Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун сешанба Ҳижрий- шамсий 1396-чи йил обон ойининг 9 -чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил сафар ойининг11-чиси: Ва милодий ҳисоб билан 2017-чи йил октябрь ойининг 31-чи кунидир.
Бундан 938 йил олдин ҳижрий-қамарий 501-чи йил сафар ойининг 11-чисида:
Ҳижрий-қамарий олтинчи асрнинг буюк қорийлари, ҳадисшуноси ва фақеҳшуносларидан бири бўлмиш Сирож номи билан танилган Жаъфар Бин Ҳусейн Бин Аҳмад Ливаннинг жанубида жойлашган Сур шаҳрида вафот этди. У ҳижрий-қамарий 419 йилда таваллуд топди ва фиқҳ, ҳадис, қироат, луғат ва грамматика илмида катта маҳоратга эга бўлди ва бу илмларни касб этиш учун Миср ва Шом каби кўп мамлакатларга сафар қилди. У шунингдек ўзидан шеър ҳам мерос қолдирган. Сирож ёзган асарлардан “Низомул-Маносик” китобига ишора этиш мумкин.
Бундан 92 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1304 йил обон ойининг 9-чисида:
Эрон миллий парламенти Қожория сулоласининг охирги подшоси Аҳмадшоҳни ўз мансабидан бушатиш билан бу сулоланинг инқирозга дуч келганини эълон қилди. Шу тартиб билан Эронда 135 йил ҳукмронлик қилган хонадоннинг фаолияти охирга етди. Қожория сулоласининг инқирозга учраганидан сўнг, Англиянинг аралашуви ва фитна-найранглар келтириб чиқариши боис Эронда Ризохон раҳбарлиги билан вақтинчалик ҳукумат ташкил этилди. Ризохон бундан тўрт ярим йил олдин Англиянинг ҳимояти билан давлат тунтарувини амалга оширишгани билан қудрат бошига келди ва аста-секинлик билан ҳукуматнинг энг кучли шахсига айланди. У Қожор сулоласининг инқирозга учраганидан бир ой ўтгач ўзини подшо деб эълон қилди ва Эронда паҳлавийлар сулоласини ташкил этди. Бу сулола Америка ва Англия томонидан Эрон халқини бостириш ва миллий бойликларини ғорат қилиш учун замина яратиб берди.
Бундан 59 йил илгари ҳижрий-қамарий 1380 йил сафар ойининг 11-чисида:
Шиа мусалмонларининг тақлид қилиш маржаи ва уламоладидан бўлмиш Оятуллоҳ Шайх Муҳаммад Али Урдубодий вафот этди. Абулқосимнинг фарзанди Шайх Муҳаммад Али Урдубодий Табрезда дунёга келди ва илмий ҳавзада ўз даража ва бошланғич маълумотларини олганидан кейин Карбалога ҳижрат қилди. Фиқх, усул, ҳикмат ва фалсафани Карбало илмия ҳавзасидаги машҳур олимларидан ўрганди. Кейин Нажафда яшаш қарорига келди ва ижтиҳод даражасини олиш босқичларини ўтказди. Шайх Муҳаммад Али Урдубодий рижол шарҳида катта маълумотга эга эди. Ҳамда ривоят, ахбор, адабиёт ва шеърда ҳам устод эди. Оятуллоҳ Момақиний ва Шербаёний вафот этганларидан кейин Озарбойжон, Кавказ ва Россиянинг барча шиа мусалмонлари тақлид қилиш ишида ул ҳазратга ружуъ этишди. Шайх Муҳаммад Али Урдубодийнинг ёзган асарлари 52 китобни ташкил этади деб зикр этишади. Улардан “Ал-Қабасоту фи усулид-Дин”, “Маноҳижул-Яқин”, “Аш-Шаҳобул-Мубин”, “Аш-Шуҳубус-Соқибату” ва “Ружумуш-Шаётин” асарларига ишора этиш мумкин.
Бундан 34 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1362 йил обон ойининг 9-чисида:
Форс кўрфазида савдо-сотиқ ишлари билан шуғулланадиган кемаларга Ироқнинг ҳужум қилиши натижасида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг хавфсизлик кенгаши 540-чи резолюциясини содир этди. Эронга қарши юклатилган уруш давомида ва 1360 йилдан бошлаб Ироқ баъс режими ҳаво кучларининг Форс кўрфазида тижорат қилувчи кемаларга қарши ҳужум қилиши ва ушбу минтақанинг хавфсизлигига нотинчлик келтириши оқибатида милодий 1983 йил октябр ойининг охирида ва шамсий ҳисоб билан 1360 йил обон ойининг 9-чисида БМТ хавфсизлик кенгашининг 540 резолюцияси содир этилди ва халқаро сув ҳудудларида эркин тижорат қилиш ва кема ҳайдаш ҳаққ-ҳуқуқларни таъкидлаш зимнида, барча мамлакатлардан бе резолюцияга риоят қилишни сўради. Бу резолюцияда тўқнашаётган икки томондан Форс кўрфазида тўқнашувларни тўхтатиш ва қирғоқдаги мамлакатларнинг ер яклихтликларига нисбатан ҳурмат-эҳтиром зоҳир этиш талаб қилинди. Бу резолюция уша вақти содир этилдиким, Ироқ Эроннинг нефт кемаларига қарши ўз ҳужумига шиддат берган эди ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан бундай фаолиятларни амалга оширишни манъ этганига эътиборсизлик қаратиб минтақада нотинчликлар кўламини кенгайтирарди.