октябр 05, 2017 14:34 Asia/Tashkent

Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил меҳр ойининг 14-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил муҳаррам ойининг 15-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил октябрь ойининг 6-чи кунидир.

 

Бундан 254 йил олдин айрим ривоятларга кўра, ҳижрий-қамарий 1185-чи йил муҳаррам ойининг 15-чи кунида:

Эронлик машҳур хаттот Абдулмажид Толиқоний 35 ёшида вафот этди. У ўзининг катта истеъдоди ва маҳорати билан шундай асарлар яратдиким, хаттотлик ҳунарида унга тенг келадиган асар йўқ. Мутахассислар уни бу санъатда машҳур бўлган устод деб билишади. Абдулмажид Толиқоний бошида настаълиқ хатти ва кейинчалик синиқ хат билан шуғулланди. Эронлик ушбу машҳур хаттотдан Саъдий Шерозий куллиётининг нусхаси ва алоҳида хаттотлик асарлардан бошқа ҳеч нарса боқий қолгани йўқ. Шунингдек устод Толиқоний шоирликда ҳам катта завқ ва иштиёққа эга эди. У яхши ғазаллар ижод этган ва унинг шеърий девони “Девони хуш” деб номланади.  

Бундан 37 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1359 йил меҳр ойининг 14-чи кунида:

Иорданияда Ақаба порти Эронга қарши уруш олиб боришда тайёргарлик кўриш учун Ироқнинг ихтиёрига қуйилди. Эронга қарши Ироқнинг  юклатилган уруши бошланиши билан Иорданиянинг уша вақтдаги подшоси Шоҳ Ҳусейн Ироққа қилган 24 соатлик сафари чоғида Саддом Ҳусейндан барча томонлама ҳимоят этишини эълон қилди. У бу сафари чоғида  бундай фикр билдирди: “Араб мамлакатлари бир мамлакат ҳисобланади ва битта тақдирга эгалар. Бинобарин Ироқни ҳимоят этишда улар бирбирлари билан бирлашишлари лозим.” Бу сафар натижасида Иорданиянинг бош вазири ҳам ноҳарбий ва ҳарбий жиҳозлар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини траспартировка қилиш жиҳатида мамлакатдаги барча транспорт воситалирини Ироққа бериш учун дастур берди. Ҳижрий-шамсий 1359 йил шаҳривар ойининг 31-чисида Эронга қарши Ироқнинг  уруши ва Арвандруд минтақасида нотинчликларнинг расмий равишда бошланиши билан ушбу ўлканинг Қизил денгизидаги Ақаба порти Ироққа хорижий ҳарбий кўмаклар етказилиши учун Ироқнинг ихтиёрига топширилди. Бошқа томондан уруш бошланиши билан шоҳ Ҳусейн ўзининг бир фармони билан лозим бўлган вақтда кўмак бериш учун Ироқ чегарасида тайёр тўриш учун ушбу ўлканинг ҳарбий кучларидан 40 минг нафар аскарларни жойлаштиришга дастур берди.    

Бундан  44 йил олдин милодий 1973 йил октябрь ойининг 6-чисида:

Араб мамлакатлари ва сионистик режим ўртасидаги тўртинчи уруши бошланди. Бу кунда Миср армияси ғафлатга қолдирадиган амалиёт жараёнида Суец каналининг бошқа томонида Қудс ишғолгар режимига қарши ҳужум қилди ва Борло мустаҳкам мудофаасини мағлуб этишдан сўнг Сино саҳросига кирди. Сурия ва Миср мамлакатларининг ҳарбий кучлари бу урушда Исроил армиясига катта зарар етказишди ва бу уруш жараёнида сионистик режим самолётларининг кўпини ўриб туширишди. Аммо сионистик режимга Американинг зудлик билан кўрсатган кўмаклари натижасида бу режимнинг армияси ривожланган замонавий қурол-яроқларга эга бўлди. Шу тартиб билан Араб мамлакатлари томонидан қулга киритилган айрим мувафаққиятлар ҳам ўртадан йўқ бўлди. Охири Америка ва Совет Иттифоқининг аралашуви билан уруш тўхтатилди ва ихтилофларни бартараф этиш эса Бирлашган Миллатлар Ташкилотига топширилди.   

Ёрлиқ