октябр 15, 2017 15:43 Asia/Tashkent

збекистон ўтган ҳафта давомида” рукнидаги туркум эшиттиришда ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида маълумот берамиз.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

  1. Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни табриклади
  2.  Ўзбекистон президенти ва Имомали Раҳмон телефон орқали мулоқот қилдилар.
  3. Алмазбек Атамбоев Тошкентга ташриф буюрди.
  4. Россия саноат ва савдо вазири Ўзбекистонга келди.
  5. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди.
  6. Ҳибсга олинган ёзувчи Нурулло Отахонов қамоқдан чиқарилди.
  7. Нақд валюта сотиш 10 октябрдан бошланиши мумкинлиги ваъда берилди.
  8. "Қора рўйхат»га тушган 400 минг ўзбекистонликни рўйхатдан ўчириш устида иш олиб борилмоқда
  9. Самарқанд-Истанбул-Самарқанд" авиарейси йўлга қўйилади.

Энди энг муҳим  мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз: 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев 5 октябрь куни давлат ташрифи билан Ӯзбекистонга келди. Бу ҳақда тошкентлик ҳамкоримиз Маҳмула Муҳаммадкарим қизининг хабарини тинглаймиз.

Эслатиб ӯтамиз:Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоевнинг музокараларида Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий ва ҳудудлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш, транспорт-коммуникация, энергетика, саноат, қишлоқ ва сув хўжалиги, маданият ва бошқа соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Алмазбек Атамбоев Ўзбекистон Республикаси билан Қирғизистон Республикаси ўртасида стратегик шериклик, дўстлик, аҳил қўшничилик ва ишончни мустаҳкамлаш тўғрисида декларацияни имзолашди.

Қайд этилишича, мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг турли соҳаларига доир 10 дан ортиқ ҳужжат имзоланди.

Ххххххххххххххххххххххх

Россия саноат ва савдо вазири Ўзбекистонга келди

Бу Денис Мантуровнинг Ўзбекистонга учинчи ташрифи бўлди.

Ўзбекистонда Мантуров бош вазир ўринбосари Нодир Отажонов, ташқи савдо вазири Элёр Ғаниев ва Мудофаа вазири Абдусалом Азизовлар билан учрашди. Ундан ташқари вазир бошчилигидаги Россия делегацияси ўзбекистон-россия бизнес форумида иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, охирги икки ҳафта ичида бу Россия делегациясининг Ўзбекистонга бўлган учинчи ташрифидир. Ўтган ҳафтада Ўзбекистонга Татаристон президенти Рустам Минниханов ва Россия қишлоқ хўжалиги вазири Александр Ткачев ташриф буюрган эди.

Ххххххххххххххххххххх

Ўзбекистонда аҳолига нақд валюта сотиш жараёни 10 октябрдан бошланиши мумкин. Бу ҳақда 2 октябрь куни банк соҳасидаги исми айтилмаган манбага таянган ҳолда Sputnik нашри хабар берди.

Хабарда айтилишича, манба аҳолига нақд валюта сотиш бўйича йўриқномалар ҳозирча мавжуд эмаслигини, бу ҳужжат банкларга етиб келгандан сўнггина нақд валюта сотиш бошланишини билдирган.

10 октябргача керакли йўриқномаларни оламиз ва уларни амалга оширишга киришамиз. Айни дамда ушбу ҳужжат тайёрланиб Адлия вазирлиги, Сенат ва Марказий банк томонидан кўриб чиқилмоқда", — деб иқтибос келтиради банк ходими сўзларидан Sputnik нашри.

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов 24 сентябрь кунги ҳукумат йиғинида 1 октябрдан жисмоний шахсларнинг чет эл ваютасини нақд харид қилишига рухсат берилишини айтган эди.

Ххххххххххххххх

400  мингга яқин ўзбекистонлик муҳожир Россиядан депортация қилиниб, Россияга кира олмайдиганлар "қора рўйхати"га тушганлар.

Кун.ўз сайтига кўра, бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги бошлиғи ўринбосари вазифасини бажарувчи Хўжабаҳлил Асомов маълум қилган.

"Агентлик ҳозирда россиялик ҳамкорлар билан меҳнат муҳожирларини бу қора рўйхатдан ўчириш ва уларнинг Россияга киришларининг тақиқланиши муддатини қисқартириш устида ишламоқда", деб таъкидлаб ўтди Асомов.

Унинг фикрича, меҳнат муҳожирлари депортацияси ҳуқуқий саводсизлик, яъниким у ёки бу давлат қонунларини билмаслик сабабли юз беради.

Асомов ёшлар пресс-клуби иштирокчилари эътиборини агентлик томондан ушбу келишув негизида бажарилаётган катта кўламли тадбирларга қаратди. Жумладан, йирик россиялик иш берувчилар билан ҳамкорлик қилиш, мослашув марказлари, ишчиларни чиқишолди тайёргарлиги ва уларни ўқитиш марказларининг очилиши ҳақида сўзлаган.

Асомовнинг маълум қилишича, айни кунда Россияда 1,5 млн га яқин ўзбекистонлик меҳнат муҳожири бўлиб, улардан 60 фоизи 30 ёшдан кичик ёшларни ташкил қилади.

  Хххххххххххххххххххх

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси Самарқанд-Истанбул-Самарқанд маршрути бўйича рейсларни амалга оширишни бошлайди.

Рейслар 2017 йилнинг 30 октябридан душанба кунлари амалга оширилади.

Самарқанд-Истанбул: Самарқанддан парвоз вақти 20:00, самолёт Истанбулга соат кечки 23:00да келиб қўнади

Истанбул-Самарқанд: Истанбулдан парвоз вақти 00:30 (+1), самолёт Самарқандга 06:45да келиб қўнади

Эслатиб ўтамиз, ушбу рейс очилиши бўйича жорий йил август ойида Тошкентда бўлиб ўтган музокаралар давомида келишиб олинган.