Исломий яшаш тарзи
Хитой халқининг бир мақолида шундай айтилади: "Бирон -бир ишни тӯғри бажаришни хоҳласанг уч нафар кексалар билан маслаҳат қилгин".
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар.
Мен, Адиба Қодирий "Исломий яшаш тарзи" дастуримизнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!
Ҳаётнинг муҳим маҳорат ва тажрибаларидан бири бу шахсий узбилармонликдан узоқда бӯлиш ва бошқалар билан маслаҳатлашишдир. Агар маслаҳатлашиш ҳаётдан энг яхши даражада фойдаланиш ва унинг ривож -равнақ топишида муҳим рол ӯйнамаса ҳам камида таъсирчан рол ӯйнаши мумкин. Ҳаётда мушкулотлар билан гирифтор бӯлмаган шахс кам учрайди. Бизнинг аксариятимиз ӯзларимизнинг мушкулотларимизни ҳал этиш учун вақт ажратмаймиз. Шунинг учун ҳал этиш учун мавжуд бӯлган йӯллар эътиборимиздан четда қолади. Шошинч билан қарор қабул қилиш ва юзаки тафаккуротга эга бӯлиш одатдга кӯра масалаларни ҳал этишга кумак бермайди. Чунки бундай тафаккурда муҳим ва асосий масалалар назардан четда қолади. Бугунги дастуримизда сизларга мушкулотларга чуқур эътибор бериш ва унга қарши маҳоратга эга бӯлиш йӯлларини кӯрсатишга ҳаракат қиламиз. Бу йӯл-йуриқлар сиз ва бошқалар учун энг кам салбий ва энг кӯп ижобий оқибатларни армуғон этади.
Ҳаётнинг муҳим тажриба ва куникмаларидан бири ӯзбилармонликка йӯл қӯймаслик ва бошқа шахслар билан маслаҳат қилиш ҳисобланади. Машварат қилиш ҳаётдан яхши фойдаланиш ва уни ривожлантиришда муҳим рол ӯйнамасада, аммо энг яхши ролни бажариши мумкин Бугунги дунёда бошқалар билан фикрдош бӯлмаслик ва иштирок этишмасликнинг имкони йӯқ.
Хитой халқининг бир мақолида шундай айтилади: "Бирон -бир ишни тӯғри бажаришни хоҳласанг уч нафар кексалар билан маслаҳат қилгин. Форс адабиёти ва маданиятида ҳам шундай келтиради. Кӯп маслаҳат қилган шахс камроқ хато қилади".
Айтишларича НАСА ташкилоти инсонни фазога юбориш дастурини бошлаган пайтида кичик бир мушкулотга юзмаюз бӯлди. Улар шунга англаб етишдиким ручкалар жозибага эга бӯлмаган фазода ёзмайди. Чунки ручканинг ичидаги сиёҳ пастга ҳаракат қилмайди ва қоғозда ёзмайди.
НАСА ташкилоти ушбу муаммони ҳал этиш учун Андерсон номли маслаҳат бериш кампаниясини даъват этди. Тадқиқот ун йил давом этди. Ун икки миллион доллар сарфланди. Охири улар жозибаси бӯлмаган муҳитда ёзадиган, сув остида ишлайдиган ҳатто кристал устида ёзадиган 300 градус совуқлик ҳароратида ишлайдиган ручкани лойиҳалаштиришди.
Аммо руслар ӯз донишмандларининг маслаҳатлашувлари ва ҳамфикрликлари билан энг оддий йӯлни танлашди. Бу ҳам бӯлса қаламдан фойдаланишди. Бу мисол шуни кӯрсатадиким барча инсонлар ноқулай шароитларда унга қарши аксуламал кӯрсатишади ва уни бартараф этиш пайида бӯлишади. Аммо муҳим томони шундаки бу аксуламал оқилона ва тӯғри бӯлиши лозим. Бу мисол масалани ҳал этишдаги икки йӯлни муқоиса этиш учун бир намунадир. Ҳал этиш йӯлига ёки муаммога чуқур эътибор қаратиш бир -биридан фарқ қилади. Албатта, кӯп инсонлар ҳаётнинг турли муаммо ва мушкулотларига юзмаюз бӯлганларида мушкулотни ҳал этишга диққат -эътибор қаратишади. Аммо масалани тӯғри ҳал этиш йӯлларига аҳамият қаратишдан ғафлатда қолишади.
Турли афкорлар билан юзмаюз бӯлиш инсонга яхши йӯл -йуриқ ва қарор қабул қилиши учун яхши фурсат яратади. Ҳамда қарор қабул қилиш ва танлаш қудратини оширади. Натижада мушкулотни ҳал этиш ва муваффақиятларга эришиш учун инсоннинг қудрати ва қобилиятини яна оширади.
Машварат қилиш инсонга бошқаларнинг андиша ва афкорлари, айниқса мутахасисслар ва мутафаккирларнинг фикрларини ишга солиши учун фурсат яратиб беради.
Ҳамда бошқаларнинг андиша ва фикрлари унинг нуқтаи назари ва фикри билан уйғунлашиши унинг қараши андишасининг чуқурлиги ва кенглиги ва қудратига куч бағишлайди.
Ислом динининг суюкли Пайғамбари (с) иллоҳий ваҳий нозил бӯлган ва комил ақлоний куч-қувват ва покликдан баҳраманд бӯлган пайғамбар эдилар. Бунга қарамай доимий равишда шаръий аҳкомлардан бошқа барча ишларда ӯз саҳобалари билан маслаҳат қилардилар ва халқ ӯз ҳаётида оқилона йӯлни танлаш а зулм ва мустабидлик домига тушмаслик ва охири инқирозга тушишдан парҳиз қилиш учун энг яхши йӯлни танлаб олардилар.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда ӯзининг суюкли Пайғамбари (с) -дан бирон -бир ишни бажаришда муминлар билан маслаҳат қилиш ва фикр алмашишни истайди ва Оли имрон сурасининг 159 ояти каримасида буюради: " Аллоҳнинг раҳмати ила уларга мулойим бўлдинг. Агар қўпол, қалби қаттиқ бўлганингда, атрофингдан тарқаб кетар эдилар. Бас, уларни афв эт. Уларга истиғфор айт ва улар билан ишларда машварат қил. Азму қарор қилганингдан сўнг Аллоҳга таваккал қил. Албатта, Аллоҳ таваккал қилувчиларни севадир. (Аллоҳ таоло ушбу амр ила Пайғамбар алайҳиссаломни қалби кенгликда, мулойимликда–кишиларни атрофларида жамловчи олий сифатларда бардавом бўлишга чақириб, айблар ўтган бўлса хам, мусулмонларни афв этишга буюрмоқда.)"
Қуръони каримда Аллоҳ таоло шойиста бандаларининг хусусиятларидан бири бошқаларнинг нуқтаи назарларидан фойдаланишдир деб таъкидлайди ва Шуро сурасининг 38 ояти каримасида шундай марҳамат этади: "Роббиларига ижобат қилган, намозни тўкис адо этган, ишлари ўзаро шуро ила бўлган ва уларга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан инфоқ қиладиганлар учундир."