октябр 14, 2017 14:15 Asia/Tashkent

Караж шаҳрининг тарихий ёдгорликлари

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

Ассалому алайкум, азиз  ва муҳтарам радиотингловчилар!

Микрофон олдида камина Адиба Қодирий хизматингиздаман.

"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу  дастур  орқали  Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз. Суҳбатларимизни тинглаб боринг.

Азизлар,  эсингизда бўлса ўтган дастуримизда  Албурз вилоятидаги  Караж шаҳрининг табийи ва географик хусусиятлари ва тарихий ёдгорликлари билан яқиндан танишган эдик. Бугунги дастуримизнинг биринчи қисмида сизларни Караж атрофидаги яйловлари билан таништирамиз. Бизни тинглаб боринг!

Караж шаҳри ва унинг атрофи , айниқса Караж дарёси (Чолус йўли) ва унинг тоғли шимолий қисмлари кўп йиллар олдин Теҳроннинг машҳур яйловларидан бўлган. Каражнинг шарқий қисми учта алоҳида минтақага бўлинади: Караж дарёсининг шарқий қисмидаги Аранге минтақаси, Совижбулоғнинг  таркибига кирувчи Курдон ва Барғон минтақалари. Аранге минтақаси Каражнинг энг  гўзал яйловларидан бири бўлиб  тоғли ҳудуд ва катта жарликларга эга бўлган  йўллари сабабли мунча ҳам маълум ва машҳур бўлмаган минтақа эмас. Шу сабабдан бу минтақанинг табиати оҳори тўкилмаган чиройли, мусаффо ва тоза манзаралари билан боқий қолган ва унинг боғлари ва дарёлари эса унга ўзига хос чирой ва тароват бағишлайди. Бу минтақа бир нечита чиройли қишлоқлардан иборатдир ва бу қишлоқларнинг аксариятлари эса тоғли баланд жойларда қарор олган. Бу қишлоқларнинг атрофини мева боғлари қуршаб олган. Минтақадаги қишлоқларнинг ўртасида Аранга қилшлоқи қадимий тарихга эгадир. Аранганинг ихтисосланган йўли Чолус йўлидан 16 километр ўтишдан сўнг ажралади ва  чуқур жарликлардан иборат. Аранганинг боғлари чиройли гўзал бир водийда қарор олган. Бу йўлда чанғи учиш ва ҳордиқ чиқариш комплекси ҳамда Салсол қалъаси жойлашган.

 Караж дарёсининг икки томони йиллар олдин Теҳрон халқини ўзига жалб этган яйловлардан бири ҳисобланади. Бу йўлдаги дарёнинг ёнларида ресторанлар ва меҳмонларни кўтиб олиш имкониятларига эга бўлган ошхоналар ташкил этилган. Теҳрон аҳолисини сув билан таъминлаш учун муҳим туғонлардан бири бўлган Каражнинг сув туғони бу дарёда қурилган. Караж сув туғонидан баландроқда бир нечита қишлоқлар жой олгани бу маконнинг манзараларига ўзига хос гўзаллик бағишлайди. Чолус йўлининг ун томонида Шаҳристонакка борадиган йўл қарор олган. Шаҳристонак қишлоғи бир неча километрлик масофада Тучол чуққисининг орқасида жойлашган. Алпенистлар Теҳрон шимолида жойлашган Тучол чуққисига чиқишдан сўнг Тучол чуққисининг орқасидаги шимолий қисмидан уч соат тоғни кезиб ўтишдан сўнг Шаҳристонак қишлоғига етишади. Шаҳристонак қишлоғида шарқий тахт номли маҳаллада Носириддиншоҳ Қожор  давридан қолган қаср боқий қолган. Бу яйловли ушбу бинодан камроқ бир фосилада Гулгилла булоқи борким, минтақанинг энг чиройли булоқларидан саналади. Шаҳристонак минтақаси бирбирига яқин 12-та кичик қишлоқларидан ташкил топган. Шаҳристонак минтақасининг зулол ва мусаффо дарёчаси Тучол чуққиларининг шимолий баландликларидан илдиз олиб Караж дарёсига келиб қўшилади. Бу минтақа Эроннинг яйловли энг чиройли маконларидан ҳисобланади. Шаҳристонакнинг иқтисоди ғалладоналарни экиш, янғоқ, олма, асаларичилик , сут маҳсулотларини иўлаб чиқариш, чорвачилик ва гилам туқишга таянади.                     

Чолус йўли бўйлаб Нисо Гачсар минтақаси жойлашган. Яхмурод номли машҳур ғор Гачсарнинг ғарбидан беш километрлик узоқликда Кўҳнадеҳ қишлоғида жойлашган. Бу ғорни тамоша қилиш учун алпенистик махсус тажҳизотларга эҳтиёж йўқ. Автомобил билан ҳам ғорнинг даҳанасигача бориш ва иссиқ кийим ва муносиб пойафзал билан бу ғорга кириш мумкин. Ғор ичидаги ҳаво ҳарорати совуқ бўлиши сабабли ҳатто ёз фаслида ҳам иссиқ кийим кийиш зарур бўлади.

Яхмурод ғори табиатнинг мўжизаларидан ҳисобланади. Ғорнинг айрим қисмлари, айниқса деворлари ва ери ёз фаслида ҳам муз билан қопланган. Ғорнинг шифтида муздан ташкил топган қандиллар осиб тўради. Баҳор фаслида тоғнинг тарофат берувчи ўсимликлари ғорнинг ташқарисидаги муҳитга ажойиб гўзал манзараларни вужудга келтиради. Чолус йўли бўйлаб одамни чалғитувчи бир йўл Дизин қишлоғига олиб боради. Бу минтақа ўзининг истисноли ва мусаффо табиатга эга бўлиши сабабли табиатни севадиганларнинг диққат-эътиборини ўзига жалб этади ва дунёнинг чанғи учиш ва ҳордиқ чиқариш бўйича энг чиройли комплекларидан ҳисобланади.

Амир Кабир туғонининг дарёчаси Караж-Чолус йўлининг 23-чи километрида Вориён бўғозида жойлашган ва Теҳронда яқин масофада жойлашгани боис туристларни жалб этиш учун муҳим аҳамиятни касб этади. Бу дарёчанинг масоҳати тўрт минг гектарни ташкил этади ва 200 миллион метр куб сувни сиғдириш имкониятига эгадир. Бу туғон ҳам Караж дарёсида ижод этилган. Бу дарёчанинг атрофидаги ҳавоси ёз фаслида совуқ ва ёқимлидир. Кўп саёҳатчилар ушбу чиройли манзаралардан баҳра олиш ва ҳордиқ чиқариш учун бу минтақага сафар қилишади.