ноябр 12, 2017 13:02 Asia/Tashkent

Яқинда эжронлик муҳаққиқлар томонидан оёқни вибро-массаж қиладиган оёқ кийим ихтиро этилди. Бу оёқ кийимлардан айниқса диабет ва паркинсон касаллигига чалинганлар фойдаланишлари мумкин.

Азиз тингловчилар! Бугунгидастуримизда ҳам Эрон илмий янгиликлари ҳақида суҳбатлашамиз.

Яқинда эжронлик муҳаққиқлар томонидан оёқни вибро-массаж қиладиган оёқ кийим ихтиро этилди. Бу оёқ кийимлардан айниқса диабет ва паркинсон касаллигига чалинганлар фойдаланишлари мумкин.

Тўғри танланган оёқ кийим кўплаб муаммоларни ҳал қилиш ва совуқ ойларда қулайлик ҳиссини сезиларли даражада ошириш имконини беради.

ҚАНДЛИ ДИАБЕТДА ОЁҚЛАР ПАРВАРИШИ МУҲИМ! Кун давомида жуссамизни кўтариб юрадиган оёқларимизга қанчалар оғирлик тушишини тасаввур қилиш қийин эмас. Айтайлик, оёқ кафтида қадоқ ёки ёриқлар пайдо бўлса, қанчалар азобланамиз! Соғлом одамлар бундай муаммоларни оддий қабул қилишади, бироқ қандли диабетга чалинганлар учун арзимаган зарарланиш ва инфекциялар ҳам оғир асоратларга олиб келиши мумкин. Айниқса, бу дардга қарши узоқ йиллардан бери курашиб келаётганлар ва кексаларнинг оёқларида томирлар зарарланиб, қон айланиши бузилади. Устига-устак, қон таркибида қанд миқдорининг ортиқ бўлиши нерв учларини ҳам зарарламай қўймайди. Оқибатда бемор босим, оғриқ ва иссиқликни сезиш имкониятидан айрилади. Ваҳоланки, оғриқ одам организми учун жуда зарур, чунки у хавфдан огоҳ этади. Шунинг учун ҳам қандли диабет касаллигида оёқлар парваришига алоҳида эътибор қаратиш талаб этилади.Тери қуриб қолмасин!  Ҳар куни оёқларингизни яхшилаб ювинг, яхшиси, болалар совунидан фойдаланинг. Сув ҳароратини ўлчанг (масалан, тирсак билан).

  Оёқларингиз сувда 5 дақиқадан ортиқ турмасин. Оёқ бармоқлари орасидаги терига алоҳида эътибор беринг. Оёқларни юмшоқ сочиқ билан яхшилаб артинг, тирноқларингизни жуда қисқа қилиб ва бурчакларини айлана тарзда қирқманг.

  Терининг юмшоқлиги, эгилувчанлигини сақлаш зарур. Чунки қон томирларининг узоқ вақт шикастланган ҳолда бўлиши терининг жуда қуриб қолиши ва осонлик билан ёрилишига сабаб бўлиши мумкин. Яхшиси, намловчи кремдан фойдаланинг.

 Яхши ёритилган жойда ойнадан фойдаланган ҳолда оёқларингиз ва уларнинг кафтини кўздан кечиринг. Бармоқларингиз орасидаги терига, тери қатламидаги ёриқларга, қирилган, тирналган, қавариқ жойларга, яраларга, тери қатлами рангининг ўзгаришига, ҳарорат ва таъсирни сезиш қобилиятининг ўзгаришига эътибор беринг. Пойабзал қулай бўлсин!

  Оёқларингиз тагини асранг, кўчада ҳам, уйда ҳам оёқяланг юрманг. Табиий матолар (жун, пахта)дан тайёрланган оқ тусли пайпоқ кийганингиз маъқул. Пайпоқнинг резинаси оёқни қисмаслиги керак, акс ҳолда оёқларда қон айланиши бузилиши мумкин. Пайпоқларни ҳар куни алмаштиринг, оёқни иссиқлик асбобларидан узоқ сақланг!

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Илмий янгиликлар сари” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .om

Пойабзални синчиклаб танланг, у тегишли ўлчамда ва қулай бўлиши зарур. Орқа тарафи мустаҳкам, усти юмшоқ, тумшуғи кенг ёки тўртбурчак шаклдаги, қалин амортизация қилувчи спорт пойабзали ёки кроссовка қийган маъқул.

Ана шундай пойабзалларнинг аксариятида олинадиган патаклари бўлади, чунки бемор ўзига керакли патаклар сонини ўзи белгилаши зарур (масалан, оёқлари шишганда).Пойабзални кийишдан олдин унинг ичи текислигига ишонч ҳосил қилинг.

Қандли диабет касаллигида оёқ кафтлари озгина шикастланса ҳам узоқ вақт битмайди ва фаол даволашни талаб этади. Бундай пайтда яраланган жойга яхшилаб кучсиз антисептик суртинг, сўнг қуруқ мато босинг. Зелёнка ёки йод каби антисептиклардан фойдаланиш керак эмас. Чунки дорининг ранги шифокорга яллиғланиш даражасини ёки инфекция бор-йўқлигини аниқлаш имконини бермайди.

Маълумки, қандли диабетда майда қон томирлари зарарланади, тўқималарнинг озиқланиши ва қон билан таъминланиши бузилади. Худди шу бузилишлар инсульт, миокард инфаркти, буйраклар ва кўзларда, оёқ-қўлларда жиддий асоратлар ривожланиши учун замин яратади. Сигарета чекиш ва спиртли ичимликлар истеъмол қилиш ана шу асоратларни янада кучайтиради.

 

 

 

Ёрлиқ