октябр 19, 2017 13:46 Asia/Tashkent

Остеопороз халқаро куни ҳар йили 20 октябрь кунида ўтказилади. Остеопороз халқаро кунини ташкил этишнинг асосий идеяси биринчи маротаба Англия остеопороз миллий анжумани томонидан милодий 1997 йилда бошланди.

Остеопороз халқаро куни ҳар йили 20 октябрь кунида ўтказилади. Остеопороз халқаро кунини ташкил этишнинг асосий идеяси биринчи маротаба Англия остеопороз миллий анжумани томонидан милодий 1997 йилда бошланди ва Европа коммиссияси бу ҳаракатни қуллаб-қувватлагани боис 20 октябрь кунини халқаро остеопороз куни деб ном қуйилди. Бу кунни бундай ном қуйишдан мақсад бу остеопорозни даволаш, уни ташхис бериш ҳамда унинг олдини олиш ҳақида дунё бўйлаб халқни огоҳлантиришдан иборат эди.  Инсон аъзолари ичида суяк энг қаттиқ, шу билан бирга, энг бўш ва мўрт аъзо ҳисобланади. Чунки суякка жароҳат етса, у тузалмас хасталикларга дучор бўлади. Баъзида бу инсоннинг мажруҳ бўлиб қолишига, таянч аъзонинг секин-аста емирилишига олиб келади. Улар ичида энг хавфлиси эса остеопороз, остеомиелит касалликларидир. Остеопороз- суякнинг бўшаши, мўртлашишидир, касаллик икки йўл билан, яъни камҳаракатлик ва айрим хасталиклар туфайли келиб чиқади. Инсон қанча кўп ҳаракат қилса, яёв юрса, суяк қаттиқлашиб боради. Ҳозирги кунда техника ривожланиши ҳамда транспорт воситаларидан кўп фойдаланиш оқибатида ҳаракат камайиб, бу суякларнинг мўртлашишига ҳамда остеопороз касаллигининг келиб чиқишига олиб келмоқда. Иккинчиси, турли хасталиклар натижасида беморнинг ойлаб ётиб қолиши, ҳаракатсизлиги сабабли келиб чиқади. Бемор тавсия қилинган дори-дармонларни истеъмол қилгандан сўнг яна ҳаракатсиз қолса, натижада дорилар бориб-бориб баданга сингишдан тўхтайди. Бунинг натижасида эса остеопороз янада кучайиб кетади.  Остеопороз ҳамда остеомиелит касалликлари ирсий бўлмайди. Аммо остеопороз баъзида ирсий бўлиши ҳам мумкин. Бунда суякка инфекция юқиши ёки бирор модда етишмаслиги оқибатида она қорнидаёқ бўшашиши мумкин. Агар бола бу касаллик билан туғилса, суяк мўрт бўлиб қолиб, арзимаган ҳаракат, қоқилиб кетиш натижасида ҳам синиши мумкин.

Дунёда остеопороз, яъни суякнинг мўртлашиш касаллиги кўп одамларнинг жонига зомин бўлмоқда. Суяк бушаши ёки мўртланиш касалликлари кекса ёшликда вужудга келадиган қобилиятсизликларнинг барчасига замина яратади. Дунёда  жамиятнинг ўзгариши ва кейинги йилларда кекса ёшдаги одамларнинг сони ортиб кетишини эътиборга олган ҳолда, ушбу беморликка қарши кўрашиш ва ушбу касаллик мизонини камайтириш учун жиддий равишда режа тузиш зарур бўлади. Шунинг учун суяк, мушак ва буғинларнинг саломатлиги заминасида оммавий ахборот воситалари, турли ташкилотлар ва соғлиқни сақлаш мутахассислари ёрдами билан огоҳликни кенгайтириш ва маълумотлар етказиб бериш аҳамиятга моликдир. Дунёнинг турли бурчакларида остеопороз касалллигига гирифтор бўлганлар ҳақидаги маълумотлар ҳалигача чекланган, айниқса ривожланиш ҳолатида бўлган мамлакатларда ушбу касаллик ҳақида аниқ бир маълумот мавжуд эмас. Бу касалликнинг бир мамлакатдан бошқа мамлакатга, ҳатто бир мамлакатнинг турли минтақаларига тарқалиши ирқ, овқатланиш вазъияти, баданнинг фаолияти, ҳаётнинг усули, беморликларга гирифтор бўлиш, доруларни истеъмол этиш, тамаки маҳсулотларини чекиш ва спиртли ичимликларни ичишларига қараб турлича бўлади. Суяклар доим бузилиш ёки қайта тикланишга юзмаюз бўладиган тирик бир тўқималар ҳисобланишади. Аммо 30 ёшга яқинлашиш билан қайта тикланишга қараганда бўзилиш жараёни ривожланади ва суякнинг зичлиги аста-секинлик билан заифланади ва умр узайиши билан бу мушкулотлар янада жиддий ранг-тус олади ва суякнинг синишига олиб келади. Аёллар эркакларга қараганда тўрт баробар кўпроқ бу мушкулотларга юзмаюз бўлишади. Чунки эркакларга қиёслаганда уларнинг суяклари заифроқ бўлади.   

Ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатадиким, аёлларда суяк мўртланиши касаллигидан келиб чиқадиган ўлимнинг хавф-хатари бачадоннинг саратонидан тўрт баробарга кўпроқдир. Аёл гармонларининг камайиши ва уч йилдан камроқ вақт ичида кетмакет туғиш аёлларда остеопороз касаллигининг  вужудга келишига сабаб бўлади.  

Статистик маълумотлар шуни кўрсатадиким, 50 ёшдан юқори ёшда бўлган аёлларнинг 40 фоизи ва бу ёшда бўлган эркакларнинг 14 фоизи ўлимларидан олдин остеопороз касаллигини ўз бошларидан ўтказишади.  Бу статистик маълумотлар ҳаётга умидворликнинг ортиши сабабли келаси 50 йил давомида икки баробарга ортиши мумкин. 65 ёшда бўлган аёллар орасида остеопороз касаллигига гирифтор бўлишнинг сони 39 фоизга етган ва 80 ёшда эса 70 фоизни ташкил этади.

Умумий қилиб олганда, остеопороз икки хил, яъни дастлабки ва иккинчи даражали суяк мўртлигига тақсимланади. Дастлабки остеопороз  кексаликдан кейинги шаклларни ўзига қамраб оладиким, 55 ёшдан 70 ёшда бўлган одамларда рўй беради. Ва унинг пайдо бўлишига турли омиллар, жумладан одамнинг ёши, эстрогеннинг камайиши, ирсий касаллик ва нотуғри парҳиз қилиш тасир етказади. Ирқ, тамаки маҳсулотларини чекиш, спиртли ичимликларни ичиш, ҳайвон протеинлари ва кофеинни кўп истеъмол қилиш, кам ҳаракат қилиш ҳамда вазннинг камайиши бу касалликнинг вужудга келиши учун муҳим рол уйнайди. Суяк иккинчи мўртланишининг омили бу касалликлар ҳисобланади. Шуни билишингиз лозимки, остеопороз, яъни суякнинг мўртланиши турли омиллардан иборат бўлган касалликлар сирасига киради ва уни даволаш эса турли жанбаларга эгадир. Без, ревматолигия, озиқ-овқат, жисмоний тарбия ва реабилитация, ортопед ва руҳшунос мутахассислари билан ҳамкорлик қилиш талаб этилади.