Исломий яшаш тарзи
Ҳаётнинг муҳим тажриба ва куникмаларидан бири бу ижобий қараш ёки оптимизм масаласидир
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар.
Мен, Адиба Қодирий "Исломий яшаш тарзи" дастуримизнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!
Ҳаётнинг муҳим тажриба ва куникмаларидан бири бу ижобий қараш ёки оптимизм масаласидир. Бу чиройли фазилат ва сифат шахсни чиройли ва гўзал хислат билан безатади.
Ижобий қарашга эга бўлиш, ҳақиқатларга эътибор бермаслик ёки ҳақиқатдан ўзоқда бўлиш маъносида эмас. Ижобий қарашга эга бўлиш , Худо ҳақида эзгў қараш, ҳамда бошқаларнинг хатти-ҳаракатларига нисбатан оптимистик баҳо беришдир.
Ҳаёт ва жамиятда лосойишталик , шодоблик ва умид қилиш ижобий қараш сояси остида ҳосил бўлиши сабабли бу маҳоратни урганишимиз лозим ва нотўғри ҳодисалар билан юзмаюз бўлганимизда унга нисбатан қандай муносабат қилишимизни билишимиз лозим.
Ижобий қарашдан баҳраманд бўлиш одамлар орасида ижобий фазони ижод этиш зимнида уларнинг саломатлигига ҳам кафолат беради. Руҳшуносларнинг фикрларига кўра оптимизм яхши оқибатлар билан безалган келажакка ишониш каби мафҳумлар ҳаётнинг изтироб, ҳаяжон ва стресс келтирадиган воқеалар баробарида шахсни муҳофазат этиш мумкин. Шу сабабдан охирги 20-йил давомида тадқиқотчилар инсоннинг хусусиятлар ва қудратига ишора этиш зимнида оптимизмга эга бўлмоқ, хурсандчилик, донолик, огоҳлик ва бунга ўхшаш руҳий ижобий жанбаларни таъкидлашади. Шунингдек, улар илмий қараш ва йўл-йуриқлар билан инсон ҳаётининг турли жиҳатларида ижобий хусусиятларни янада аниқроқ ва кўзга ташланадиган даражада жилва беришга сайъ-ҳаракат қилишмоқда.
Ҳаёт кўп паст ва баландликларга эгадир. Бу ўртада ижобий қараш ва оптимистик характерга эга бўлган шахс бу муаммоларни осонлик билан босиб ўтади. Оптимистик характерга эга бўлган шахс мағлубиятдан тушкунликка тушмайди ва ўз ҳаётий тажрибасига таяниб ўз йўлини давом этади. Ижобий қарашга эга бўлган шахс ўзининг шароитга мослашувчанлиги туфайли иш, уқиш ва ўйин майдонида муваффақиятга эришади. Шунингдек яхши саломатликдан баҳра олади ва ҳатто ўзоқ умр кўриши мумкин.
Пенсилвания университетининг психологи профессор Мартин Селигман шундай фикр билдиради: “Шундай далиллар борким оптимизм жисмнинг муҳофазат этиш ва мудофааа этиш системасини мустаҳкамлайди.”
Қуръони карим тавҳидига асосланиб доимий равишда ижобий қарашга эга бўлишни таъкидлайди ва унинг шахснинг юксалиши ва ривож-равнақ топишида муҳим омил деб билади.
Қуръони карим Худо, инсон, борлиқ дунёси ва ҳаётга нисбатан энг ижобий қарашни башарият олдида қарор беради ва турли оятларда инсондан шуни истайдиким борлиқ дунёсининг гўзалликлари , неъматларига эътибор қаратсинлар, токим бу йўл орқали бу неъмат ва гўзалликларга имон келтирсинлар ва ҳақиқий хавфсизликни Аллоҳ таоло сояси остида ҳис этсинлар.
Ҳусни ният ва ижобий қарашга эга бўлиш Қуръони каримнинг берган кўрсатмалари маҳоратларидан. Қуръон инсонлардан ўз атрофдагиларга яхши ният ва ижобий қарашга эга бўлишлари, ҳамда инсонларни салбий гумонсирашларга ундайдиган жиҳатлардан қўл тортишларини истайди.
Қуръони карим Ҳужурот сурасининг 12-ояти каримасида шундай буюради: “ Эй иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир. Жосуслик қилманглар. Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилманглар. Сизлардан бирорталарингиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрадими? Ҳа, ёмон кўрасизлар. Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ тавбани кўп қабул қилувчи ва раҳмлидир. (Маълумки, кимнинг ўйига бадгумонлик ўрнашса, у одам ўша гумонини тасдиқлаш учун ҳужжат ва далил қидира бошлайди. Натижада гумон остидаги одамнинг ўзига билдирмасдан, айбини ахтаришга тушади. Буни эса, жосуслик, дейдилар. Одатда, жосуслик деб бировга ёмонлик етказиш ниятида айбларини ва заиф жойларини ўзига билдирмай яширинча ахтаришга айтилади. Бу иш ҳам катта гуноҳлардандир. Чин мусулмон кишининг қалби бу каби жирканч одатлардан пок бўлмоғи зарур.)”
Бошқаларга ижобий қарашга эга бўлган ва уларнинг савол келтириб чиқарадиган хатти-ҳаракатларини оқлайдиган шахс ўзи учун касб этадиган энг муҳим ютуқи бу хотиржамликдир.
Унинг осойишталигига зарар етказадиган ёки халақит берадиган салбий фикрдан ўзоқда бўлади. Ёмон фикрда бўлиш, салбий доварлик қилиш, ёмон кўриш , қавм-қариндошлар, дўстлар ёки оила аъзолари билан, шахснинг бўлган алоқасига салбий таъсир етказиш мумкин.
Шунингдек, уларнинг алоқаларида кенг оқибатлар ва мушкулотларни ижод этиши мумкин.