октябр 22, 2017 10:56 Asia/Tashkent

Бугун якшанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил меҳр ойининг 30-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил сафар ойининг 2-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил октябрь ойининг 22-чи кунидир.

 

 

 

 Бундан 1318 йил муқаддам  ҳижрий-қамарий 121 йил сафар ойининг 2-чисида:

         Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг пок навералари ва Имом Cажжод алайҳиссаломнинг фарзанди Зайд Бин Али бин Ал-Ҳусейн шаҳодатга етди. Зайд Бин Али бин Ал-Ҳусейн Уммувийларнинг зулмига қарши кўраш олиб бориш ва бобоси Имом Ҳусейн алайҳиссалом қиёмининг мувафаққиятларини улуғлаши учун Бани Уммия ҳукуматига қарши кўраш олиб борди ва шужоатли бир тўқнашувдан кейин охири Куфа шаҳрида шаҳодатга етди. Зайднинг қиёми ҳижрий-қамарий 61 йилдаги  Ошурода Имом Ҳусейн алайҳиссалом буюк наҳзатининг самараси ва натижаларидан саналади. Чунки бу наҳзатдан кейин мусалмонлар орасида ҳақиқатталаблик руҳияси яна бир маротаба вужудга келди. Ва улар Бани Уммиянинг золим ҳукуматига қарши кўраш олиб бориш учун бир раҳбарга эҳтиёж сезишарди. Уша замондан бошлаб Тавобин қиёми, Мухтор Сақафий қиёми каби кўп қиёмлар юзага келди. Бу қиёмларнинг асосий мақсади Имом Ҳусейн алшайҳиссаломнинг қони учун қассос олиш ва Бани Уммия золим ҳукуматини ағдаришдан иборат эди.

Бундан 106 йил олдин ҳижрий-шамсий 1290 йил меҳр ойининг 30-чисида:

Ҳиндустон ва Англия қушунлари Эроннинг жанубига жўнатилди ва жанубдаги полицияни ташкил этишди. Бу даврда  давлат халқ учун фаровонлик ва хавфсизликни тиклаш учун интилганида, Англия давлати Россия давлатининг шерикчилиги билан Эрон давлатига қаттиқ огоҳлантириш жўнатди. Бу огоҳлантиришда Англия ва Ҳиндустон тижоратчиларининг мол-мулки ва корвонларига ҳужум қилиш ва нотинчлик келтиришларига ишора этиш зимнида, бу жараён сабабли Англия давлати ўзини Эрон ва Форс жанубида ҳарбий бир кучни ташкил этиши ва мамлакатнинг шимолида руслар томонидан ташкил этилган қазоқхона каби ташкилотни мамлакатнинг жанубида ташкил этишга ундади деб зикр этди. Бу огоҳлантиришда мазкур қушунларнинг харажотларини Форс солиқлари ва жанубдаги божхонадан киритилган фойдалардан Эрон давлати таъминлаши лозим деб келтирилган эди. Агарчи парламент энглизларнинг ушбу ноқонуний талабларига қарши муқовимат кўрсатган бўлсада, аммо биринчи жаҳон уруши бошланиши билан қари мастамлакачи ўз фикрини Эронга юклатди ва бир неча муддатдан сўнг жануб полициясини ташкил этди.       

 

Бундан 106 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1290 йил меҳр ойининг 30-чисида:

Буюк фақеҳшунос Оятуллоҳ Мулло Али Занжоний вафот этди. Оятуллоҳ Мулло Али Занжоний ҳижрий-қамарий 13 асрнинг фақеҳшунослари ва уламоларидан бири, “Ҳидоятул-Мустаршидин” китобининг муаллифи  ва Шайх Муҳаммад Тақий таълим бериш ҳавзасининг шогирди ва Шайх Муртазо Ансорийнинг замондошларидан эди. Мирзо Ҳабибуллоҳ Раштий каби буюк олимлар унинг шогирдларидан эди. У таълим-тарбия беришга қўшимча халқнинг дунёвий ва диний эҳтиёжларини бартараф этишга ҳам катта аҳамият қаратарди. Ундан қолган асарлар “Тафсири Қуръон”, “Жавоме-ул-Усул”, “Ас-Суол вал-Жавоб”, “Ас-Сайд ваз-Зибоҳату”, “Маъдан-ул-Асрор” ва  “Навомисул-Усул ва Василатун-Нажот” деб номланади.   

 

Бундан 65 йил олдин ҳижрий-шамсий 1331 йил меҳр ойининг 30-чисида:

Эроннинг уша вақтдаги бош вазири Мусаддеқ давлатининг ташқи ишлар вазири доктор Ҳусейн Фотимий Англия ва Эрон ўртасидаги сиёсий алоқалар тўхтатилганини эълон қилди. Бу қарор вазирлар маҳкамасида тасдиқланганидан кейин Англиянинг Теҳрондаги элчихонасига топширилди. Доктор Фотимий Эроннинг Англия билан ўз алоқасини узишининг сабабини бу давлатнинг ўз ҳақ-ҳуқуқларини амалда татбиқ этишда Эрон халқининг истак-хоҳишлари, айниқса нефт саноатини миллийлаштириш заминасида эътиборсизлик қаратишидадир деб билди ва Лондон расмийларига Эрон баробарида ўз сиёсатларини ўзгартиришни эслатиб қуйди. Албатта бу хабар эълон қилинишидан олдин Мусаддиқ Англия билан Эроннинг сиёсий алоқалари тўхтатилиши ҳақида бу мамлакатга огоҳлантириш берган эди.