октябр 22, 2017 14:49 Asia/Tashkent

Мусиқали дастуримизнинг бугунги сонида  форс, ўзбек ва тожик тилларида ижро этилган дилрабо қўшиқлар ўрин олган.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум азиз тингловчилар.

Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг      ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони   ила хонадонингиз меҳмонимиз. 
Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.

Азиз мухлислар! Мусиқали дастуримизнинг бугунги сонида  форс, ўзбек ва тожик тилларида ижро этилган дилрабо қўшиқлар ўрин олган. Бу мусиқий дастуримиз сиз азизларга ёқади ва манзурингиз бўлади деган умиддамиз!
Бугун сиз азизларга тақдим этадиган биринчи қўшиқимиз, Эрон санъаткорларидан бўлмиш  Ҳомиди Ҳумоюн  ижросида "Ҳейҳот " номли  қўшиқдир. Марҳамат тингланг.
Азизлар, ўз фикр ва  мулоҳазаларингизни   баён этиш учун  қўйидаги адресга  мурожаат этишингиз мумкин:

Интернет сайтимиз: Порстудей дот ком дроб уз

Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком

Ушбу адресга мактуб ёзиш ва таҳририятимиз телефон рақами + 989397362545га сим қоқиб истайдиган ёқимли ва севимли қўшиқларингизни радио орқали эфирга ўзатишимизни сўрашингиз мумкин. Қўнғироқларингизни кўтамиз.
Азизлар,  ҳаргалгидек  кўп мухлисларимиз радиомизнинг почтасига  мактуб ёзиб биздан ёқимли қўшиқларни тингаш истагини билдиришади. Жумладан,  Самарқанд  ва Жиззах вилоятларидан  мухлисларимиз   Аброр  ва   Нозим   мухлисларимиз мактуб  ёзиб Узбекистоннинг  таниқли ва севимли  хонандаларидан бўлмиш Комилжон ижросида "Хуршид каби"  номли қўшиғини тинглаш истагини билдиришган.    Бу  биродарларимиз тинглаш истагини бажо келтириб  "Хуршид каби" номли дилрабо қўшиғини манзурингизга ҳавола этамиз.    Марҳамат тингланг. 
Мусиқа
Азизлар, дастуримиз якунида  Тожикистон ва Самарқанд мухлисларимиз  истак-хоҳишларига биноан Джурабек Муродов, Жонибек Муродов ва Садриддини Нажмиддин     ижросида "Тожик, Форс Дари " номли қўшиғини сизнинг манзурингизга ҳавола этамиз.

Сармояи умри одами як нафас аст
Ин як нафас аз баройи як ҳамнафас аст
Бо ҳамнафаси гарм нафасе биншини
Мажмуи ҳаёти умри он як нафас аст
Тожик ва ё форс ва ё аҳли дарием
Дар ҳастиву ҳамбастагии якдигарием