Оят ва белгилар
Агар бир қоронғу тунда осмонга боқсак жилваланаётган юлдузларни кӯрамиз. Осмон чексиз сир-синоатларга тӯла. Қуёш ботиши билан юлдузлар бирин-кетин кӯриниб, қуёш чиқиши ва атрофни ёриштириши билан юлдузлар яшинишади. Агарчи юлдузлар кун ёришганда ҳам осмонда қолиб жилваланишса ҳам кунда қуёш нури шиддатидан уларнинг нури кӯримсиз бӯлиб қолади. Яъни қуёшнинг нури юлдузлар нурини камайтиради.
Сокит туннинг қоронғилигида юлдузларнинг ёрқираб кӯриниши табиатнинг ажойиб кӯринишлари ва яратилишнинг шукуҳ ва шаҳоматидек жилваланади.
Агар бир қоронғу тунда осмонга боқсак жилваланаётган юлдузларни кӯрамиз. Осмон чексиз сир-синоатларга тӯла. Қуёш ботиши билан юлдузлар бирин-кетин кӯриниб, қуёш чиқиши ва атрофни ёриштириши билан юлдузлар яшинишади. Агарчи юлдузлар кун ёришганда ҳам осмонда қолиб жилваланишса ҳам кунда қуёш нури шиддатидан уларнинг нури кӯримсиз бӯлиб қолади. Яъни қуёшнинг нури юлдузлар нурини камайтиради.
Юлдуз чуг булиб қизиган газлардан иборат катта шардир. Юлдузлар таркибида катта миқдордаги водород бор ва у асосий энергия манбаидир. Юлдузлар таркибида, шунингдек, гелий, азот, кислород, темир, никель ва рух каби бошқа кимёвий элементлар ҳам бор. Юлдузларнинг барча элементлари газсимон ҳолатдадир.
Қуръони карим Ғофир муборак сураси 57 ояти каримасида ӯқиймиз:
Албатта, осмонлару ерни яратиш одамларни яратишдан каттароқдир. Лекин одамларнинг кўплари билмаслар.
Юлдузлар чанг ва газларнинг коинот бўйлаб ҳаракат қилаётган зич булутларидан ҳосил бўлади. Ўша булутнинг ичидаги беҳисоб газсимон зарралар бир ерга тўплана бориши натижасида юлдуз ҳосил бўлади. Айланаётган зарралар ўзига бошқаларини ҳам бирлаштириб олади, у аста-секин катталаша боради ва тортиш кучи ҳам ўсади. Зарралар катта газ шарини ташкил қилади.
Шар катталашгани сайин зичлашади ва унинг ичидаги босим орта боради. Ниҳоят, босим шундай бир даражага етиб, газнинг температураси кўтарилади ва ўзидан ёруғлик чиқара бошлайди. Шарнинг ичидаги босим ва температура жуда юқори даражага етгандан сўнг термоядро реакциялари юз бера бошлайди. Газлар юлдузларга айланади.
Юлдузлар – коинотнинг энг кенг тарқалган объектлари ҳисобланади.
Юлдузларни ўзига хос жойлашишига қараб юлдуз туркумларига ажралган ва ном берилган. Кўпчилик юлдуз туркумларининг номлари қадим замонлардан ҳозиргача сақланиб келмоқда. Кишилар уларнинг йил вақтларидаги кўриниши ва чақнашларига қараб буюмлар, ҳайвонлар, ҳодиса ва қаҳрамонлар номлари билан аташганлар.
Осмондаги сомон йӯлини осмон бӯйлаб ёйилган нуроний бир тасмадек кӯринади. Сомон йӯлни оддий қуролланмаган кӯз билан ҳам кӯриб бӯлади. Айниқса ёз кечалари юлдузларни кузатиш учун муносиб бир фурсат.
Қуръони карим Соффот муборак сураси 6 ояти каримасида келганидек:
Албатта, Биз бу дунё осмонини юлдузлар зийнати-ла зийнатладик.
Табиий ҳолат ва коинот қалбида яширинган сирларнинг эслатилиши Қуръони Карим мўъжизасининг яна бир кўринишидир. Бу муқаддас китобнинг кўплаб оятларида яратилиш, табиат олами ва осмон жисмлари борасида аниқ ва ҳайратлантирувчи равишда айтилган. Қуръон башарият бу масалалар хусусида ҳеч билимга эга бўлмаган замонларда илм сирларини фош этди.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Оят ва белгилар” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сom
Аллоҳ таоло Қуръонда дунёнинг яратилиши, қандай яратилиши, Еру осмоннинг, ундаги махлуқоту мавжудотнинг яратилиши, қуёш, ой, юлдузларнинг ҳараката, ҳолати тўғрисида ҳам оятлар нозил қилганки, буларни ҳам фақат ҳайъат ва табиъат илмидан хабардор олимгина тушунтириб бера олиши мумкин.
Одам боласи азалдан осмон ва унинг ҳикмати ҳақида фикр юритиб келмоқда: Осмонларда нима кечади. Ундаги юлдузлар, жирмлар ва бошқа мавжудот қандай қилиб фазода ӯрнатилган.
Бугунги кунда ҳам Қуръонни ўрганиб, тадқиқот олиб борган олимланинг аксарияти Қуръонда келтирилган билим ва илмлар башариятнинг янги қўлга киритган илмлар билан мутобиқлигини ва ҳеч кимса буни инкор эта олмаслигини эътироф этадилар.