ноябр 19, 2017 12:45 Asia/Tashkent

Муҳожирлар карвони Балх дарвазасидан ӯтиб кетди. Жалолиддин Муҳаммад бир лаҳза тӯхтади. Орқасига қаради. Агарчи бу муҳожират далилини билмасада, аммо бу ӯлкани, аждодлари ватани саналмиш бир маконни тарк этиш ғуссаси, ғурбат ҳисси унинг кӯнглини сиқарди.

Азиз тингловчилар! Ӯтган дастуримизда Мавлоно ҳаёти ҳикояси билан танишдик. Бугунги дастуримизда ҳам бу ҳикояга идома берамиз.

Мавлоно Жалолиддин Румийнинг таржимаи ҳолида инсон-нинг шахсиятига таъсир қила оладиган кўпгина омилларни кузатишимиз мумкин. Бу омилларнинг бошида оилада ота таъсири туради. Баҳоуддин Валад ўз замонасидаги фозил кишиларнинг жамиятни, инсониятни кадрламаётганлиги, нафс, мол-мулкорттиришга берилиб кетганликларини қаттиқ қоралайди.У “Маориф” номли ваъзномасида Балхда Хоразмшоҳ, ва унинг тарафдорлари билан баҳсга киришибуларга қарата: “Сизлар арзимас зоҳирнинг асирлари сизлар, ҳақиқатни дарк этиш бахтидан маҳрумсизлар,” – деб ёзади.

Азизлар! Ӯтган дастуримизда такидлаганимиздек Жалолиддиннинг отаси Баҳоуддин Валад

Муғуллар истилоси арафасида  Хоразмшоҳ билан келишолмаган Валад, оиласи, муридларини олиб, Хуросондан чиқиб кетади ва Макка сафаридан сўнг Ироқу Ажам шаҳарларини кезади. Бу сафарда унги шогирдлари ва уларнинг аҳли оилалари жамида 300 киши ҳамроҳлик қилишади.

Муҳожирлар карвони Балх дарвазасидан ӯтиб кетди. Жалолиддин Муҳаммад бир лаҳза тӯхтади. Орқасига қаради. Агарчи бу муҳожират далилини билмасада, аммо бу ӯлкани, аждодлари ватани саналмиш бир маконни тарк этиш ғуссаси, ғурбат ҳисси унинг кӯнглини сиқарди.

Бу орада унин ягона хурсанд қилган нарса, бу унинг отасига нисбатан бӯлган меҳр-муҳаббати эди. У отасига ишонарди ва билардики отаси ҳар бир ишини Аллоҳга таваккал қилиб бажаради. Отаси билан суҳбатлашиш унинг уй-жойлари ва дӯст-рафиқларидан ажралиш ӯуссасини камайтирарди. Бу сафарда отасининг шогирдлари ҳам бор эди, аммо улар орасида Жалолиддиннинг муаллими Сайид Бурҳон Термизий жойи бӯш эди. Чунки у Мовароуннаҳр сафарига ктган эди. 13 ёшдаги Жалолиддиннинг муаллими ҳам мадрасаси ҳам унинг отаси эди. Бу сафар давомида у шеърий тӯпламлар ва наср асарларини мутолаа этиб, отаси ва унинг ҳамроҳлари билан суҳбатлашарди.

Балх муҳожирлари карвони Хуросоннинг энг ғарбий қисмида жойлашган Нишопур шаҳрига кириб келди. Баҳоуддин Валаднинг Нишопурда кӯплаб дӯст-ёронлари бӯлиб, уларни зиёрат қилиб, бир муддат турмай кета олмасди. Нишопур ӯша пайтда илм-адаб масканларидан бӯлиб. Кӯплаб олимларни дунёга таништирган. 13 яшар Жалолиддин учун Нишопур махсус бир жозибага эга эди.Жалолиддин зеҳнида Нишопурдан нақш қолдирган энг ёруғ хотираларидан бири, бу унинг шайх Аттор билан қилган мулоқоти эди. Баҳоуддин Валаднинг шайх Аттор билан дийдорлашганда Жалолиддин ҳам ҳозир эди ва суҳбатларига қулоқ тутарди.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Мавлавий жаҳон кезади” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сom

Аттор Жалолиддиннинг тафаккур ва баён қудратига таажжуб қилган эди. У шуни англадики Жалолиддин ҳеч вақт бошқа воизларга ӯхшаган воиз бӯлмайди. У Жалолиддинни бошқа одамлардан кӯп жиҳатлардан юқори кӯрди. Сӯнг отасига деди: Бу фарзанд яқин орада кӯнгли куйикларнинг қалбига оташ солгай ва тариқат соликлари кӯнглига ажиб бир талотумлар барпо этгай. Сӯнг “Асрорнома” асарининг бир нусхасини Жалолиддинга тақдим этди. Жалолиддин учун бу совға бир осмоний совға эди.

Мавлоно мушкул бир замонда яшаган.

Ўша пайтларда ислом оламида ҳаётга муҳаббат, кучли ий-мон ва хотиржамлик ҳамда қалб сокинлиги каби тушунчалар заифлашиб қолган эди. Ислом олами пок қалби ва виждони билан жамиятга янги руҳ бағишлай оладиган инсонга муҳтож эди. Бу инсон фалсафа ва унга ўхшаш ақлгагина суянади- ган илмларнинг хатоларини тўғрилаб, улар фикрларда пай- до қилган тугунларни усталик билан ечадиган ва қалбларга иймон қувватини кирита оладиган бўлиши керак эди.Ана ўша инсон, устоз Мавлоно Жалолиддин Румий сиймоларида пайдо бўлди. Жалолиддин Румий “инсоннинг инсонлигини рад қилган ва бу оламдаги қадр-қимматини таҳқирлаган за-мон фарзанди ўлароқ майдонга чиққан эди ва Мавлоно шун-дай замон, шундай жамиятда ўзининг оламшумул шеъриятибилан умидсиз адабиёт харобалари ичида қолган ҳамда та-наззулга юз тутган шеър ила кўмилган инсон кароматини ҳаракатлантира олганди.