Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун душанба Ҳижрий- шамсий 1396-чи йил обон ойининг 22-чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил сафар ойининг 24-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017-чи йил ноябрь ойининг 13-чи кунидир.
Бундан 1054 йил олдин ҳижрий-қамарий 385 йил сафар ойининг 24-чисида:
Дайламийлар сулоласининг донишманд вазири ва машҳур ёзувчиси Соҳиб Бин Аббод вафот этди. У кучли ёзувчи эди. У фазилат ва адабиётда ўз замонининг машҳур шахсиятларидан ҳисобланарди. Чунончи уша вақтнинг бир неча нафар машҳур донишмандлари ўз китобларини унинг номига атаб ижод этишарди. Соҳиб бин Аббод Дайламийлар сулоласида вазирлик мансабига етганига қарамай ўзининг ходимларига нисбатан ҳурмат-эҳтиром билан муносибат қиларди. Соҳиб бин Аббоддан кўп қийматли асарлар мерос қолган. Унинг энг машҳур асари “Ал-Муҳит” деб номланадиким, етти жилддан иборат бўлиб, луғат бобида ёзилган асардир. Соҳиб бин Аббод ёзган бошқа асарларидан “Амонат”, “Ал-Анвор вал-Аъёд” ва “Фазоилун-Наврўз” каби китобларига ишора этиш мумкин.
Бундан 18 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1378 йил ноябр ойнинг 13-чисида:
Раббоний олим Оятуллоҳ Сайид Иброҳим Аҳмадий Мусавий Занжоний 75 ёшида оламдан ўтди. У 18 ёшида Қумга муҳожират қилди ва беш йил давомида турли илмий даражаларни олди. Оятуллоҳ Аҳмадий бундан кейин Нажафга сафар қилди. Машҳур устодлардан олий даражаларни олганидан сўнг ижтиҳод рухсатини олди. Оятуллоҳ Аҳмадий Занжоний динни таблиғот қилиш учун Кувейт, Иордания, Сурия, Ливан, Ироқ ва Туркияга сафар қилди. Бу олим ўзининг барча умрини китоб ёзиш, шогирдларни тарбиялаш ва динни таблиғот қилишга сарфлади. Бу олимдан “Тарихи Занжон”, “Фиқҳуш-Шиатул-Имомия”, “Фазоилу Аҳли байт ва Осорул-Маоси” номли китоблар мерос қолган.
Бундан 52 йил олдин ҳижрий-шамсий 1344 йил обон ойининг 22-чисида:
Эроннинг буюк ёзувчиси ва тадқиқочиси Устод Саъид Нафисий 71 ёшида оламдан ўтди. У ўрта маълумотларини олганидан кейин Францияга сафар қилди ва ўзининг олий маълумотини сиёсий илмлар ва ҳуқуқ йўналишида мукаммаллаштирди. Кейин Эронга қайтиб келди ва мамлакатнинг олий ўқув юртларида таълим бериш билан шуғулланди. У Эрон илмлар академиясининг доимий аъзоси эди. Устод Нафисийнинг 180 -тадан ортиқ бўлган асарларидан “Тарихи Байҳақи”, “Қобуснома”, “Ғазалиёти Аттор” ва Эроннинг ҳозирги замон ижтимоий ва сиёсий таърихи каби таржимасига ишора этиш мумкин. Бу асарларга қўшимча устод Нафисийдан форс тилида ёзилган Франциянинг буюк маданияти ва бошқа унлаб қийматли мақолалар мерос қолган.
Бундан 23 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 1373 йил обон ойининг 22-чисида:
Қадимий форс тилларнинг машҳур устоди доктор Меҳрдод Баҳор вафот этди. У Эроннинг машҳур шоири Маликуш-Шуаронинг фарзанди эди. Шу сабабдан уша болалик давридан бошлаб адабий ва маданий муҳитда улғайиб катта бўлди. Меҳрдод Баҳор ўзининг олий маълумотини Лондон университетидан олди. У Эронга қайтиб келганидан кейин адабиёт ва ҳунар академияси ва Эроннинг маданий меросида ишлади. Шунингдек университетда таълим бериш билан ҳам шуғулланди. Доктор Баҳор Эроннинг ўрта ва эски тиллар заминасида кўп тадқиқот олиб борди. Доктор Баҳор ёзган асарлардан “Асотири Эрон” ва “Сухане чанд дар бораи Шоҳнома” каби асарларга ишора этиш мумкин.