октябр 24, 2017 10:52 Asia/Tashkent

Бугун душанба Ҳижрий- шамсий 1396-чи йил обон ойининг 1-чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил сафар ойининг 3-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017-чи йил октябрь ойининг 23-чи кунидир.

 

Бундан 1382 йил олдин ҳижрий-қамарий 57 йил сафар ойининг 3-чисида:

Ривоятларга кўра, шиа мусалмонларининг бешинчи пешвоси ва ислом Пайғамбари саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг азиз навераси Имом Муҳаммад Боқир алайҳиссалом Мадинада дунёга келди. Ислом дини азиз пайғамбари салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг аҳли байтларида мавжуд бўлган иллоҳий неъмат, яъни илмий ва ва маънавий камолот Имом Боқир алайҳиссаломда ҳам яққол тажассум топган эди. Имом Боқир алайҳиссалом Уммавийлар золим ҳукуматининг зулм ва мустабидлигига қарши кўраш олиб боришдан ғафлатда қолмаган эди. Шу сабабдан ҳижрий-қамарий 114 йилда шаҳодатга етди. Ҳазрат Имом Боқир алайҳисалом валодат топган куни билан барча мусулмонларни табрик этган холда, ул ҳазрат буюрган сўзларни баён этамиз: "Кимки рафоқат, мадоро, эзгў ахлоққа эга бўлса, барча яхшилик ва эзгўлик унга ато этилган бўлади. Дунё ва охиратда осоишталик унга насиб қилади. Ахлоқи ёмон бўлган кимсанинг йўли ҳам ямонлик томон қаратилган бўлади." 

Бундан 68 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1328 йил обон ойнинг 1-чисида:

Доктор Муҳаммад Мусаддиқ раҳбарлиги билан Эроннинг миллий фронти ташкил этилди. Ҳижрий-шамсий 1328 йил меҳр ойининг 18- чисида 19 нафар сиёсатчилар, жумладан доктор Муҳаммад Мусаддиқ Эрон миллий парламентининг 16-чи сайловига эътироз қилишди. Мазкур шахслар обон ойининг биринчисида доктор Муҳаммад Мусаддиқнинг манзилида тўпланишди ва унинг раҳбарлигида Эроннинг миллий фронтини ташкил этишди. Бу фронтнинг амалга оширган сайъ-ҳаракатлари натижасида Теҳрон ва унинг атрофида ўтказилган сайловлар ботил деб эълон қилинди. Миллий фронт парламентга йўл топганида, халқ ва уламоларнинг ҳимояти билан Эрон халқини  мустамлакага айлантиришга қарши кўраш олиб боришнинг раҳбарлигини ўз зиммасига олди. Уша вақтда миллий фронтнинг амалга оширган энг муҳим иши бу нефт саноатини миллийлаштиргани эди.

Бундан 40 йил олдин ҳижрий-шамсий 1356 йил обон ойининг 1-чисида:

Эрон Исломий Инқилобнинг раҳбари Ҳазрат Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг катта уғиллари Оятуллоҳ Сайид Мустафо Хумайний Ироқнинг муқаддас шаҳарларидан бири бўлмиш Нажаф шаҳрида шоҳ режими хавфсизлик маъмурларининг фитна-найранглари билан ўз манзилида шаҳодатга етказилди. Ҳож Оғо Мустафо ҳижрий-шамсий 1309 йилда Қум шаҳрида таваллуд топди ва бошланғич маълумотларини олганидан кейин ушбу шаҳарнинг илмия ҳавзасида исломий илмларни ўрганиш билан шуғулланди. У диний илмларни ўрганишда катта маҳорат ва ақлга эга бўлиши сабабли 27 ёшида ижтиҳод илмий даражасига етди ва ушандан кейин Нажаф илмия ҳавзасида 10 йил давомида таълим бериш билан шуғулланди. Оятуллоҳ Сайид Мустафо Хумайний кўраш олиб боришнинг оғир йилларида ўз бузургвор отаси Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг ёнида бўлди ва охири шу кунда шоҳ режими омиллари томонидан шаҳодатга етказилди.

                           

Бундан 38 йил олдин ҳижрий-шамсий 1358 йил обон ойининг 1-чисида:

Америка давлати Муҳаммад Ризо Паҳлавийга ушбу ўлкада яшаш учун бошпанаҳ берди. Эрондан Муҳаммад Ризо паҳлавийнинг қочиши ва Исломий Инқилобнинг ғалаба қозонишидан сўнг, мамлакатларнинг аксарияти учун у бир муаммо унвонида талқин этиларди. Чунки шоҳнинг ҳар қайси мамлакатга кириши ушбу ўлканинг хорижий ва ички манфаатларини хатар остига қуярди. Бошқа томондан Исломий Инқилоб ғалаба қозонишидан кейин Эрон билан алоқа ўрнатишни хоҳлаган  Америка шоҳни қабул қилиши билан ўзининг мавқеи ва обрў-эътиборига путур етишини хоҳламасди. Шу ҳол билан шамсий 1358 йил меҳр ойининг охирларида Муҳаммад Ризонинг Америкага қиладиган сафари эълон қилинганида, Американинг уша вақтдаги президенти Жеми Картер унга ва унинг ҳамроҳларига Америкада яшаш рухсатини юбориш билан ушбу мамлакатда шоҳнинг ҳузур топишини сиёсий масалаларга эмас, балки унинг касаллиги ва жисмоний мушкулотларига боғлиқ деб эълон қилишга сайъ-ҳаракат қилди. Исломий тизим масъуллари давлатлардан шоҳни муҳокама этиш учун  уни қайтариб бериш таққозосини қилганларида, Америка бундай амал қилди. Шоҳнинг Америкада ҳузур топиши уша йилнинг 13 обон кунида Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг издошлари бўлмиш талабалар томонидан Американинг Теҳрондаги жосуслик уясини ишғол этишларининг далилларидан бири ҳисобланади.  

 

Ёрлиқ