октябр 28, 2017 09:38 Asia/Tashkent

Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил обон ойининг 5-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил сафар ойининг 7-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил октябрь ойининг 27-чи кунидир.

Бундан 1388 йил олдин, айрим ривоятларга кўра, ҳижрий-қамарий 50 йилнинг 28 сафар ойида, бошқа ривоятларга кўра, 7 сафар ойида Худо Расули (с)нинг суюкли неваралари Имом Ҳасан Мужтабо (а) шаҳид бўлганлар.

Имом Ҳасан (а) Пайғамбаримизнинг қизлари Фотима (с)- нинг     ўғиллари Мадинага қилинган  ҳижратнинг учинчи  йилида ушбу шаҳарда таваллуд топганлар.  

ўғиллариИмом Ҳасан (а) Пайғамбаримизнинг қизлари Фотима (с)- нинг     Имом Ҳасан (а) туғилганларидан кейин ўз умрларининг етти йилини Худо Расули (с)-нинг илоҳий тарбиялари нурида исломий таълим ва маорифдан баҳраманд бўлиш билан ўтказдилар. Имом Ҳасан (а) 37 ёшга кирганларидан кейин оталари Имом  Али (а) шаҳодатга етадилар ва ул ҳазрат Ислом жамиятини бошқариш, Қуръон қонунлари ва Пайғамбар (с) суннатларини  кенг ёйиш вазифасини ўз  зиммаларига оладилар. Ҳазрат Али (а) шаҳодат топганларидан сўнг мусулмонлар Имом Ҳасан (а) билан байъат қиладилар. Имом Ҳасан алайҳиссалом хилофатга етганларидан кейин Муовия Бин Абусуфиённинг бўзғинчиликлари билан юзмаюз бўлдилар. Натижада ўз оталари Муовия билан қарши кўраш олиб бориш учун тайёрлаган қушунларни тайёрладилар. Аммо Уммавийлар фитна-найранг билан Имом Ҳасан алайҳиссалом ёронларини ул ҳазратнинг атрофидан тарқатишга муяссар бўлишди. Бу замонда ислом динининг асосларини хавф-хатар остига деб билган Имом Ҳасан алайҳиссалом мусалмонларнинг тинчлигини муҳофазат этиш учун Муовия билан келишувга келишни қабул қилдилар. Аммо Имом Ҳасан алайҳиссаломнинг халқ орасида қозонган маънавий нуфузи ва меҳр-муҳаббати сабабли Умавийлар ҳокими ул ҳазратнинг зиёийлик фаолиятларидан таҳликага тушган эди ва Муовия ушбу сабабдан Имом Ҳасан (а)-ни заҳарлаб, шаҳодатга етказади. 

Бундан 131йил илгари ҳижрий-қамарий 1308 йил сафар ойининг 7-чисида:

Эроннинг буюк ёзувчиси ва шоири Муаллим тахаллуси билан танилган Мирзо Муҳаммад Али Ҳабиб Ободий Эрон марказида жойлашган Исфаҳон шаҳрининг атрофида дунёга келди. У адабиёт заминасида маълумот олишига қўшимча, математика, алгебра, ҳайат ва астрономия илмларини ҳам ўрганди. Ҳабиб Ободий ҳамма нарсадан олдин шеърга катта қизиқиш зоҳир этарди. Шунинг учун уша ёшлик давридан бошлаб шеър ижод этиш билан шуғулланди. Дастлаб унинг тахаллуси Озод ва кейинчалик Муаллим бўлди. У шунингдек фозил ва уламоларнинг аҳволи ҳақида кўп асарлар ёзди. Улардан “Макоримул-Осор” ва “Мақомоти маънавй” асарларига ишора этиш мумкин. 

                                         

Бундан 26 йил милодий 1991йил октябрь ойининг 27-чи кунида:

Туркманистон Совет Иттифоқидан ажралиб ўз истиқлолига эришиши Туркманистон олий кенгашининг тасдиқлашиши билан ижрога кирди.  Бу мамлакат ўтган даврларда Эрон ер-ҳудудларининг бир қисми эди. Милодий 11 асрда Марказий Осиё туркманлари қабилаларидан Салжуқийлар сулоласи ташкил топилди ва қудратга эга бўлди. Аммо бир оз вақт ўтишидан сўнг муғуллар ҳужум қилишлари билан бу сулола инқирозга учради. Милодий 19 асрда Россия Тукрманистонда нуфуз топди. Ва бир неча муддатдан сўнг милодий 1881 йилда туркманлар билан бўлган урушда уларни мағлубиятга юзмаюз этди. Туркманистон милодий 1917 йилда бўлиб ўтган Шўролар Инқилобидан кейин коммунистларнинг тўқнашувлари миллатчилар билан бўлиб ўтди. Охири коммунистлар ғалаба қозонишди ва Туркманистон 1924 йилда Совет Иттифоқининг республикаларидан бирига айланди. Аммо Совет Иттифоқида вужудга келган ўзгаришлар ва республикаларнинг ажралиб чиқишлари оқибатида Туркманистон 1991 йилда ўз истиқлолини эълон қилди. Туркманистон 488 минг квадрат километр масоҳат билан  Каспий денгизининг ҳошиясида жойлашган ва Эрон, Афғонистон, Ўзбекистон, Қазоқистон ҳамда Қирғизистон мамлакатлари билан қўшнидир.

 

Ёрлиқ