Қалбга яқин қўшиқлар
Азизлар, "Қалбга яқин қўшиқлар" дастуримизнинг бугунги сонида сиз азиз тингловчиларга тақдим этадиган форс,ўзбек, ва афғон тилларида ижро этилган дилрабо қўшиқлар ўрин олган. Бу мусиқий дастуримиз сиз азизларга ёқади ва кунглингизда жой олади деган умиддамиз!
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум азиз тингловчилар!
Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони ила хонадонингиз меҳмонимиз.
Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.
Азизлар, "Қалбга яқин қўшиқлар" дастуримизнинг бугунги сонида сиз азиз тингловчиларга тақдим этадиган форс,ўзбек, ва афғон тилларида ижро этилган дилрабо қўшиқлар ўрин олган. Бу мусиқий дастуримиз сиз азизларга ёқади ва кунглингизда жой олади деган умиддамиз!
Мусиқа санъати инсонни ҳамиша эзгўликка чорлайдиган,ҳар қайси одамнинг қалбидаги энг нозик, энг гўзал туйғуларини уйғотадиган буюк иллоҳий куч, десак хато қилган бўлмаймиз ва ҳеч ким бу фикрни инкор этолмайди.
Чиндан ҳам дунёдаги турли миллат, тил ва эътиқодга мансуб одамларни, элу элатларни ҳеч қандай таржимонсиз бир-бирига боғлайдиган, муштарак мақсадлар йўлида бирлаштирадиган мусиқа санъати каби қудратли воситани топишнинг ўзи қийин.
Бу гапимизни тасдиқлаш учун Эроннинг таниқли ва севимли санъаткори Рузбеҳи Неъматуллоҳини мисол келтириш мумкин.
Қасам бар бейт-бейти Шоҳноме
Бе устоди ғазал шоҳи чакоме
Бе номи Курушу хуни Сиёваш
Бе ғейрат дар камону тири Ораш
Бе хокат чангалат куҳат кавират
Қасам бар суннату оину имон
Ки чонам борҳо тақдимат Эрон
Ки то ман зиндаам дунё бидонад
Халижи форс, халижи форс монад.
Азизлар, ўз фикр ва мулоҳазаларингизни баён этиш учун қўйидаги адресга мурожаат этишингиз мумкин:
Интернет сайтимиз: Порстудей дот ком дроб уз
Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком
Ушбу адресга мактуб ёзиш ва таҳририятимиз телефон рақами + 989397362545га сим қоқиб истайдиган ёқимли ва севимли қўшиқларингизни радио орқали эфирга ўзатишимизни сўрашингиз мумкин. Қўнғироқларингизни кўтамиз.
Ижодкорнинг шифобахш сўзи, бастакорнинг дилтортар оҳанги ва қўшиқчининг соҳир овози билан яралган ашула мухлис қалбидан жой олади. Шундай соҳир овози эгаси ҳисобланмиш Ўзбекистоннинг машҳур ва севимли хонандаси Шерали Жураев саналади
Азизлар, ҳаргалгидек кўп мухлисларимиз радиомизнинг почтасига мактуб ёзиб биздан ёқимли қўшиқларни тинглаш истагини билдиришади. Жумладан, Самарқанд ва Бухорор вилоятларидан кўп мухлисларимиз мактуб ёзиб Узбекистоннинг машҳур ва севимли хонандаларидан бўлмиш Шерали Жураев ижросида "Шириндур" номли қўшиғини тинглаш истагини билдиришган. Мухлисларимизнинг истак-хоҳишини инобатга олиб танлаган қўшиғини манзурингизга тақдим этамиз. Марҳамат тингланг.
Азиз мухлислар! Дастуримиз якунида тожикистонлик мухлисларимиз Собир ва Ҳомид истак-хоҳишларини инобатга олиб ва мухлисларнинг бизнинг радиомизга эътибор қаратганларига миннатдорчилик билдириб, Аҳмаджон Сабури ижро этган “Кошки” номли қўшиқни эътиборингизга ҳавола этамиз. Марҳамат тингланг!