ноябр 14, 2017 11:02 Asia/Tashkent

Бугун сешанба Ҳижрий- шамсий 1396-чи йил обон ойининг 23 -чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил сафар ойининг 25-чиси: Ва милодий ҳисоб билан 2017-чи йил ноябрь ойининг 14-чи кунидир.

Бундан 220 йил олдин милодий 1797 -чи йил ноябрь ойининг 14-чисида:

Шотландиялик донишманд ва геолог Чарлз Лойл таваллуд топди. У биринчилардан бўлиб илмий туғри усулларга таяниб геология илмига асос солди. У кўп тадқиқот олиб борганидан кейин “Усули илми заминшиноси”, яъни “Геология илмининг принциплари” номли китобни уч жилдда нашр этди. Лойл милодий 1875 йилда вафот этди. 

Бундан 128 йил муқаддам милодий 1889 йил ноябрь ойининг 14-чисида:

Мисрлик машҳур ёзувчи ва шоир доктор Таҳо Ҳусейн таваллуд топди. Бу машҳур тадқиқотчи болалигида кўз нурини қулдан бой берди. Аммо у кучли заковатга эга бўлганлиги сабабли таълим олиш билан шуғулланди ва милодий 1918 йилгача Миср ва Франциянинг Сорбонна  университетидан докторлик даражасини олишга мушарраф бўлди.У кейинги йилларда маданий фаолият олиб борди ҳамда илм ва адабиёт заминасида катта хизматлар қилди. Мисрда Асют ва Искандария олий ўқув юртларини таъсис этиш Таҳо Ҳусейннинг ҳиммати билан ташкил этилди. Таҳо Ҳусейн шунингдек Мисрнинг ичкариси ва ташқарисида илмий ва маданий катта мансабларга тайинланган эди. Таҳо Ҳусейн бир муддат Мисрнинг маданият вазири ҳам бўлди. Таҳо Ҳусейн бу фаолиятлар қаторида турли китобларни ҳам ёзиб мерос қолдирди. Улардан “Араб адабиётининг тарихи” ва “Китобул-Айём”  асарларига ишора этиш мумкин. Доктор Таҳо Ҳусейн милодий 1973 йилда оламдан ўтди.   

Бундан 102 йил илгари ҳижрий-шамсий 1294 йил обон ойининг 23-чисида:

Қожория сулоласининг охирги подшоси Аҳмадшоҳ дастури билан Эрон миллий кенгашининг учинчи мажлиси бекор қилинди. Амалга оширилган бу нотуғри сайъ-ҳаракат Англия ва Россиянинг мухтор вазирлари билан Аҳмадшоҳнинг қилган мулоқотидан кейин амалга оширилди. Уша даврда Россия ва Англия давлатлари биринчи жаҳон урушида Эронни Германияга қарши урушга киритишга сайъ-ҳаракат қилишарди. Шунинг учун ўз ҳарбий кучларини Эрон томон олға ҳаракат беришди. Инглизлар жанубда ўз кучларини жой беришди ва Россия армияси эса шимол томонидан Теҳронга қараб ҳаракат қилди. Россия армиясинингг Теҳронга қараб ҳаракат қилишидан кейин парламентдаги айрим намояндалар бегона кучларнинг мамлакатга киришлари ва Эрон ер яклихтликлари ва истиқлолига тажовуз қилганларига эътироз қилиш мақсадида миллий мудофаа комитетини ташкил этишди. Уша вақтда Эрон ҳокимияти заиф ҳолатда бўлганлиги сабабли улар бирон бир ишни бажара олмадилар. Охири милодий 1917 йилда Россияда революция вужудга келганидан кейин бу мамлакатнинг кучлари Эроннинг шимолини тарк этишди. Аммо Англия армияси уларнинг жойини эгаллаб олди.    

Ноябр ойининг 14- чиси диабет касаллиги халқаро куни билан туғри келади.

Шаҳарда яшашнинг шаклланиши ва ривожланиши, озиқ-овқат режимларининг ўзгаришлари, ҳаракатланиш ва муносиб жисмоний фаолиятларнинг камайиши қондаги қанднинг кўпайиши ва диабет касаллигига гирифтор бўлиш жараёнларини вужудга келтирди. Бу беморлик ҳар йили дунёда кенг кўламда кенгаётган касалликлар жумласидан ҳисобланади. Статистик маълумотларга кўра, милодий 2015 йилда дунёда диабет касаллигига гирифтор бўлганларнинг сони 400 миллиондан ҳам ўтди!

Диабет халқаро фонди ва соғлиқни сақлаш халқаро ташкилотининг ҳамкорлиги билан бирга 14 ноябрь куни инсулин дорисини кашф этган Фредерик Бонтинг таваллуд топган кунини милодий 1991 йили биринчи маротаба халқаро диабет куни деб ном қуйди. Бундай ном қуйишдан мақсад кундан кунга кенгайиб бораётган ушбу касалликнинг олдини олиш, даволаш, оқибат ва зарарларига тегишли оммавий умумий огоҳликни кенгайтиришдан иборатдир.  

 

Ёрлиқ