ноябр 07, 2017 12:25 Asia/Tashkent

Бугун сешанба Ҳижрий- шамсий 1396-чи йил обон ойининг 16 -чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил сафар ойининг18-чиси: Ва милодий ҳисоб билан 2017-чи йил ноябрь ойининг 7-чи кунидир.

Бундан 1402 йил олдин ҳижрий-қамарий 37-чи йил сафар ойининг 18-чисида:

Ривоятларга кўра,  Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ва Ҳазрат Али алайҳиссаломнинг ёронларидан бири Увайс Қараний Сафин урушида шаҳид бўлди. У Яман ноҳияларидан бири бўлмиш Қаранда яшарди. У зоҳид ва парҳизкор шахс эди. Увайс Ҳазрат Муҳаммад салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламга катта ҳурмат-эҳтиром қилишига қарамай ўз онасига ҳамширалик қилиши туфайли Расули Акрам саллалоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг дийдорларига етишга  мушарраф бўлмади. Аммо Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ҳамиша Увайс Қаранийни яхшилик билан эслатардилар. Ҳазрат Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам риҳлат қилганларидан кейин Қараний Ҳазрат Али алайҳиссаломнинг яқин ёронлари сафига қўшилди. Ҳазрат Али алайҳиссалом ва Муовия қушунлари орасида бўлиб ўтган Сафин урушида Увайс Қараний Ҳазрат Али алайҳиссаломнинг ёронлари қаторида эди ва ушбу урушда шаҳодатга етди.

Бундан 113 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 1326 йил сафар ойининг 18-чисида:

Ироқнинг буюк фақеҳшуноси ва уламоларидан бири Шайх Боқир Козиминий вафот этди. Бу машҳур олим ҳижрий-қамарий 1258 йилда Ироқнинг шимолида жойлашган Козимин шаҳрида таваллуд топди. У бошланғич маълумотини уша ерда олди. Козиминий ўз таҳсилотини давом эттириш учун Нажафга борди ва Шайх Ансорий каби буюк уламоларнинг илмларидан баҳраманд бўлди. Охири Нажафнинг буюк фақеҳшунослари қаторида жой олди. Шайх Боқир Козиминий ёзган асарлардан “Мизонул-Ҳаққ” ва “Расоиле дар байъ” номли китобларига ишора этиш мумкин.    

Бундан 100 йил илгари милодий 1917 йил ноябрь ойининг 7-чисида:

Биринчи жаҳон уруши қизғин давом этаётган бир пайтда, болшевиклар Ленин ва Троцский раҳбарлиги билан Кренский вақтинчалик давлатини ағдаришди ва ўзлари қудрат бошига келишди. Хорижий душманлар баробарида Чор Россия ҳукуматининг заифланиши ва шунингдек ушбу ҳукуматнинг фасодлиги ва мустабидлиги бу ўлка халқининг эътироз қилиши сабабига айланди. Шу сабабдан милодий 1917 йил март ойининг 15-чисида Николай-2 истеъфо беришга мажбур бўлди ва Кренский бир неча вақтдан кейин вақтинчалик давлатни ташкил этди. Аммо болшевиклар тинчлик, нон, ерни тақсимлаб бериш шиорлари билан оммавий афкорни ўзларига жалб этишди. Коммунистлар Россияда қудрат бошига келганларидан кейин Германия билан тинчлик шартномасини имзолашди ва кейин Чор Россияга вафодор бўлган кучларни бостиришга киришди. Россиянинг коммунистик революцияси 74 йил давом этган диктаторликнинг бошланиши эдиким, милодий 1991 йилда парчаланди.     

Бундан 61 йил муқаддам милодий 1956 йил ноябрь ойининг 7-чисида:

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг аралашуви билан Суец уруши ўз якунига етди. Бу уруш сионистик режимнинг тажовузкор кучларининг Сино ярим оролига тажовуз қилиши ҳамда Англия ва Франция десантларининг Суец канали минтақасига ҳужум қилишлари билан бошланди. Бу рушни бошлаш ва мазкур ушбу учта мамлакатнинг Мисрга тажовуз қилишларининг баҳонаси бу уша вақтнинг президенти Абдунносир томонидан Суец каналининг миллий деб эълон қилингани эди.

Бундан 19 йил олдин ҳижрий-шамсий 1377 йил обон ойининг 16-чисида:

Ҳозирги замоннинг мадҳиячиси ва наттоқи устод Али Акбар Молик 87 ёшида вафот этди. Устод Моликдан 15-тадан ортиқ назм ва насрда ёзилган асарлар мерос қолган ва “Водии ишқ”, яъни “Ишқ водийси”, “Таронаи дил”, яъни “Юрак таронаси”, “Сафарномаи Ҳаж”, яъни “Ҳаж сафарномаси”, “Султони ишқ”, “Кишвари муқтадири исломй” ва икки жилддан иборат “Хотироти ижтимой ва сиёсй” у ёзган асарлар жумласидандир.

 

Ёрлиқ