Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун чоршанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил меҳр ойининг 26-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил муҳаррам ойининг 27-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил октябрь ойининг 18-чи кунидир.
Бундан 158 йил муқаддам милодий 1859-чи йил октябрь ойининг 18-чисида:
Франциянинг машҳур файласуфи Анри Бергсон таваллуд топди. У 18 ёшлигида Паскал томонидан таклиф этилган масалани ҳал этгани учун математика соҳасида махсус мукофотни олишга муяссар бўлди. Аммо Бергсон математика илмида ўз фаолиятини давом этмади. Психология ва фалсафа йўналишида академик таҳсилот олишга сайъ-ҳаракат қилди. Бергсон ёзган «Ахлоқнинг ўзгариши» китоби милодий 1907 йилда нашр этилди. Бу асар Бергсоннинг фалсафасида муҳим рол уйнади. «Ахлоқнинг ўзгариши» номли китоб энглиз тилига таржума этилганида, Бертранд Рассель милодий 1912 йилда ёзган ўз мақоласида «Бергсон бизни сезги кучига эга асалариларга айлантирмоқчи»-деб ёзган эди. Бергсон милодий 1928 йилда адабиёт йўналишида Нобель мукофотини олишга мушарраф бўлди. Милодий 1932 йилда, яъни 73 ёшида у ўзининг охирги машҳур китоби "Дин ва ахлоқнинг икки сарчашмаси " асарини ёзди. Бергсон милодий 1941 йилда 83 ёшида оламдан ўтди.
Бундан 146 йил бурун милодий 1871 йил октябрь ойининг 18-чи кунида:
Англиялик донишманд ва ҳисоблаш машинасининг ихтирочиси Чарлз Бабиж оламдан ўтди. У милодий 1812 йилда математикани ривожлантириш учун аналитика анжуманини таъсис этди ва 24 ёшида Англиянинг салтанат анжуманига аъзо бўлди. Бабиж кейинги йилларда математикада турли ҳисоб-китобларни уддасидан чиқадиган ва эллик рақамли мингта сонни ўз хотирасига сақлайдиган бир мосламани ихтиро этишни мақсад қилди. Шунинг учун бор кучини сарфлади ва милодий 1833 йилда Бабижнинг деференциал машинаси номли ҳисоблаш машинасини у ишлаб чиқарди. Агарчи Бабиж бу ишнинг уддасидан чиқмаган бўлсада, аммо кейинги йилларда бошқа донишмандлар Бабижнинг лойиҳаларини мукаммаллаштиришди ва электр қувватидан фойдаланиб, уни яхши шаклда ишлаб чиқаришди. Шунинг учун Бабиж янги ҳисобчиларнинг отаси деб тан олинади. У бунга қўшимча машинанинг суръатини кўрсатувчи мосламани, лакомативнинг олд буферини лойиҳалаштирди ва кўз ретинасини кўриш мосламасини ҳам ихтиро этди.
Бундан 133 йил олдин ҳижрий-қамарий 1306 йил муҳаррам ойининг 27-чисида:
Мусалмон халқининг буюк донишманди ва фиқҳ илмининг билимдони Оятуллоҳ Ҳож Мулло Али Каний Теҳронда вафот этди. У ўз маълумотларини олаётган вақтида диний илмлар, араб тили, айниқса фиқҳ илмини жиддий ўрганди. Ҳож Мулло Али Каний илмий кўп мартабаларни буюк олим Шайх Муртазо Ансорий олдида олди. Ва йиллар давомида Нажаф илмия ҳавзасида чуқур тадқиқот ва мутолиа олиб боришидан кейин ижтиҳод даражасига етди. У кўп сафар қилишдан кейин охири Эронга қайтиб келди ва Теҳроннинг фаол ва машҳур уламоларидан бирига айланди. Ҳож Мулло Али Каний уша вақтдаги ҳокимларнинг фасодликларига қарши мухолифат қиларди ва бошқа кўрашувчи руҳонийлар билан бирга Эроннинг мусалмон халқини Қожор шоҳларининг мустабидликларига қарши кўраш олиб боришга ҳидоят этарди. Оятуллоҳ Ҳож Мулло Али Каний ёзган асарлардан “Тавзиҳул-Масоил фи илмид-Дирояти вар-Рижол”, “Ал-Қазо ваш-Шаҳодат” ҳамда ислом дининингг фиқҳ масалаларида тадтқиқотларига ишора этиш мумкин.