октябр 30, 2017 14:25 Asia/Tashkent

Атрофимизга сӯров нигоҳи билан боқсак, сирли олам синоати ҳақиқатларига англаб етамиз. Бугунги кун янги технолгиялар олға силжиганига қарамай ҳали ҳам инсон ақли англай олмайдиган мӯъжиларга тӯла. Яратилиш сирларини кӯриб чиқадиган бӯлсак, унинг катта-кичиклиги муҳим эмас. Азизлар! “Оят ва белгилар” туркум-эшиттиришида яратилиш синоатини Қуръони карим нуқтаи назаридан кӯриб чиқамиз.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Оят ва белгилар” туркум эшиттириши дастлабки сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Атрофимизга сӯров нигоҳи билан боқсак, сирли олам синоати ҳақиқатларига англаб етамиз. Бугунги кун янги технолгиялар олға силжиганига қарамай ҳали ҳам инсон ақли англай олмайдиган мӯъжиларга тӯла. Яратилиш сирларини кӯриб чиқадиган бӯлсак, унинг катта-кичиклиги муҳим эмас.

Азизлар! “Оят ва белгилар” туркум-эшиттиришида яратилиш синоатини Қуръони карим нуқтаи назаридан кӯриб чиқамиз.Субҳидамнинг тоза нафаси, япроқларидан дув тӯкилган шабнам тасвири жонимизга тароват бахшида этади. Қушларнинг сирли хониши қулоққа чалинади. Ёмғирнинг шивирлаши гӯё ҳаёт қувончи оҳингини табиат қулоғига чалади. Кӯз ӯнгимда кенг далалардан иборат  чиройли манзара очилади. Узоқларга тикиламан.Осмонӯпар тоғлар мислсиз ҳашамат  билан ерда мустаҳкам қоқилганларини кӯраман. Қуёш ҳам булутлар ортидан кӯриниб, унинг зиёси иссиқлиги билан бутун борлиқни мунаввар этади. Ӯзимча дейман: Дарҳақиқат, бу сирли олам мӯъжизаларига диққат билан боқсак, Аллоҳи зулжалол азаматини ӯз жонимизда ҳис этиб, барча борлиқ унинг баробарида ҳеч эканлигига англаб етамиз.Инсон замирида борлиқ ва табиатга нисбатан туғилган саволлари унинг  ҳақиқатни кашф этиши учун урғудир. Яратилиш ва унинг чиройли ва нафис нақшларини кузатар эканмиз, барча мавжудотнинг яратилиши Холиқи халқ ихтиёри ила яралгани аён бӯлади.

Шубҳасиз инсоният ер юзига қадам қӯйганидан бу ён еру осмон ва табиат мӯъжизаларига синчковлик билан боқади. Инсон таважжуҳини ӯзига жалб этган нарса шуки, ҳар қанча илм ва фан олға силжиб, сирли олам пардаси кӯтарилаверса, шу қадар борлиқ азамати шаҳомат билан жилваланаверади.

Қуръони карим қатор оятларида инсонларни яратилиш борасида фикр юритишларига буюрган. Жумладан қуръони карим 750 ояти каримасида табиат ҳодисаларига таважжуҳ қилиш ҳақида келган. Алоҳ таоло табиат падидаларини қуръони каримда ӯзининг мӯъжизаларидек баён этади.

Жумладан Қуръони карим  Анбиё муборак сураси 30 ояти каримада келганидек:  Куфр келтирганлар осмонлару ер битишган бўлган эканини, бас, Биз уларни очганимизни ва сувдан ҳар бир тирик нарсани қилганимизни билмайдиларми? Иймон келтирмайдиларми.Шубҳасиз инсоният ер юзига қадам қӯйганидан бу ён еру осмон ва табиат мӯъжизаларига синчковлик билан боқади. Инсон таважжуҳини ӯзига жалб этган нарса шуки, ҳар қанча илм ва фан олға силжиб, сирли олам пардаси кӯтарилаверса, шу қадар борлиқ азамати шаҳомат билан жилваланаверади.

Ахир бу дунёда бизни қизиқтириши мумкин бўлган, сир-асрорининг тагига ета олмаган қанчадан-қанча жумбоқлар мавжуд.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Оят ва беолгилар” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сom

Одам боласи азалдан осмон ва унинг ҳикмати ҳақида фикр юритиб келмоқда: Осмонларда нима кечади. Ундаги юлдузлар, жирмлар ва бошқа мавжудот қандай қилиб фазода ӯрнатилган.   

 Планета-сайёраларнинг жойлашиши, уларнинг мунтазам ҳаракати ва улардаги ҳайратомуз мутаносиблик ҳақида ҳар қадар фикр юритсак ҳам ҳали ҳам тубига етиб боролмаймиз.

Шунингдек Қуръони карим Рум муборак сураси 8 ояти каримада келган:

  “Ахир, улар Аллоҳ осмонлару ерни ва улар орасидаги нарсаларни фақат ҳақ билан ва маълум муддатга яратганини тафаккур қилиб кўрмайдиларми?! Ҳақиқатда, одамлардан кўплари Роббиларига рўбарў бўлишни инкор қилгувчилардир” .

Қуръони каримнинг яратилиш ҳақида фикр юритишга буюриши сабаби унинг бутун борлиқ ҳақида тадқиқ этиб, улкан ҳақиқатга қӯл топиши ва шу билан бирга Парвардигори олам қудратига англаб бориши учундир./////////

Ҳурматли тингловчилар! “Оят ва белгилар” туркум эшиттириши биринчи сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.