октябр 25, 2017 15:34 Asia/Tashkent

Бугун чоршанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил обон ойининг 3-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил сафар ойининг 5-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил октябрь ойининг 25-чи кунидир.

Бундан 1378 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 61-чи  йил сафар ойининг 5-чисида:

Имом Ҳусейн алайҳиссаломнинг кичик қизи Ҳазрат Руқия саломуллоҳи алайҳо Шомда шаҳодатга етди. Имом Ҳусейн алайҳиссаломнинг охирги қизи Фотимаи Сағира номи билан танилган Руқия хотун ёки Фотима Бинтул-Ҳусейн алайҳиссалом Исҳоқ бин Талҳа номли онасидан туғилган эди. Унинг муборак ёшини уч, тўрт ёки етти йил деб билишади. Имом Ҳусейн алайҳиссалом ва ул ҳазрат ёронларининг шаҳодатга етганларидан кейин ул ҳазратнинг аҳли байтлари куфаликларнинг асоратига тушишди ва кейин улар Шом томон йўл олишди. Руқия хотун Шомда кеча кундуз отасининг фироқида йиғлади ва ўз отасини талаб қиларди. Маълумки, Шом харобаларида ўз отасининг кесилган бошини кўрганида ва ул ҳазрат билан аламли сўзлашганида бошини отасининг бағрида қуйиб шу даражада йиғладиким, ҳушидан кетиб қолди. Уни олмоқчи бўлганларида оламдан ўтганига тушуниб етишди. Ҳазрат Руқия саломуллоҳи алайҳонинг мақбараси Сурия пойтахти Димишқ шаҳридаги шиа мусалмонларининг зиёратгоҳларидан бири Уммавийлар машҳур масжидининг шимол-шарқидан 300 метрлик узоқликда жойлашган.  

Бундан 100 йил илгари милодий 1917 йил октябрь ойининг 25-чи кунида:

Чор Россия ҳукуматига қарши ушбу ўлка халқининг кўраш олиб боришлари жараёнида коммунистлар қудрат бошига келишди. Чор Россия ҳукуматининг зулм ва мустабидлиги  сабабли Россия халқи қузғалон қилишди ва халқнинг эътирозли намойишлари аста-секинлик билан Россиянинг маҳрум қатламлари, айниқса ишчилар ва деҳқонлар ўртасида кенг ривож-равнақ топди. Охири коммунистлар давлат муассисалари ва марказларини ўз тассаруфларига киритишди ва қудратни ўз қулларига олишди. Шуни зикр этиш жоизким, Совет Иттифоқида коммунистларнинг ғалаба қозонишларидан 70 йил ўтишидан кейин милодий 90-чи йилларда ушбу сарзаминда коммунистик тизим парчаланди ва марказий ҳукуматнинг назорати остида бўлган республикалар ўз истиқлолига эришдилар.  

Октябрь ойининг 25- чи куни Қазоқистон миллий куни билан туғри келади.

Ўрта Осиёда жойлашган Қазоқистон шимолдан Россия , шарқдан Хитой, жануб-шарқдан Қирғизистон, жанубдан Ўзбекистон ва жануб-ғарбдан Туркманистон билан қўшни мамлакатдир. Каспий денгизининг шимол-шарқий соҳиллари ушбу мамлакатда жойлашган. Қазоқистон қуриқлик билан ўралган дунёдаги энг буюк мамлакат ҳисобланади.  Бу мамлакатнинг ҳозирги пойтахти Остона шаҳридир. Қазоқистоннинг масоҳати 2миллион 717 минг 300 киллометр квадратни ташкил этади. Унинг 20 фоизи Урал тоғлари томонида жой олган ва географик нуқтаи назаридан Европанинг бир қисмидир. Аммо одатда Қазоқистон Осиёнинг бир мамлакати деб классификация берилади. Қазоқ тили қазоқ халқи ва ушбу ўлканинг миллий тили саналади. Қазоқ тилига энг яқин тил бў қирғиз тили ҳисобланади. Рус тили тарихий собиқага эга бўлиши ва ушбу мамлакатда кенг тарқалиши сабабли ҳалигача ўз мавқеини сақлаб келмоқда.   

Ёрлиқ