октябр 19, 2017 14:02 Asia/Tashkent

Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил меҳр ойининг 28-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил муҳаррам ойининг 29-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил октябрь ойининг 20-чи кунидир.

Октябрь ойининг 20-чиси учиш хавфсизлиги куни билан туғри келади.

Ҳаво транспортини назорат қилиш  федерацияси 20 октябр кунини ҳаво транспортларини контрол қилиш хизматларини қадрлаш мақсадида учиш хавфсизлиги куни деб ном қуйди ва бу йўл орқали тегишли идора ва ташкилотлар учун ҳаво саноатида ишлайдиган иддаосиз аёллар ва эркакларнинг хизматларини қадрлаш имкони вужудга келди. Шак-шубҳасиз аэропортларга кириш ёки чиқиш йўллари ва турли мураккаб ҳаво йўлларида юзлаб самолётларни ҳидоят этиш ва назорат этиш таҳсинга арзийдиган қийин иш саналади.   

Бундан 536 йил илгари ҳижрий-қамарий 903 йил муҳаррам ойининг 29-чисида:

Мусулмон халқининг таърихшуноси Муҳаммад Ҳеравий ҳозирги Афғонистон ғарбида жойлашган Ҳирот шаҳрида вафот этди. У Афғонистоннинг шимолида жойлашган Балх шаҳрининг машҳур хонадонида таваллуд топди. Аммо ўз умрининг кўп қисмини Ҳиротда ўтказди. Ҳиравий ўзининг илмдаги истеъдоди ва маҳорати туфайли уламоларга эҳтиром зоҳир этадиган Гургон сулоласининг донишманд вазири Амир Алишер Навоийнинг эътиборини ўзига жалб этди. Ҳиравий ёзган асар "Таърихи Равзат-ус-Сафо", яъни  "Равзатус-Сафо таърихи" деб номланади ва жаҳоннинг умумий таърихини уша ибтидодан бошлаб ўз замонигача бўлган ҳодиса-воқеаларни ёзиб мерос қолдирди.  

 

Бундан 79  йил муқаддам ҳижрий-қамарий 1360 йил муҳаррам ойининг 29-чи кунида:

Эроннинг шимол-ғарбида жойлашган Озарбойжоннинг машҳур уламоларидан бири Оятуллоҳ Сайид Али Ҳужжат Кўҳ Камараий  вафот этди. У диний боғланғич маълумотларини Табрезда олди ва ўз маълумотларини такомуллаштириш мақсадида Ироқдаги Нажаф илмия ҳавзасига йўл олди. Оятуллоҳ Кўҳ Камараий бу шаҳарда олим ва фозил устодларнинг илмларидан баҳраманд бўлди ва илмнинг олий мартабаларига эришди. У Табрезда ҳам яхши истиқбол этилди ва халқнинг ижтимоий ва диний ишларини бошқариш билан шуғулланди. Оятуллоҳ Сайид Али Кўҳ Камараийнинг уғли Сайид Муҳаммад ҳам шиа мусалмонларининг машҳур ва буюк уламоларидан эди. 

 

Бундан  70 йил олдин милодий 1947 йил октябрь ойининг 20-чисида:

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти байрақининг лойиҳаси ва ранги тасдиқланди. БМТ ташкилотининг ташкил этилишидан сўнг, ушбу ташкилотнинг байрақини танлаш ҳақидаги баҳс-мунозаралар кенг авж олди. Ниҳоят милодий 1947 йил 20 октябрь ойида ҳақиқатан ҳам халқаро байраққа арзийдиган БМТ ташкилотининг расмий байрақи тасдиқланди. Бу байроқ кўк рангли заминага эга бўлиб, унинг ўртасида БМТ ташкилотининг белгиси жой олган.    

 

Ёрлиқ