октябр 08, 2017 11:27 Asia/Tashkent

Бугун якшанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил меҳр ойининг 16-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил муҳаррам ойининг 17-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил октябрь ойининг 8-чи кунидир.

Бундан 541 йил муқаддам  ҳижрий-қамарий 898-чи йил муҳаррам ойининг 17-чисида:

Эронлик машҳур ёзувчи, шоир ва ориф Нуриддин Абдурраҳмон Жомий уша замонда Эроннинг бир қисми бўлмиш ва эндиликда Афғонистонда жойлашган Ҳирот шаҳрида дунёдан ўтди.  У болалик давридан бошлаб Самарқанд ва Ҳиротда уша замоннинг илмларини ўзлаштириш билан шуғулланиб наср ва назмда катта маҳорат ва истеъдодни касб этди. Жомий ёшлик чоғида уша замоннинг машҳур орифлари билан ошно бўлди ва шу йўл орқали ирфон илмини ўрганишга кирди ҳамда ушбу йўналишда фаолият олиб боришни бошлаб уша даврдаги орифлардан бирига айланди. Жомий Ҳижоз, Бағдод, Димишқ ва бошқа бир нечита жойларга қисқа сафар қилиб, умрининг бошқа қисмини Ҳиротда ўтказди. У Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламнинг аҳли байтлари алайҳимсаломларга махсус қизиқиш зоҳир этарди ваа орифона илҳом ва табиатга эга бўлиши сабабли подшо ва султонларниннг ҳақида шеър ёзмади. Эронлик ушбу шоирдан наср ва назмда ёзилган кўп асарлар боқий қолган. Улардан “Баҳористон”, “Нафаҳот-ул-Унс”, “Шавоҳидун-Нубува” ва “Ҳафт ранг” асрларига ишора этиш мумкин.

 

Бундан 486 йил олдин ҳижрий-шамсий 953йил меҳр ойнинг 16-чисида:

Мусалмон халқининг буюк олими ва фақеҳшуноси Шайх Баҳоий номи билан танилган Баҳоуддин Омулий Ливаннинг Баълабак шаҳрида таваллуд топди. Шайх Баҳоийдан 88 жилдан кўпроқ асарлар форс ва араб тилларида мерос қолган . Улардан “Жомеи Аббосий”, “Кашкул” “Ташреҳул-Афлок” ҳамда химия ва математика имларида ёзилган бир нечита муҳим асарларга ишора этиш мумкин. Шайх Баҳоий ҳижрий-қамарий 1030 йилда Эронниннг шаҳарларидан бири Исфаҳон шаҳрида вафот этди. 

 

Бундан 106 йил муқаддам милодий 1911 йил октябрь ойининг 8-чисида:

Усмонийлар давлатига қарши Греция, Сербистон ва Болгария иштироки билан “Балкан уруши ” бошланди. Милодий 1918 йил 8-октябрь ойида вужудга келган Балкан урушининг асосий сабаби бу усмонийлар императорлигининг Черногория, Греция, Болгария ва Сербистон мамлакатларига истиқлол ва эркинлик беришдан қул тортиши эди. Шу сабабдан бу мамлакатлар ўзларининг барчатомонлама ҳужумлари билан усмонийлар кучларини Канстантиниядан ташқари унинг Европадаги барча сарзаминларидан ҳайдаб чиқаришди. Шунинг учун Болгариядан Македониянинг бир қисмини қолдириш талаб этилди бу иш милодий 1913 йилда Балканнинг иккинчи урушининг вужудга келиши сабабига айланди. Балкан урушлари миллатчилик ва неонационалистик ҳисс-туйғуларнинг шиддат билан кучайишига сабаб бўлди ва кейинги йилларда биринчи жаҳон урушининг вужудга келиши учун замина яратди.    

Бундан 89 йил илгари ҳижрий-шамсий 1307 йил меҳр ойининг 16-чисида:

Эроннинг буюк уламоларидан бири Оятуллоҳ Сайид Ҳасан Мударриснинг диктатор Ризохон Паҳлавий билан қайта-қайта мухолифат қилишлари оқибатида унинг дастури билан ҳарбий кучлардан бир неча нафари Мударрис манзилига ҳужум уюштириб, унга катта тан жаноҳатлари етказишди. Бундан сўнг уни Теҳрондан ҳайдашди. Шунингдек улар унинг оила аъзолари ва унинг атрофидаги одамларни қулга олишди. Мударрис бир неча муддатдан сўнг Эроннинг шимол-шарқида жойлашган шаҳарларидан бири Кошмарга сургун қилинди. Ва ҳижрий-шамсий 1316 йилда уша шаҳарда Ризохон омиллари томонидан заҳарланди ва шаҳодатга етди.