октябр 30, 2017 13:53 Asia/Tashkent

Бугунги дастуримизда тўртинчи даврни шарҳ-изоҳ беришдан олдин ўз назарида бўлган мақсадларга етиш учун ташкилотнинг қулга киритган мувафаққиятлари ҳақида тўхталиб ўтишни ва ундан кейин исломий уйғониш даври ҳақида сўҳбатимизни давом эттиришни афзал кўрдик.

Азизлар, ўтган икки дастуримиз давомида ислом оламида ҳамжиҳатликнинг намуналаридан бири унвонида исломий конфренция ташкилоти шаклланишининг мақсадлари ва замирналари ҳамда ушбу ташкилотнинг фаолиятларини тўртта тарихий даврга тақсимлаш зимнида, шарҳ-изоҳ бериб ўтган эдикки,  биринчи даврда Фаластин ормонлари асосида ташкилотнинг касб этган ўзлиги шаклланди ва исломий мамлакатлар ўртасида бирлашиш ва ваҳдат ижод этилди. Аммо иккинчи даврда эса милодий 1997 йилда Теҳрон конфренцияси ва учинчи конфренция ўртасидаги вақт давомида ташкилотнинг олиб борган фаолияти аъзо мамлакатлар орасида мавжуд бўлган низо ва ихтилофлар сабабли исломий конфренция ташкилотида ихтилофлар вужудга келди ва бундан олдинги ваҳдат бағишловчи заминалар заифланди. Аммо милодий 1997 йилда ўтказилган Теҳрон конфренциясидан бошлаб милодий 2011 ва 2012 йилларда араб мамлакатларининг аксариятида мусалмонларнинг умумий бир уйғониши вужудга келиши давригача давом этган учинчи даврда исломий мамлакатлар ўртасида ҳамдиллик ва ҳамжиҳатлик жараёни қайта тикланди. Бугунги дастуримизда тўртинчи даврни шарҳ-изоҳ беришдан олдин ўз назарида бўлган мақсадларга етиш учун ташкилотнинг қулга киритган мувафаққиятлари ҳақида тўхталиб ўтишни ва ундан кейин исломий уйғониш даври ҳақида сўҳбатимизни давом эттиришни афзал кўрдик. Биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз! 

Исломий ҳамкорлик ташкилоти ёки уша исломий конфренция ташкилотининг режасида бўлган мақсадларга эришиш учун амалга оширган мувафаққиятларининг мизонларини таҳлил этиш учун биринчи навбатда бир ташкилотнинг мувафаққиятларини текшириш меерлари ўзи нима деган саволга жавоб топишимиз лозим. Бошқа таъбир билан ифодалаганда бир ташкилотнинг фаолияти мувафаққиятли эканлиги ёки мувафаққиятсизлиги аниқ бўлиши учун  қайси бир меерда текширилиши лозим? Бир ташкилотнинг фаолиятларини тахлил этиш учун муҳим жиҳатлардан бири бу ушбу ташкилотнинг олиб борган фаолияти ва ишга ярайдигани ҳисобланади. Халқаро бир ташкилот уша вақти таҳлил этилиши мумкинким, агар бу ташкилот халқаро арсаларда ўзининг фойдали ишларини амалга оширган бўлса ва ўз мақсадларига етиш йўлида халқаро ўзгаришларнинг жараёнларига тасир етказган бўлса. Айримлар шундай фикрга эгаларким, халқаро бир ташкилотнинг фаолияти ва ишга ярайдигани бир ташкилотнинг фаолиятини ўз тасири остига қарор берадиган бўҳронларни бартараф этиш ва уни бошқариш учун мазкур ташкилотнинг қудратига боғлиқдир. Бошқа бир гуруҳнинг фикрига кўра, халқаро бир ташкилотнинг фаолияти мазкур ташкилот доирасида мушкулот ва масалаларни ҳал этиш учун ташкилотга аъзо мамлакатларнинг мувафаққиятлари ва қудратлари ёки ташкилотнинг қабул қилган қарорларини ижро этиш мизонига боғлиқдир.  Агар берилган иккинчи таърифга қараб исломий конфренция ташкилотининг фаолиятини таҳлил этсак, шуни айтишимиз лозимки, ташкилот резолюциясида ёзилган усул ва мақсадларга аҳамият қаратган ҳолда милодий 2011 йилда араб мамлакатларида исломий уйғониш даврининг бошланишигача ташкилотнинг қулга киритган мувафаққиятлари нисбий бўлган. Бошқача қилиб айтганда, бу даврда ташкилот комил тарзда ўз мақсадларига ета олмаган. Аммо бу ташкилот бирон бир мувафаққиятга эришолмади деб иддао қилиш ҳам мумкин эмас. Чунки агар бу ташкилот мавжуд бўлмаганида албатта ислом оламида бирлашишнинг вазъияти оғир аҳволга тушиб қоларди. Умумий бир таҳлил қилишда шуни айтиш мумкинки, исломий конфренция ташкилоти нисбий шаклда аъзо мамлакатлар сатҳида умумий ҳамжиҳатликни вужудга келтиришга муяссар бўлди. Бу иддаони исботлаш ва шарҳ-изоҳ бериш учун ташкилот резолюциясининг усули ва мақсадларига иккинчи маротаба назар ташлашимизнинг ўзи етарли. Бу резолюцияда аъзо мамлакатлар ўртасида ваҳдатни кенгайтириш, мастамлакачиликни томиридан йўқ қилиб ташлаш, ирқий камситиш билан қарши кўраш олиб бориш, ўзларининг ҳақ-ҳуқуқлари, истиқлоллари ҳамда инсоний обрў-эътиборини муҳофазат этиш учун мусалмон халқининг кўрашларини янада кучайтириш каби мақсадларга ишора этиб ўтилган.                                   

Исломий ҳамкорлик ташкилоти резолюциясининг усул ва мақсадларида таъкид қилинган муҳим жиҳат ва масалалардан бири бу ташкилотга аъзо мамлакатларнинг хавфсизлигини ҳимоят этишдир. Энди ташкилотга аъзо мамлакатларнинг хавфсизлигини муҳофазат эта олганми ёки агар муҳофазат эта олган бўлса, қай даражада ҳимоят эта олган деган саволга жавоб топиш зарур бўлади. Бу саволларга жавоб топиш учун ушбу хусусда ташкилотнинг амалга оширган муҳим сайъ-ҳаракатларини таҳлил этиш лозим. Ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатадиким, умумий бир қарашда исломий конфренция ташкилоти аъзо мамлакатларнинг коллектив хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва муҳофазат этиш заминасида иккита сайъ-ҳаракатларни амалга оширган: Биринчиси бу исломий конфренция ташкилотининг аъзо мамлакатлар билан ўзининг ҳамжиҳатлигини эълон қилиши ва аъзо мамлакатларнинг хавфсизлигига хавф-хатар солган аъзо бўлмаган мамлакатларни маҳкум этиш сабабига айланган сайъ-ҳаракатдир. Милодий 1982 йилда Исроил режими тажовуз қилган пайтда Ливан халқи билан ташкилотнинг ўз ҳамжиҳатлигини ва ҳимоятини эълон қилиш, милодий 1997 ва 1999 йилларда ўз сарзаминларини бутунлай назорат қилиш ва ҳокимиятни барқарор этиш учун Ливан давлатини ҳимоят этишга сайъ-ҳаракат қилиш, милодий 1984 йилда Эфиопиянинг тажовузлари баробарида Самали халқига нисбатан ўз  ҳамжиҳатлигини эълон қилиши ва ниҳоят Арманистоннинг тажовузлари баробарида Озарбойжон халқига ҳамжиҳатлик эълон қилиш ташкилотнинг ушбу заминада олиб борган сайъ-ҳаракатларидан саналади.  Иккинчи сайъ-ҳаракат шундан иборатким, исломий конфренция ташкилоти фақатгина тил билан ҳимоя қилмасдан балки амалда ҳам аъзо мамлакатларни ҳимоят этди. Мисол учун келтириш мумкинким, Афғонистон сарзаминига Совет Иттифоқининг қилган ҳужумидан кейин исломий конфренция ташкилоти Исломободда ўтказилган ташқи ишлар вазирларининг фавқулодда йиғилишида Совет Иттифоқи ва Афғонистондаги давлат тунтарувидан келиб чиққан бостирувчи давлатга қарши махсус сайъ-ҳаракатни амалга оширди. Исломий конфренция ташкилоти Афғонистоннинг аъзо бўлишини муаллақ ҳолатда қолдирди ва Москвада ўтказиладиган олимпиада уйинларига қарши санкция эълон қилди. Шунингдек Совет Иттифоқининг аралашуви билан қарши кўраш олиб бориш учун Афғонистоннинг мужоҳид кучларидан ҳимоят этди. Совет Иттифоқининг Афғонистон сарзаминларидан чиқишининг сабабларидан бири мазкур ташкилотнинг позиция олиши эди. Бошқа масала бу Фаластин масаласига тегишлидир.  Ўтган дастурларимизда таъкидлаб ўтганимиздек, Фаластин масаласи исломий конфренция ташкилотининг амалга оширган сайъ-ҳаракатининг асосий вазифаларидан биридир ва ўзининг олиб борган фаолиятлари давомида Фаластин халқининг кўрашларини муҳофазат этиб келди. Ташқи ишлар вазирлари йиғилишида Қудс фондини ташкил этиш, милодий 1975 йилда Қудс комитетини ташкил этиш, Исроилга қарши санкция жорий этиш бўйича исломий идорани таъсис этиш ташкилотнинг олиб борган амалий сайъ-ҳаракатлари жумласидан эди.          

 

Ёрлиқ