Нур диёридан
Пайғамбар (с) ўз қўлларини осмонга кўтариб марҳамат этдилар: Булар менинг аҳли байтим ва менинг қонимдандирлар. Уларни озор берган шахс мени озор бергандек. Уларга ёмонлик тиладиганлар менинг душманим ва аксинча дўст бўлганлар менинг севишган инсонларим бўладилар.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар.
Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Нур диёридан" туркум эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Азиз тингловчилар, ўтган дастуримизда Расули Акрам (с)-нинг хонадони ҳақида сўҳбатлашган эдик. Ҳамда айтдикки Пайғамбар (с) ўз қизларининг ўйига бордилар ва марҳамат этдилар: Ўзимни жуда зайиф ва кучсиз ҳис қилияпман.
Пайғамбар (с) қизлари отасининг ранж-азоб чекишларини кўриб дедилар: Сизни бундай аҳволда куриш мен учун жуда оғир. Шунингдек Фотима саломуллоҳи алайҳонинг болалари Ҳасан алайҳиссалом ва Ҳусейн алайҳиссалом , кейинроқ турмуш ўртоғи Али алайҳиссалом келиб Расули Акрам салаллоҳи алайҳи ва олиҳи ва салламга салом бердилар ва ул ҳазрат ёнларида утирдилар.
Пайғамбар (с) ўз қўлларини осмонга кўтариб марҳамат этдилар: Булар менинг аҳли байтим ва менинг қонимдандирлар. Уларни озор берган шахс мени озор бергандек. Уларга ёмонлик тиладиганлар менинг душманим ва аксинча дўст бўлганлар менинг севишган инсонларим бўладилар.
Р) Пайғамбар (с) муножотидан осмонда ғулғула тушди. Оламни яратган Парвардигордан шундай нидо келди: “Эй фаришталар, эй коинот аҳли мен бу беш нафар аи кишиларга дўстлик ва иноятим туфайли осмон, ер, нуроний ой, ёруқ қуёш ва дарёларни яратдим.
Р)Жабраил алайҳиссалом сўради: Парвардигорим, сиз айтаётган шахслар кимлар бўладилар?
Р) Аллоҳ таоло марҳамат этди: “Улар рисолатнинг сарчашмаси ва нубувват байтининг аҳлидан бўлишади.
Р) Жабраил алайҳиссалом Парвардигорнинг бу кишиларни таъриф-тавсиф қилишидан ҳаяжонланиб айтди: “Парвардигорим, уларнинг тўпламида ҳузур топиш учун ерга нозил бўлишимга ижозат берасизми?
Баландмартабали ул Зот ерга нозил бўлиш учун Жабраилга ижозат берди ва Фотима (с) хонадонининг меҳмони бўлди.
Жабраил алайҳиссалом марҳамат этди: Эй Худо Расули (с), сенга саломлар бўлсин!
Баландмартабали Аллоҳ таоло сенга салому дурудлар юборди.
Парвардигор осмон, ер, нуроний ой, ёруқ қуёш ва дарёларни сизларга дўстлиги ва инояти ила марҳамат этди.
Бас шундай экан, мен ҳам сизнинг мажлисингизга қўшилайми?
Пайғамбар (с) марҳамат этдилар: Салом, эй Парвардигорнинг ваҳий фариштаси!
Бизга ҳамроҳ бўлгин.
Р) Осмондан нозил бўлган ваҳий фариштаси ул ҳазрат ёнларида ўтирди. Али алайҳиссалом айтди: Эй Худо Пайғамбари (с) !
Биз билан утиришнинг фазилати ва фойдаси ҳақида айтиб беринг.
Пайғамбар (с) марҳамат этдилар: Мени рисолат ва ҳақиқатга даъват этган Худо номига қасам ичаманки ер-юзининг ҳеч қайси бурчакида Худо фаришталари , уларнинг атрофида ҳузур топмаса ва раҳмат ёмғири ёғиб иллоҳий мағфират ато этмаган бўлса, бундай мажлисни барпо этилиши имкони бўлмасди.
Р) Али алайҳиссалом Пайғамбар (с)-нинг берган жавобларидан хурсанд бўлиб айтди: Каъбанинг Худосига қасам ичаманки бу нарса биз ва бизнинг издошларимизнинг парҳизкорлик моясидир.
Р) Аммо Пайғамбар (с) иккинчи маротаба марҳамат этдтилар: Мени ҳақиқат ва рисолатга даъват этган Худога қасам ичаманки бизнинг утиришимизнинг хотираси издошларимни ер-юзининг ҳеч қайси бурчакида қайта такрорланмайди.
Агар Аллоҳ таоло уларнинг ўртасидан ғам-кулфатга ботган шахсларнинг қайғусини охирга етказмаган бўлса ва мўҳтожларнинг эҳтиёжларини қониқтирмаган бўлса.
Р) Али алайҳиссалом янада қувониб айтди: Каъбанинг Худойига қасамёд ичаманки бу нарса биз ва бизнинг издошларимизнинг хушбахтлиги ва парҳизкорлигининг моясидир.