октябр 15, 2017 15:34 Asia/Tashkent

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнидаги туркум эшиттиришда ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида маълумот берамиз.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

  1. Шавкат Мирзиёев Татаристон президентини қабул қилди.
  2.  Ўзбекистон ТИВда Афғонистон делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.
  3. Шавкат Мирзиёев Дариға Назарбоевани қабул қилди
  4. Абдулазиз Комилов Германиянинг Ӯзбекистондаги янги  элчисини қабул қилди.
  5. Ўзбекистон ва Британия ўзаро муносабатларни ривожлантирмоқда.
  6. Ўзбекистон ва Россия агросаноат мажмуи соҳасида ҳамкорликни фаоллаштирмоқда.
  7. Ўзбекистон АҚШга 300 млн долларлик уран етказиб беради.
  8. Ашхободда Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларининг ёпилиш маросими ўтказилди.

Энди энг муҳим  мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз: 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 сентябрь куни мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Россия Федерациясининг Татаристон Республикаси Президенти Рустам Миннихоновни қабул қилди.

Учрвшувда ӯзаро савдо ҳажмини ошириш, нефть-газ, нефть-кимё, кимё, автомобилсозлик, машинасозлик, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги тармоқлари, ахборот технологиялари соҳаси ва бошқа йўналишларда инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун кенг имкониятлардан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилди.

Таълим, илм-фан, соғлиқни сақлаш, маданий-гуманитар алмашув ва сайёҳлик соҳаларидаги алоқаларни фаоллаштириш ва қўшма дастурларни амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.

Ххххххххххххххххххххххх

2017-йилнинг 25-26-сентябр кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида мамлакатга амалий ташриф билан келган Афғонистон Ислом Республикаси Миллий хавфсизлик кенгашининг ташқи алоқалар ва минтақавий ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Муҳаммад Қосим Лудин бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Делегация таркибига Афғонистон президентининг МДҲ масалалари бўйича махсус вакили офиси, савдо ва саноат, адлия, ташқи ишлар вазирликлари ва Фуқаро авиацияси мустақил бюроси вакиллари киради.

Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда олий даражадаги Ўзбекистон-Афғонистон алоқалари давомида эришилган келишувларни амалга ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Ххххххххххххххххх

Германиянинг Ӯзбекистондаги янги элчиси Ташқи Ишлар вазири Абдулазиз Комиловга ишонч ёрлиғи нусхасини топширди. Бу ҳақда тошкентлик ҳамкоримиз Маҳмула Муҳаммадкарим қизининг хабарини тинглаймиз.

Ххххххххххххххххххххх

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Ташқи ишлар ва Ҳамдўстлик ишлари бўйича вазирлиги доимий котиби Саймон Макдональд билан учрашув бўлиб ўтди

Кун.ўз сайтига кўра, Музокаралар чоғида Ўзбекистон- Британия муносабатларининг сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳолати икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларига алоҳида эътибор берган ҳолда кўриб чиқилди.

Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар мамлакатларимиз ўртасидаги барча ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш учун янги имкониятлар очиб бераётганлиги таъкидланди.

Ххххххххххххххх

Россия Федерацияси қишлоқ хўжалиги вазири Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Зоир Мирзаев ҳамда ташқи савдо вазири Элёр Ғаниев билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Россия делегациялари агросаноат мажмуида (АСМ) икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Қайд қилинишича, бу йил  Ўзбекистондан Россияга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импорти 27 фоизга ошиб, 75 миллион долларни ташкил этди. Шу билан бирга, Россия Федерацияси Ўзбекистонга 131 миллион долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилди.

Ҳозир Ўзбекистон ва Россия қўшма лойиҳалар устида ишлашмоқда. Хусусан, мамлакатлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини икки томонлама етказиб бериш учун «яшил йўлак» ва фитосанитария назоратини такомиллаштириш бўйича тадбирларни ташкил этишмоқда.

Учрашув давомида Александр Ткачев Ўзбекистон Россия қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари учун истиқболли экспорт шериги эканини таъкидлади. У Россиядан Ўзбекистонга шакар етказиб беришни йўлга қўйиш таклифи билан чиқди.

Ўзбек томони Россия шакарини сотиб олишга қизиқиш билдирди.

Россия томони Ўзбекистон бозорига ёғ-мой маҳсулотларини, хусусан, кунгабоқар ва соя ёғи, уруғлик картошкалари, дон, балиқ ва балиқ маҳсулотлари, гўшт (мол гўшти) ва қандолат маҳсулотлари етказиб бериш ҳажмини оширишдан манфаатдор эканини билдирди.

Россия томони Ўзбекистонда уруғлик картошкаларини етиштириш учун Россия-Ўзбекистон-Қирғизистон қўшма корхонасини ташкил этишни таклиф қилди.

Ххххххххххххххххх

Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъати бўйича V Осиё ўйинлари ўз ниҳоясига етди. Осиё ва Океания минтақасининг 63 давлатидан 4 мингдан зиёд спортчи иштирок этган турнир ўта юксак савияда ташкил этилди.

Спортнинг 21 тури бўйича ташкил этилган мусобақаларда Ӯзбекистон спортчилари  131 та медалларни қўлга киритишди. Ўзбекистон спортчилари 24 та олтин, 33 та кумуш ва 74 та бронза медални қўлга киритиб, медаллар сони бўйича иккинчи, сифати бўйича бешинчи натижага эришдилар.

Биринчи ўринни мезбонлар — Туркманистон спортчилари 89 та олтин, 70 та кумуш ва 86 та бронза — жами 245 та медал билан эгаллашди. Биздан олдинги ўринларда Хитой (42+32+23=97), Эрон (36+23+59=118), Қозоғистон (28+28+40=96) каби Осиё давлатлари эгаллашди.

Ашхободдаги Олимпия стадионида Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъати бўйича V Осиё ўйинлари ёпилиш маросими   тўрт соат давом этди. Маросимда нутқ сўзлаган Туркманистон президенти Гурбангули Бермуҳаммедев ўйинларни расман ёпиқ деб эълон қилди.