ноябр 02, 2017 14:08 Asia/Tashkent

Зўравон қудратларга қарши кўраш Исломий Жумҳурият тизимининг инкор этиб бўлмайдиган қадриятларидан саналади.

Зўравон қудратларга қарши кўраш Исломий Жумҳурият тизимининг инкор этиб бўлмайдиган қадриятларидан саналади. Бунга асосланиб Эрон халқи ўзига хос кунларда анъана ва ойинларни барпо этишадиким, жаҳоннинг зўравон қудратлари баробарида Эрон халқининг ҳамжиҳатлиги ва зулмга қарши кўрашишларининг рамзидир. Зўравон қудратлар билан қарши кўраш олиб бориш миллий куни бу йил эркинлик ва зулмга қарши кўраш олиб бориш унвонида Ошуро куни ва муҳаррам ойининг аъзодорлик айёмлари билан туғри келиши бундан хусусиятлардан иборат бўлиб ҳақиқатан ҳам Ошуро паёмининг тимсолидир. Чунки Исломий Жумҳуриятнинг эътиқоди исломий эътиқод ва ишончларга асосланган. Ошуро эътиқоди ҳам Эрон халқи сиёсий маданиятининг муҳим рукнларидан саналади. Жумладан эътиқодий тизимнинг унсурларидан бири бу ботил ва фасодликдан пок ва эркинлик хислатларидан илҳомлантирувчи Ошуро маданиятининг тажалийсидирким, Имом Ҳусейн алайҳиссалом Ошуро қиёмининг фалсафасида уйғунлашди ва Исломий Эроннинг сиёсий маданиятида таъсир етказди. Имом Ҳусейн алайҳиссалом уша вақтдаги фосид ҳукуматга қарши ўз қиёмининг мақсадини зулмни бартараф этиш ва ёмонликдан қайтариш ва яхшиликка ундаш деб баён этган эди. Ва ана шу жиҳодий андешага асосланиб ул ҳазрат ва ёронларининг шаҳодати фасодлик ва зулмга қарши кўраш олиб боришда устуворлик кўрсатиш учун илҳом берувчи ибрат-намунага айланди.

Ҳақиқатан ҳам инсонни тарбиялувчи Ошуронинг мактаби Исломий Жумҳурият тизимининг зўравон қудратларга қарши кўраш олиб боришнинг энг асосий унсурларидандир.

35 йил вақт ўтишига қарамай унинг қадриятлари нафақат камайгани йўқ, балки янада кенг ва чуқур юксак даражаларга етиб, унинг таъсири дунё бўйлаб тарқалмоқда.

Эрон Ислом Жумҳурияти тизимининг сиёсий андешалари ушбу ҳаққ ва адолат йўлида кўраш олиб бориш билан уйғунлашган ҳамда адолатсизлик ва зулмни баратараф этиш йўлида фидокорлик ва қаҳрамонликнинг олий ибрат-намунасидир. Ана шу эътиқодий андешалар Эрон халқининг ўртасида инқилоб ва кураш руҳиясини мустаҳкамлаш учун муносиб имкониятларни вужудга келтирган. Ошуро наҳзати шиа мусалмонларининг энг муҳим рамзидир ва Имом Ҳусейн алайҳиссалом ва ул ҳазрат вафоли ёронлари фасодлик ва зулмга қарши кўраш олиб бориш йўлида устуворлик кўрсатишди ва шаҳодатга етишди. Аммо зулм ва адолатсизлик баробарида таслим бўлишмади. Шунинг учун Ошуро ҳодисаси шиа мусалмонлари маданиятида махсус мавқе ва ўринга эгадир ва ислом тарихида инқилобий ҳаракатлар ва қиёмлар аксариятининг сарчашмаси ҳисобланади. Ҳозирги замоннинг исломий муҳим ҳаракати унвонида ҳозирги асрда диний ҳокимиятнинг тимсоли ва рамзи саналмиш Эрон Исломий Инқилоб ҳам мислсиз ва собиқаси бўлмаган ҳодиса эдиким, ўзининг ўзига хос хусусиятлари билан Шарқ ва Ғарб мутафаккирларини ҳайратга солди. Ҳамда зўравон қудратлар тизими баробарида устуворлик ва мустабидликка қарши кўраш олиб боришнинг ибрат-намунаси унвонида жилваланди.          

Исломий Инқилоб мустабидлик ва зўравон ҳукмронликни баратараф этиш асосида ижтимоий адолат ва инсоний кароматни талқин этди ҳамда Ғарб ва Шарқ қутбида дунё ҳукмрон қудратларининг экспансионистик қудратининг истак-хоҳишлари доирасидан ҳам кенг андешаларни ўртага қуйиши билан Ғарб уни эски деб биладиган қадриятларни ва ақидаларни таъкилаш зимнида, бутун дунёни ларзага келтирди. Шунинг учун дунё зўравон қудратлари Америка раҳбарлигида уша аввалидан бошлаб ўзининг халқаро айрим ҳамкорлари билан бирга Исломий Жумҳурият тизимини босим остига қуйиш мақсадида Исломий Инқилоб билан қаршилик кўрсатишни ўзининг мустабид сиёсатларига қарор берди. Исломий Инқилоб ғалаба қозониши билан ҳақиқатан ҳам муддатлар олдин Совет Иттифоқининг нуфузига қарши кўрашиш ва Американинг минтақадаги манфаатларини муҳофазат этиш учун Эронда шоҳ режими тизимининг қудрати ва Арабистоннинг иқтисодий қудратига таяниб Американинг минтақадаги икки устунли стратегиясини бўзиб юборди. Ҳатто Картер давлатининг ташқи ишлар вазири Сайрос Венс шундай деган эди: “Америкага иттифоқчи бўлган мамлакатлар қаторидан Эроннинг кетиши ва бизга дўст бўлмаган мамлакатларнинг қулига тушиб қолиши Ўрта Шарқ ва Осиёнинг жануб-ғарбидаги бизнинг сиёсий ва хавфсизлик манфаатларимизга катта зарба етказди. Шу сабабдан Америка бор куч қудратини ишга солиб Исломий Жумҳурият тизимини инқирозга юзмаюз этиш учун ҳаракат қилди. Чунки Исломий Инқилобнинг ғалаба қозониши Эрон халқининг устидан ҳукмронлик қилиш учун амалга оширган сайъ-ҳаракатларни чиппакка чиқарди ва Эрон халқининг тақдири каромат, истиқлол ва иззат-ҳурмат билан бирга  ўзгаришларнинг янги йўлида қарор олди. Шунинг учун Эрон Исломий Инқилоби инсоний кароматни муҳофазат этиш, иллоҳий ва диний қадриятларга таянган ва зўравонликни баратараф этишга асосланган ҳокимият бўлмиш Исломий Жумҳурият тизими уша аввалидан бошлаб дунё зўравон қудратларининг ҳужумларига юзмаюз бўлди.”