ноябр 18, 2017 14:18 Asia/Tashkent

Бугун  пайшанба,  ҳижрий-шамсий   1396  йил обон  ойининг  25-си,  ҳижрий қамарий 1439  йил сафар   ойининг  27-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил ноябр ойининг 16- кунидир.

Бундан 124 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 1315 йил сафар ойининг 27-куни машҳур фақиҳ Абулмуъалло Калбосий  Исфаҳоний оламдан ӯтди. Муҳаммад ибни ҳож Муҳаммад  Иброҳим Калбосий имомия уламоларининг улуғларидан бӯлиб,  бир қатор илмий китобларнинг муаллифидир. "Шарҳи кифояи Сабзаворий" , "Шарҳи хутбаи Димишқия вал жабр вал тафвиз" китоблари унинг машҳур асарларидандир.

Калбосий  Исфаҳонийнинг машҳур муҳаддислар ҳақидаги китоблари ҳам бор.

Ххххххххххххххх

Бундан 104 йил олдин, ҳижрий шамсий 1292 йил обон ойининг 25- куни эронлик машрутачи, эрксевар, Миллий Сардор лақаби билан машҳур Сатторхон дунёдан ўтди. 

Сатторхон  Эроннинг шимолий  ғарбидаги Табрез шаҳрида дунёга келиб, йигитлик чоғи Қожория мустабид салтанатининг  маъмурлари билан келишолмай Табризни тарк этди. Аммо озодлик ҳаракатларининг бошланиши билан туғилиб ӯсган шаҳрига қайтиб, озодлик курашчиларининг сафига қӯшилди.

У Муҳаммадалишоҳ қожорнинг жабр-зулмига қарши  бош кӯтарган Табризликлар қӯзғолонига раҳбарлик қилди. Золим давлат тизимига қарши курашди. Теҳрон фатҳ этилиб, машрутачилик ҳаракати Муҳаммадалишоҳни тахтдан ағдариб ташлагач, Сатторхон халқнинг даъвати билан Теҳронга келди. Сатторхон ва унинг машрутачи шерикларининг Теҳронга кириб келишини кӯрган мустабид тузум тарафдорлари унга қарши курашга отландилар.

Тӯқнашувлар натижасида Сатторхон оғир тан жароҳати олиб, ҳалок бӯлди.

Хххххххххххххххххххххххх

Бундан 31 йил олдин ҳижрий шамсий 1365 йил обон ойининг йигирма бешинчисида эронлик ёзувчи, адиб, устод Муҳаммад Тақий Мударрис Разавий 95 ёшида ҳаётдан кўз юмди. У Эроннинг шимол- шарқидаги муқаддас Машҳад шаҳрида дунёга келди. Теҳронда таҳсилини давом эттириб, франсуз тилини ӯрганди.

 Кўп шогирдларни тарбиялади, Деҳхудо луғатининг  чоп этилишида ҳамкорлик қилди.

Устод Муҳаммад Тақий Мударрис Разавий "Бухоро тарихи", "Насириддин Тусийнинг ҳаёти ва ижодий  фаолияти", "Анварий девони " номли китобларни ўзидан ёдгорлик  қолдирди.

Хххххххххххххххххх

Бундан 17 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1379 йил обон ойининг 25-куни эронлик машҳур олим ва ёзувчи ҳужжатул ислом дактор Муҳаммад Ҳоди Амини Нажафий оламдан ӯтди.

У ҳижрий шамсий 1310 йил Табриз шаҳрида дунёга келди. Ёшлик йилларида отаси, машҳур "Ал Ғадир" китобининг муаллифи аллома Аминий  билан биргаликда Ироқдаги муқаддас Нажаф шаҳрига йӯл олди.

Муҳаммад Ҳоди Аминий Нажафда турли уламолардан илм ӯргангач, таҳсилни давом эттириш учун Мисрдаги "Ал Азҳар" университетига ӯқишга кирди. У шунингдек "Ал Азҳар" университетидан араб тили ва адабиёти бӯйича фан доктори илмий даражасини эгаллашга муваффақ бӯлди.

Олим ҳижрий-шамсий 1350 йили Ватанига қайтиб, Теҳрон шаҳрида таълим-тарбий ва тадқиқот ишлари билан шуғуллана бошлади.

"Қуръонда итрат", "Нобиғалар "ва " Наҳжул балоғадаги исмлар шарҳи" каби китоблар доктор Муҳаммад Ҳоди Аминий Нажафийнинг қаламига мансуб.