангли лаҳзалар” эдиким, ўтган асрнинг шоирларидан бошлаб ҳозирги замон шоирларининг шеърлари ҳамда 48-та расм ва 48-та плакатлар мухотабларнинг намойишига қуйилди. Исмоил Довудий, Козим Ахавон, Саъид Содиқий, Али Фаридуний, Али Раҳбар, Муҳаммад Исломий ва бошқа бир неча нафар фотографларнинг расмлари ҳамда Мустафо Гударзий, Али Вазириён, Аҳмадризо Долванд, Куруш Порсонажод, Муҳаммад Таваккалий, Мино Ҳаётбахш, Саъид Сафорнажод, Муҳаммад Самадий ва бошқа ҳунармандларнинг плакатлари кўргазмада намойишга қуйилган эди.        

 

Ёрлиқ